3:41

Худонинг содиқлиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг содиқлиги ҳақидаги мавзуда давом этамиз. Инсон Илоҳий ваҳийда кўрсатилган бўлишига қарамай, ўзининг билмаслиги оқибатида қабул қила олмайдиган Худонинг айрим хусусиятларидан Уни маҳрум қилишга уринади ва бу билан у жуда жиддий жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бизнинг орамизда ҳам буни сурбетлик билан қилишга уринган ҳар бир кимса зулматда эканлиги шубҳасиздир. Бундай қилишнинг эса ҳожати йўқ. Биз ҳақиқатни қандай ёзилган бўлса, шундайлигича

қолдиришимиз керак эмас. Худо атрибутлари ўртасида қарама- қаршилик йўқ. Худонинг борлиғи ягонадир. У қисмларга бўлиниши ва маълум бир вақт давомида Ўзининг бир хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиб, қолган хусусиятларини ҳаракатсиз қолдириши мумкин эмас. Худо бўлган ҳамма нарса Худонинг жамики қиладиган ишига мувофиқ бўлиши керак.

Раҳм-шафқатда кўрсатилаётганда адолат, ҳукм чиқараётганда эса — севги бўлиши керак. Худонинг ҳамма атрибутлари билан ҳам шу каби муносабат бўлиши керак.

Худонинг содиқлиги — бу соғлом масиҳийлик эътиқодидан келиб чиқувчи омиллардан биридир, бу Илоҳий хусусиятни англаб етган имонли киши учун эса содиқлик унинг қалби озуқасига айланиб қолади. Муқаддас Ёзувлар фақатгина

ҳақиқат ҳақида таълим бермайди, балки инсониятга бу ҳақиқатни қандай қилиб қўллаш кераклигини ҳам кўрсатиб беради. Худо Руҳидан илҳомланган Муқаддас Ёзувлар муаллифлари ҳам биз каби завқ-шавққа тўлган ҳолда оддий ҳаёт кечирувчи

кишилардан бўлишган. Бу кишиларнинг Худо ҳақида билганлари улар учун қилич, қалқон ва тўқмоққа айланди; бу нарса уларнинг ҳаёти мазмуни, эзгу умиди ва самимий тилаги бўлиб қолди. Эътиқоднинг объектив омиллари туфайли уларнинг юраклари кўплаб қувончли натижаларга эга бўлди ва уларни ўзларига нисбатан минг марталаб қўллади.

Санолар китобида Худога Унинг содиқлиги учун қувончга тўла миннатдорчилик сўзлари кўп марталаб янграйди. Янги Аҳд бу мавзуни давом эттиради ва Ота-Худо билан Понтий Пилат ҳузурида эзгу имон ҳақида гувоҳлик берган Унинг Ўғли Исо

Масиҳнинг бир-бирларига бўлган садоқатини олқишлайди; Ваҳийда эса биз Ўзининг ғолиблик нашидаси сари елиб келаётган оқ отдаги Масиҳни кўрамиз. У ерда Масиҳнинг исми Содиқ ва Ҳақ эди. Келажакда бизга бериладиган марҳаматга бўлган барча умидимиз Худонинг содиқлигига асосланади. Худо садоқатли

бўлгани учун ҳам, Унинг аҳди ва Унинг ваъдалари амалга ошади. Биз Худонинг содиқлигини аниқ билганлигимиз учун ҳам, тинч-ҳотиржам яшаймиз ва келажак ҳаётни ишонч билан кута оламиз. Ҳар бир қалб ўзидаги муҳтожликларни ҳисобга олган ҳолда бу ҳақиқатни ўзига нисбатан қўллаши мумкин. Васвасага тушганлар, безовта бўлаётганлар, қўрқоқлар, афсус-надоматда юрганлар — буларнинг барчаси Самовий Отамиз бизга содиқ эканлигини билган ҳолда, янгидан-янги умид ва яхши кайфиятга эга бўлишлари мумкин. Отамиз Худо Ўзи берган ваъдасига ҳамиша содиқдир. Бахтсизлигу мусибатлар юки остида қийналиб, азоб чекаётган Аҳд ўғиллари, Худо уларни ҳеч қачон Ўз севгиси ва марҳаматидан маҳрум қилмаслигига ва уларгаҳамиша содиқ қолишига тўла-тўкис ишонишлари мумкин. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top