3:21

Эртаклар ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эртаклар ҳақида гап кетар экан, дарров кўз олдимда болалигим намоён бўлади. Ҳали ўқишни билмаган пайтимда, Онам турли хил ҳикоялар ва эртаклар айтиб берарди. Ҳарф таниб ўқишни бошлаганимда эса, отам эртак китоблар олиб келиб бера бошлади. Бир китобни ўқиб тугатишим билан кейинги китоб тайёр турарди. Эртакларни шундай севиб, мазза қилиб ўқирдимки. Аммо ҳозирги болалар эртак ўқишга кўп ҳам қизиқмайди. Бунинг сабаби нимада? Болалар эртак эшитишни исташмайдими? Бизнинг болалигимиздаги болалар билан ҳозирги болаларнинг фарқи борми? Йўқ. Ҳозир ҳам болалар эртак эшитишни ёқтиришади, бироқ ота-оналар жуда ҳам банд. Фарзандига эртак айтиб беришга вақтлари йўқ.

Narrator 2 Телевизорнинг зарарлари ҳақида қанча кўп гапирмайлик, оналар учун бу жуда қўл келадиган нарса бўлиб қолди. Кечқурун болаларга эртак айтиб беришнинг ҳожати йўқ. Чарчаган ота-онага эртак айтиб бериш ёқадими?! Ундан кўра болалар телевизорда мультфильм кўради, вассалом. Ҳозир эртак ва турли хил ибратли ҳикояларнинг ўрнини мультфильм эгаллади. Аммо телвизордаги эртаклар ва мультфильмлар ота-она ўртасидаги яқинликни бермайди. Бола онасидан ёки отасидан эртак эшитаётганида уларга нисбатан руҳий яқинликни ҳис қилади. Онанинг эътибори ва севгисини ҳис қилади. Фарзанди бошланғич таълимни олаётган аксарият оналар болаларининг ўқишга ҳеч қандай қизиқиши йўқлигидан нолишади.

Narrator 1 Аслида бу ерда гап боланинг ўқишга бефарқлиги ёки дангасалигида эмас, балки бадиий муҳитдан бехабарлигидадир.

Боланинг эртак ёки бирорта воқеавий ибратли ҳикоя эшитиши унинг руҳиятига, характерига ва келажагига катта таъсир қилади. Агар болалардан «Сенга эртак эшитиш ёқадими ёки мультфильм кўришми», — деб сўрасангиз, бола албатта « мультфильм » дейди. Нега?! Чунки оилар ишга боради, ҳамда икки-учта эски эртакдан бошқасини билмайди. Болаларга эса ҳадеб бир хил эртак эшитиш ёқмайди. Ота-оналар шунчалик бандки, ўз фарзандларига 15-20 дақиқани ҳам раво кўришмайди. Бола дунёни кўриш ва эшитиш орқали англайди. Ибратли ҳикоя эшитиб, яхшини ёмондан, эзгуликни қабоҳатдан ажратишни ўрганади. Ўз фикри доирасида сирли олам яратади ва унинг ҳукмдори сифатида мушоҳада юритиш ва ҳукм чиқариш имконига эга бўлади.

Narrator 2 Энг муҳими ҳикоя эшитиш жараёнида онаси билан мулоқотда бўлади ва ўз ёши даражасида мулоҳаза қилиш ва мунозара юритишни ўрганади. Бу жараён орқали боланинг дунёқараши, фикр доираси янада кенгайиб боради. Унинг нутқи равонлашади, ҳозиржавобликка ўрганади.

Аксарият оналар фарзандлари дунёга келгач, уни ҳаммадан яхши кийинтиришга, энг яхши таомлар билан боқиб катта қилишга эътибор қаратишади. Ота-онасидан бундай тарбия кўрган бола ҳаёт ва яшашдан мақсад яхши кийиниб, яхши ейиш деган фикрга келади. Шу таҳлитда тарбия топган бола ота-онасининг умидини оқлайдиган, маънан етук инсон бўлиб етишармикан?! Оилада ота-онанинг ўрни, фарзандга бўлган муносабати ва тарбия борасидаги муаммоларга жавоб топишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз эшиклари доимо сиз учун очиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top