3:28

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашиш 37

MP3

Ассалому алейкум азиз радиотингловчиларимиз! Бугун сизлар билан болаларимизнинг ўсишига ёрдамимиз ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Шу мавзу бўйича баъзи ота-оналар шундай савол берадилар: “Худога нисбатан бўлган муносабатга тегишли муаммоларни боланинг ўзига хал қилишига қўйиб бериш керакми? Агар биз уларга болаликдан имонга ўргатсак, биз шу имонни мажбурий равишда ўргатган бўлмаймизми?” Ота-оналарнинг шунга ўхшаш кўплаб саволлар ўйлантириб қолади, чунки бу ота-оналар фарзандларининг руҳий ўсишларига бефарқ қарамайдилар.

Шу йўсинда мен доктор Джеймс Добсон ўз китобларидан бирида келтирган мисолидан фойдаланмоқчиман. Кичкина ғозларнинг қизиқ бир одатлари бор экан. Тухумдан чиқиши билан биринчи кўрган ҳаракатланувчи нарса уларнинг мияларида ўрнашиб қолар экан. Ва ўша пайтдан бошлаб улар шу нарсага эргашадилар. Одатда бу ҳаракатланувчи нарса уларнинг оналари, яъни ғоз бўлиб қолади. Агар онасини бошқа жонли ёки жонсиз ҳаракатланадиган нарса билан алмаштирсангиз, ғозча ўша нарсага эргашар экан. Мана шу жараёнда вақт масаласи жуда муҳим бўлиб қолади. Ғозча тухумдан чиққан заҳотидан бошлаб мияда ўрнашиб қолиш жараёни бир неча секунд давом этаркан, ва агар шу имконият бой берилса, уни қайтариб бўлмайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, қўшчанинг ҳаётида ушбу инстинктга эга бўлиш учун фақат ўша кисқа муддат мавжуд.

Шу сингари боланинг ҳаётида ҳам вақт бўладики, ўша пайтда унга баъзи бир билимларни ёки одатларни онсонроқ ўргатса бўлади. Айнан ёш болалигида боланинг яхши ва ёмонлик, Худо ҳақида тушунчаларни шакллантирса бўлади. Ва шу вақтда очиладиган имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб қолиш керак. Католик черковларнинг бошлиқларининг шундай бир гаплари бор: “Бизга болани етти ёшга тўлмасидан беринглар, ва у умрини охиригача бизга тегишли бўлади”. Бу гап албатта тўғри, чунки айнан ўша етти ёшгача боланинг дунёқарашини шакллантирса бўлади.

Бироқ боланинг ҳаётида тарбиянинг йўқлиги ёки нотўғри тарбия кейинчалик боланинг Худони таниб билишига энг жиддий тўсиқлар яратади. Агар ота-оналар кичкина фарзандларига панд-насиҳат бермасдан ўзлари ҳохлаганларича қарор қилишларига йўл қўйиб берсалар, уларнинг қарори салбий маънода қабул қилинишига амин бўлиш мумкин. Фарзандлари мустаҳкам кучли имонга эга бўлишни истаётган ота-оналар ўзлари шу нарсага эга бўлишлари лозим. Чунки болалар катта бўлгани сари мустаҳкам бўлишни хоҳлайдилар, ота-оналарнинг панд-насиҳатларига қулоқ солгилари келмайди, ўзлари қарор қилгиси келади. Агар улар тўғри тарбия олган бўлсалар, демак мустаҳкам тура оладилар, чунки пойдеворлари мустаҳкам, илдизлари эса чуқур жойлашган бўлади. Шунинг учун ёш болалигиданоқ берилган тўғри тарбия ҳаётда жуда қимматбаҳо бойлик бўлиб қолади. Дунёвий бойликларидан кўра мана шундай бойликни бериш менимча муҳимроқ деб ўйлайман. Чунки “бу дунёда куя ва занг ҳамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар. Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар”. Шу билан бугунги суҳбатимизга нуқта қўйиб сизлар билан ҳайрлашамиз. Ҳайр омон қолинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top