3:23

Болаларни ўсишига ёрдам 14

MP3

Ассалому алайкум Азиз биродарлар. Бугун энг муҳим мавзу ҳақида суҳбатлашамиз. Бу биз учун ҳаётимиздаги энг катта жавобгарликларимиздан биридир. Бу фарзандларимизни ХУдованд йўлида тарбиялаш ва уларни руҳан ўстириш мажбуриятидир. Ҳа, бу бизнинг мажбуриятимиз. ХУдован Одам Ато билан Момо Ҳавони яратиб, кўпайинглар деганида, имонли, Ўзи билан мулоқот қиладиган одамларнинг кўпайишини назарда тутган эди. Худо ўз фарзандларининг кўп бўлишини хоҳлайди. Фарзандимиз туғилганидан бошлаб, уни ХУдо йўлида тарбиялаб ўстириш ҳақида ўйлашимиз керак. Болалар аста-секин катта бўлгани сари уларга Худонинг энг асосий хушҳабари ҳақида айтиб, уларни имонга киритиш лозим. Бу жараён боланинг ўз хоҳиши ва тушунгани ҳолда бўлиши керак. Хўш фарзандингиз имонли бўлди. Энди нима қилиш керак? Ўз ҳолига ташлаб қўйиш тўғри бўлмайди. Энди фарзандингизни руҳий озуқалар билан озиқлантириб туришингиз, унинг руҳан ўсишига ёрдам беришингиз керак бўлади. Болалар имонга келган бўлса ҳам, ҳали Худованд билан мулоқот қилишни, Унга қандай муносабатда бўлишни билмайди. Шунинг учу нота-оналар Худо ҳақида, унинг хоҳишлари ва ҳақиқатлари ҳақида болага гапириши лозим.ФАрзандига қандай ибодат қилиш кераклигини ўргатиши керак. Ҳар куни фарзандингиз билан тонгдами, кечқурун ётиш олдиданми, ибодат қилсангиз, фарзандингиз шунга одатланади. У сиздан қандай ибодат қилиш кераклигини ҳам ўрганади. Исо Матто 19 боб 13 оятда: «Болаларни қўйинглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар. Зеро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.”, — деган эди.

Бизнинг ота-она сифатидаги энг катта мажбуриятимиз бу – болаларимизни Исонинг олдига олиб боришдир. Аниқроғи уларни Исо билан таништириш ва У билан муносабат қилишни ўргатишдир. Болалар имонга келгач, аста секин Муқаддас Каломдаги кичик-кичик ҳикояларни, парчаларни ўргатиб боринг. Болалар билан бу машғулотни шундай бажаринг-ки, бу болалар учун қизиқарли бўлсин. Уларни сизнинг гапларингизни эшитишга мажбурламанг. Шундай қилинг-ки, бу машғулотнинг бўлишини болалар ўзлари хоҳласин. Ҳар сафар кичик-кичик оятларни ёдлатинг. Оятларни яхши ёдлагани учун бир кичкина соваға беринг ёки мақтаб қўйинг. Шунда фарзандингиз кейинги сафар оятни аввалгидан ҳам яхшироқ ёдлашга ҳаракат қилади. Сиз Муқаддас Каломдан машғулот ўтишдан ташқари, ҳаётингиз орқали ҳам болаларингизга энг яхши руҳий сабоқ беришингиз мумкин. Сиз Худо билан қандай муносабатда бўлаётганингизни фарзандингиз кўриб, ҳис қилиб туради. Агар фарзандингиз сизда Худо билан энг яхши муносабатни кўрса, бу у ўрганган энг катта нарса бўлади. чунки эшитиб ўргангандан кўра, кўриб ўрганиш яхшироқ. Масиҳий бўлгач ҳар бир қадамимизни, эҳтиёт бўлиб босишимиз керак. Чунки бизнинг қилаётган нотўғри ишларимизни, четдагилар кўрса, Худонинг номига доғ тушади. Шунингдек болаларимиз учун ҳам энг намунали Масиҳий бўлишга интилишимиз керак. Бу йўлда сизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top