3:27

Оғриқлар ҳақида

MP3

Орамизда оғриқ ҳиссини туймаган инсон деярли учрамайди. Дунёга келган инсон зоти борки ёки қўлини кесиб олишдаги оғриқдан, ёки куйгандаги оғриқдан азоб чеккан. Бундай оғриқларнинг сонини тўхтамасдан давом эттириш мумкин. Айнан мана шундай оғриқлар инсоннинг яшашига халақит беради. 70 фоиздан ортиқ мавжуд бўлган касалликлар бир неча кундан тортиб бир неча ойларгача давом этадиган касалликлар бир ёки бошқа бир турдаги оғриқларни ўз ичига олади. Биринчи марта «оғриқ” деган тушунчани тушунтиришга ҳаракат қилган одам бу Аристотел эди. У инсондаги 5 ҳисни яъни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм били шва ниҳоят оғриқни сезиш ҳиссини тасвирлаб берган. Унинг таъкидлашича ўта кучли шовқин, ўта кучли ёруғлик ва жуда ўткир ҳид инсонда оғриқни пайдо қилиши мумкин экан.

Кейинроқ бу мавзуни Платон бир мунча кенгайтирган ҳолда тасвирлади. Унинг фикрича жигарда ёки юракда бўладиган оғриқлар инсондаги ҳиссий аҳволни намоён қилар экан. Қадимги табобат ҳам оғриқ ҳақида 17 асрга қадар жуда яхши билишган 1644 йилда эса Рене Декарту анатомик ва физиологик изланишлар олиб бориб, оғриқ теридан мияга махсус оғриқ каналлари орқали етиб боради деган назарияга эга бўлишди. Инсоният изланишлари бир неча давр ва чуқур олиб борилганига қарамай, ҳозиргача оғриқнинг пайдо бўлиши ҳақида аниқ бир фикр йўқ.Оғриқни ҳис қилишда жабр чекаётган одамнинг ҳиссий ахволини ва интеллект даражасини билиш ҳам катта аҳамиятга эга. Оғриқларни аниқлаш кишининг психологик тайёрлиги, унинг ёши, ҳолати ва ниҳоят унинг тарбиясига боғлиш бўлади Ҳар бир инсон оғриқни ўзгача қабул қилади. Оғриққа таъсирчанлик ҳар бир одамда ҳар хил бўлади. бу таъсирчанлик юқори ёки паст бўлиши мумкин. Оғриқнинг ўзи икки турга бўлинади ўткир ва сурункали оғриққа. Ўткир оғриқ 6-8 ҳафта давом этади. Бу оғриқ кутилмаганда бошланади бундай оғриқда киши ўз танаси ҳолатини ўзгартириб оғриқни камайтиришни хоҳлайди. Сурункали оғриқ эса анча узоқроқ давом этади. Оғриқдан қўрқмайдиган одам бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам олимлар оғриқларга қарши турли хил дориларни ўйлаб топишган. Ундан ташқари шифокорларнинг ўзлари ҳам оғриқни яна икки турга ажратадилар: психоген ва жисмоний оғриқларга. Психоген оғриқлар атрофдаги ҳодисалар кишининг кайфиятига таъсир қилиши билан характерланади. Бирор бир воқеа ёки ҳодиса кишида психоген оғриқни келтириб чиқариши ва ўз ўзидан йўқолиши мумкин. Жисмоний оғриқлар эса уч турга бўлинади. 1 ташқи таъсирлар орқали яъни тери орқали. 2 ички жараён орқали. Бунда киши оғриқни ҳис қилса ҳам кишининг асаблари бундан таъсирланмайди. 3. Бу тур анча мураккаб ҳисобланади. Бу оғриқ асаб системасининг шикастланиши натижасида пайдо бўлади. Оғриқлар инсонни дунё кўзига қоронғу бўлиб кетишига сабаб бўлади. шунинг учун бир-биримизни авайлаб озор етказмай яшашга ҳаракат қилайлик. Кимнингдир дилини оғритган бўлсангиз ундан кечирим сўрашга ҳаракат қилинг. Оғриқ берувчи эмас, даволовчи бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top