4:15

Агар оилада хотин ишласа?

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Агар суќбатларимизни диџџат билан тинглаётган бўлсангиз, икки уч сафардан буён оиладаги маблаћ ќаџида суќбатлашяпмиз. Оилада эр хотин бир-биридан пул яширмаслиги, оилага кириб келадиган маблаћни эр бошџариши лозим. Бироџ бунда эркаклар оила маблаћини донолик билан ишлатишларига тўћри келади. Баъзи оилаларда эр-хотинлар оиладаги сарф-харажат ёки тўловларни бўлиб олишади. Эр у ёки бу нарсаларга тўлаш ишини ўз бўйнига олса, хотин бошџа нарсаларни ўз бўйнига олади. Шу билан тўлов ишлари тенг таџсимланади. Ќар ким ўз вазифасини бажаради. Оилада пулга жавобгар бўлган эр бир нарсани ёдда тутиши лозим, хотин киши ќар бир тийинни эрдан сўраб олишни ёџтирмайди. Аниџроћи ќар сафар оила учун бирор нарса керак бўлиб џолса, ќар доим эрдан пул сўрашни ёџтирмайди.

Шунинг учун эр хотин џилиши керак бўлган сарф-ќаражатларни чамалаб, шунга кўра маблаћ бериб џўйиши лозим. Хотин ќам ўз ўрнида донолик билан ишлатиб, мумкин џадар тежаши керак бўлади. Эрнинг ўзига яраша сарф-ќаражати бўлганидай, хотиннинг ќам ўзи учун сотиб олиши зарур бўлган нарсалари бор. Шу нарсаларни ќам эр эътиборга олган ќолда аёлига џўшимча пул ажратиши лозим. Баъзи оилаларда аёл ишлайди, баъзи оилаларда эса йўџ. Аслида бундай дейишимиз бироз нотўћри, чунки ишламайдиган аёлнинг ўзи йўџ. Баъзи аёллар оиладан ташџарида бирор бир жойда ишласалар, уйда џоладиган аёллар ќам бекор бўлмайдилар. Улар ќам оила ишлари, болаларга ћамхўрлик џилиш каби ишларни бажарадилар. Уй бекаси бўлган аёлларни ишламайди дейиш нотўћри бўларди. Агар оилада аёлнинг ишлаши эркакка тўћри келса, аёл ќам идорадаги ишини, ќам уйдаги ишини бирдай бажара олса, ишлагани яхши.

Бироџ баъзи эркаклар хотинларининг ишламаслигини маъџул кўради. Улар учун аёл пул топгандан кўра уйда болаларга џараб, уй ишларини бажариб ўтиргани яхши. Агар эри ишламаслигини хоќлайдиган аёллар уйда ўтириб зериксалар улар учун яхши маслаќат бермоџчимиз. Уйда бекор ўтирмаслиги, у ќам эрига моддий томондан ёрдам бериши учун баъзи ишларни џилиши мумкин. Аёл киши ўзининг џобилиятига џараб уйда бичиш-тикиш џилиши, компьютерда матн териши, студентлар учун рефератлар ёзиши, бирор нарса пишириб дўконларга олиб чиџиши мумкин. Џўлидан ќеч бир иш келмайдиган аёл ќам пул топиши мумкин. Бундай ќолатда ќеч бўлмаса ишлайдиган аёлларнинг болаларини боћчадан олиб келиб, уларга џараши мумкин. Уларнинг топган џўшимча маблаћи эса оиланинг кам-кўстига ишлатилади. Эрига ёрдам берган аёлнинг ўзи ќам мамнун бўлади. Бугунги кунда ћарблик ёш оилалар фарзанд кўришга шошмаяптилар.

Чунки фарзанд учун кўпроџ маблаћ талаб этилади. Шуни хисобга олган ќолда эр-хотинлар џанчадир муддат фарзандсиз яшашни маъџул кўришмоџда. Бироџ бизнинг ќолатимизда ёш оиладаги аёл фарзандли бўлгунга џадар эрига моддий томондан ёрдам бериши, фарзандли бўлгач эса бола тарбияси билан шућулланиши мумкин. Агар аёл фарзандли бўлганидан кейин ќам ишлайдиган бўлса, баъзи томонлардан ютџазиш эќтимоли бор? Џандай дейсизми? Инсон одатда куннинг биринчи џисмида тетик, бардам ва хуш кайфиятда бўлади. куннинг иккинчи џисмига келиб эса чарчайди. Айнан шу пайтда аёллар ишдан џайтадилар. Ишдан џайтишига уни уйда олам-олам иш кутиб турибди. Бунинг устига болаларнинг дарсларини џилдириш, уларга ваџт ажратиш керак бўлади. бундай ќолатда аёл энг яхши ваџтини болаларига ажрата олмайди. Чарчагани ва арзимас нарсаларга ќам асабийлашгани учун болалари билан яхши ваџт ќам ўтказа олмайди. Демак ўйлаб кўрадиган бўлсак, ишлайдиган аёл энг яхши ваџтини ишга сарфлайди, џолган ваџтини эса болаларига. Аслида энг яхши ваџтини болаларига сарфлаши лозим.

Ха, айтгандай, азизлар агар сизни оилавий муносабатлар, унда бўладиган муаммоларни хал қилиш хақидаги мавзулар қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Ундан ўзингизга керакли маълумотларни оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top