3:55

Худонинг имтиёзлари

MP3

Азиз тингловчилар, биз сизлар билан бир неча сафардан бери Худонинг бизларга берадиган мукофотлари хақида сўз юритаяпмиз. Биз Худонинг йўлида хаёт кечириб, Унга хизмат қилар эканмиз, Унинг бизга мукофот бериши хақидаги ваъдалари бизга далда беради. Ўтган галги сухбатимизда биз сизлар билан қандай холатларда Худованд бизни баракалаши хақида рўйхат келтирган Эдик. Шу рўйхатларни яна бир эслаб олсак:

Рухий ишлар орқали, масалан рўза тутиш ва ибодат қилиш билан Худовандни қидирадиганларни Худованд мукофотлайди.

Бошлиғига яхши ходим сифатида бўйсунадиганларни мукофотлайди (Эф 6:8; Матто 24:45-47; Колосаликларга 3:22-24).

Исо Масих учун ўзидан кечиб хизмат қилганларни мукофотлайди(Матто 16:24-27).

Исо учун бошқаларнинг мухтожликларига ёрдам берганларни мукофотлайди.

Унинг номи туфайли қувғинга учраганлар ва қийналганларни мукофотлайди.

6. У учун қурбонлик қилганларни мукофотлайди. Исо Масихга эргашиш учун қурбонлик қилганларни юз карра мукофотланади. Бу хақида Исо Масихнинг Ўзи Матто 19 боб 29 оятда шундай деган эди: “Мен учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, Хотин-бола, ёки ер-мулкини ташлаб кетган хар бир киши булардан юз хисса ортиқроғини топиб, абадий хаётга ноил бўлажак”.

Худованд Унинг Шохлиги учун ўз вақтини, қобилиятини, бойлигини аямаганларни мукофотлайди.

Бу рўйхатларни эшитиб баъзилар аллақачон мукофотланиши хақида билиб олган бўлса, баъзилар «Мен бу мукофотларга хеч қачон эга бўлолмас эканман-да”, дея тушкунликка тушадилар. Яна бошқалар эса: «Агар мен Осмон Шохлигида Исо Масих билан абадий бирга бўладиган бўлсам, бу мукофотларнинг нима кераги бор?”, дейишлари хам мумкин.

Орамиздан баъзилар аллақчон бир неча йиллардан бери Худога хизмат қилмоқдалар. Мен Худованднинг бизга мукофот бериш хақидаги фикрига бир оз хайрон қоламан. Ундан ташқари Исо Масих бизнинг гунохларимиз учун хочда қурбон бўлган, ва оқланишимиз учун тирилган бўлса. Мен ўз хохишим билан Худога миннатдорчилик тариқасида хизмат қилаётган бўлсам, бу фақат Исонинг мен учун қилган ишидан бир томчи холос. Муқаддас Каломдаги иккита оят бизнинг шу фикримизни тасдиқлайди: «Бизлар арзимайдиган қуллармиз, зиммамиздаги ишни қилдик холос”. Шу оятдан кўриниб турибдики, хизмат қилиш бизнинг вазифамиз ва имтиёзимиздир. Агар Исо Масих мендан миннатдор бўлса бу Унинг ажойиблиги ва яхшилигидандир. Мен Унинг рахмат айтишига арзимайман. Исо Масих узумзорда турли вақтларда келиб ишлаган аммо охирида бир хилда хақ олган ишчилар хақидаги масални айтади.

Иккинчи оятда эса шундай ёзилган: “Ўз пулимни хохлаганча истифода этиш ўз ихтиёримда эмасми? Ёки менинг сахийлигимни кўролмаяпсанми?” Иккинчи оят эса менга Худо Ўзига тегишли бўлганларга Ўзи хохлаганича сахий бўлиши мумкинлигини тушунишимга ёрдам беради. Агар У бизни мукофотлашни хохлаган экан, бу Унинг сахийлиги учундир. Агар мен Унинг яхшилигини қабул қилолмаётган бўлсам бу менинг ўзимда яхшиликнинг етарли эмаслигини кўрсатади. Ибронийлар 11 боб 6 оятда эса Худонинг сахийлиги хақида шундай оят бор: «Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Кимки Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим. Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт.” Демак юқоридаги фикримиз яъни: “Осмон Шохлигида абадий Исо Масих билан бирга бўлар эканман, менга мукофотнинг нима кераги бор”, деган фикримизга бу оятлар жавоб бўла олади. Бу Худонинг сахийлиги ва иродасига боғлиқ. Биз эса Унга ишонмоғимиз керак холос.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top