3:40

Кўриш қобилияти пасайганда нима қилиш керак?

MP3

Ассалому алайкум. Кўриш қобилиятининг сусайиши турли жароҳатлар олишга сабаб бўлади. Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун баъзи қоидаларга амал қилиш тўғри келади.

А) доимий равишда жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Бу мушакларни мустаҳкамлаб, мувозанатни ҳамда ҳаракатланиш координациясини сақлашда ёрдам беради ва соғлиқни яхшилайди. Албатта машқлар тартибини шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.

Б) Уйингизни «хавфсиз” бўлишига аҳамият беринг. Бунинг учун:

— зинапояларда нарсалар (китоблар, бўш қутилар, кийим, оёқ кийим ва ҳокозолар) турмаслиги лозим. Сиз бу нарсаларга қоқилиб, сирпаниб кетмаслигингиз керак.

— полдаги электр симларни четга суриб қўйинг ёки гилам тагидан ўтган бўлсин.

— ванна ва душда сирғанишдан сақлаб турувчи резина ёки ёғоч тўшамалар бўлиши керак;

— душ ва ҳожатхона деворларига, зиналарнинг икки четига тутқичлар ўрнатинг;

— озиқ-овқатлар ҳамда ошхонада керак бўлган нарсаларни пастки токчаларга қўйинг;

-полга тўкилган суюқликларни дарҳол артиб олинг, акс ҳолда тойиб кетиш мумкин.

-уйдаги чироқни каттароқ ва ёруғроғига алмаштиринг;

-зина яхши ёритилганлигига аҳамият беринг. Чироқ шундай жойлашган бўлсинки, ҳар бир зинапоя, шунингдек тепаси ва пасти кўриниб туриши керак;

— зиналар сирпанчиқ материалдан қилинган бўлса, гилам тўшанг;

-каравотингиз олдида ҳам чироқ бўлиши керак;

— ванна тагига ҳам тиламча тўшанг. Бу ваннадан тушгач сув сачраган полда тойиб кетишдан асрайди;

— мебеллар қисман бўлса-да, йўлакларни тўсиб турмаслиги керак;

-қоронғу хона бўйлаб юрмаслик учун чироқ ёққич эшикдан кираверишда бўлгани маъқул.

Йиқилишлардан сақланишда эшитиш қобилиятининг ҳам аҳамияти катта. Эшитиш қобилияти мўлжал олиш ҳамда мувозанатни сақлашда катта рол ўйнайди. Шуни унутмангки, кўриш қобилияти сусайган бўлса-да, рангларни ажратиш мумкин. Қаҳва, чой учун оқ пиёлаларда, қовурилган тухум ёки бошқа оқиш таомлар тўқрангли тарелкаларда яхши кўринади. Пул ишлатиш қулайроқ бўлиши учун бир хил пулларни ҳамённинг бир кармонига бошқаларини эса бошқасига ажратиб солинг. Уйдаги зиналар олди, баландликларга ёрқин рангли тўшамалар солиб қўйинг. Бу уларни текис полдан ажратишга кўмаклашади. Доимий равишда қабул қилинадиган дорилар идишига ҳам ёрқин рангли қоғозларни ёпиштириб қўйсангиз адашмайсиз. Кўриш қобилиятини сақлаб қолиш мумкинми? Кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун кўп нарса қилиш мумкин, аммо энг самарали ва ишончли усул бу – олдини олишдир. Тахминан 40-50 фоиз ҳолатларда кўриш қобилияти йўқолишининг олдини олса ва даволаса бўлади. Бунинг учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:

Доим текширтириб туриш. Бу кўзларнинг соғлом бўлишини таъминлайди.

Тўғри овқатланиш. Мева ва сабзавотларга бой таомлар кўзнинг қарилик катарактаси

ёки мугузнинг хиралашиши каби касалликларга бўлган қаршилигини оширади, уларнинг бошланиши ҳамда ривожланишини кечиктиради. Шунингдек, тадқиқотлар натижасига кўра, мева ва сабзавотлар таркибида бўлган антиоксидандлар ҳам кўз саломатлигини ва умуман танамиз соғломлигини сақлаб турар экан. Антиоксидантлар – бу бўш бўлган соҳалар, яъни ўсмалар пайдо бўлиши учун қулай бўлган жойларни ҳимоялаш хусусиятига эга бўлган баъзи витамин ва моддалардир. Касалликнинг олдини олиш учун кунига камида бешта мева ва сабзавот истеъмол қилиш ёки уларнинг шарбатларини ичиш лозим.

Ҳурматли тингловчилар Сизни ҳаёт учун керакли бўлган мавзулар соғлик, оила, болалар ва бошқа мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Асло афсусланмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top