Бугунги сухбатимизнинг мавзусини эшитиб асло хайрон бўлманг. Бу мавзу бир оз ғалати бўлсада, Айни хақиқат. Аждодларимиз қилган гуноҳ бизга таъсир қилади, ўша гуноҳнинг таъсири эса ҳаётимиз эшигини очиб қўяди. Худо болаларни руҳан ота-оналар орқали ҳимоя қилишни хоҳлаган. Ота-оналарнинг фарзандларини ҳимоя қилиши, худди соябонга ўхшайди. Қанча қаттиқ ёмғир ёғмасин, агар бола соябон тагида бўлса, хўл бўлмайди. Аммо агар соябоннинг қаеридадир тешик бўлса, тешик бор жойдан боланинг устига сув томади. Боланинг бошқа жойи қуруқ бўлса ҳам, айнан тешик остидаги жойи хўл бўлади. Агар ота билиб туриб гуноҳ қилса, ҳимоядан яъни соябондан тешик очган бўлади. соябон тагидагиларнинг ҳам ўша жойи заиф бўлиб қолади. Агар ота қандайдир гуноҳи орқали ёвуз руҳларга эшик очган бўлса, болалар ҳам худди шу ёвуз куч таъсирига заиф бўлиб қолади. Болалар аждодларининг гуноҳлари учун айбдор бўлмаса ҳам, аждодлар қилган гуноҳ кейинги авлодни ёвуз кучга “эга” қилиб қўяди. Болаларни ҳимоясиз қолдиради ёки ўша маълум бир гуноҳга чидамсиз қилиб қўяди.
Биз бу мероснинг таъсирларини тўхтатишимиз мумкин:
— Биз билганимизча, уларнинг қилган гуноҳлари учун, бирма-бир тавба қилишимиз керак.
— Хочнинг қудрати билан биз аждодларимиз гуноҳи билан ўзимизнинг ўртамизга унинг кони билан чизиқ тортишимиз керак, шу йўл билан биз улар қилган гуноҳларини кучини ҳаётимиздаги ва болаларимизнинг ҳаётидаги таъсирини тўхтатамиз.
Гуноҳимиз болаларимизнинг ҳаётида шайтоннинг ҳужумларига эшик очса, Худонинг ҳимояси эса болаларимизни Унинг ғамхўрлиги туфайли ишончли ҳимоя остида ўстиради. Буни эсимиздан чиқармаслигимиз керак: “Мени севиб, амрларимга амал қилганларнинг минглаб авлодларигача Ўз Муҳаббатимни кўрсатаман”
Тавротнинг бешта китобларидан бири бўлган Чиқиш китобининг 20 боби 4-6 оятларида, “Ўзларингга ҳеч қандай бутни, ёки осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирон нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига, ва чевараларига олиб келаман. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига собит севгимни кўрсатаман.” Деб ёзилган. Шундай қудратли Худодан қўрқмаслик ва Унинг амрига бўйсунмаслик ахмоқликдан бошқа нарса эмас. Сулаймон пайғамбарнинг Маталлар китобида “Худованддан қўрқиш доноликнинг бошидир”, деб ёзилган эди. Ундан қўрқадиган ќар бир киши Унинг амрларига шак-шубхасиз амал қилиши керак.
Яна Чиқиш китобининг 34 боби 7 оятида: “Минг-минг авлодларга собит севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига, ва чевараларига олиб келаман.” , деб ёзилган. Худованд бизга атрофимиздагилар орқали тўғри ишлар қилишга ундайди. Уни таниб билишга, Унга яқин бўлишга ва Унинг иродасига кўра хаёт кечиришга ундайди. Аммо доим хам Унинг даъватларини эшита олмаймиз. Суќбатимиз охирида бир оятни эътиборингизга хавола қиламиз: Бугун еру осмон гувоҳ: Мен олдингизга ҳаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим.