3:32

Яна меҳмондўстлик ҳақида

MP3

Жуда қадимдан ҳар бир халқ ҳар бир миллат меҳмондўстлик удумларига эга бўлган. Ҳар бир халқнинг ўз меҳмондўстлик одатлари бошқа бирларига мутлақо ўхшамас, аммо меҳмонларни ҳурмат қилиш ва уларни мамнун ҳолда уйларига кузатиш ҳар бир халқда бир хил. Ҳар бир миллат ўз меҳмон кутиш санъатига ва ўз тансиқ таомларига эга, шундай экан меҳмон ташриф буюрганда, ўзининг энг тансиқ таомини тайёрлаб келтиради. Ўзларининг энг севимли ва энг тансиқ таомини келтириш, меҳмонга бўлган ҳурмат ва ғамхўрликни билдиради. Борди-ю, меҳмон бошқа миллатдан бўлса, ҳам бу тансиқ таомларнинг ўзига бўлган ҳурмат ва эҳтиром сифатида қабул қилади. Уни тушуниш унчалик қийин эмас. Янги овқат унга қанчалик маъқул келгани меҳмонинг хулқи, одоби ва маданиятига боғлиқ. Янги тансиқ таом унга маъқул келмаган бўлсада, у буни асло кўрсатмаслиги ва мезбоннинг ҳаракати унинг меҳмонга бўлган ҳурмати туфайли таом учун мезбонга рахмат айтиши лозим. Яхши меҳмон таомлар ҳақида доимо яхши фикр билдира олади. У таомларнинг яхши томонларини сеза олади. Меҳмон ҳар доим мезбоннинг ҳаракатларини тўғри баҳолай олиши ва унга кўра муносабатда бўлиши лозим. Мезбон меҳмон учун астойдил ҳаракат қилса-ю, аммо меҳмон унга нисбатан унчалик жавоб қайтармаса, меҳмоннинг руҳи тушиб кетади. Шундай экан меҳмон кутишда ва меҳмонга борганда вақтнинг ажойиб ўтишига фақатгина мезбон эмас, келган меҳмоннинг ҳам ҳиссаси катта.

Албатта меҳмон келганда меҳмонни жуда ажойиб қилиб кутиб олиш ва кузатиб юборишда мезбонинг роли буюкроқ, аммо меҳбоннинг ҳам роли кам эмас. Меҳмонга борганда меҳмон иложи борича мезбонни хурсанд қиладиган, қилган тайёргарликларидан хурсанд бўладиган сўзларни гапириши керак. Биз ён атрофимиздан доимо муомала санъати ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Айнан шу муомала санъати меҳмонга борганда жуда қўл келади. Муомала санъати қўл келмайдиган соҳалар йўқ десак ҳам бўлади. чунки йўқ нарсани бор қиладиган, ёмон муносабатларни тиклайдиган ва ҳатто душманларни ҳам дўстга айлантирадиган бу муомала санъатидир. Демак, яхши муомалали мезбон ва яхши муомалали меҳмон билан ўтказилган вақт энг яхши ва мароқли вақт бўлиши мумкин. Муомаладан ташқари мезбон таомларни меҳмонга ёқадиган тарзда дастурхонга тортиши ва меҳмон уялмаслиги учун меҳмонга яқинроқ қўйиши лозим. Ҳамма нарса меъёрида бўлишига эътибор ҳам меҳмон ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради. Баъзида меҳмон уялиб таомлардан олмаяпти деб, ўйлаб “олинг, олинг”ни жуда меъёридан ошириб юборамиз. Бу сўзларимиз ҳам меҳмонни ноқулай аҳволда қолишига сабаб бўлади. меҳмон кутганда ҳам, меҳмонга борганда ҳам энг яхши одат бу самимийликдир. Самимий бўлиш ҳар доим юракларни яқинлаштиради, ва тезда дўстлашиб кетишларига сабаб бўлади. самимий суҳбат киши дилини чоғ қилади. Ва баъзилар бундай суҳбатдан маза қилиб дам оладилар. Азиз тингловчилар бу нарсани сизларга маслаҳат тариқасида эмас эслатма тариқасида бердик. Чунки сизлар буни аллақачон биласизлар, шундайми?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top