3:14

Турли хил ихтиролар

MP3

Бундан икки уч аср олдин урф бўлган эркакларнинг цилинр шляпасини ким ихтиро қилганини биласизми? Геометрик шаклнинг номи билан аталадиган бу шляпани ҳали 15 асрдан 18 асргача урф бўлган. Жон Гетерингтоннинг бу янги шляпаси англияликлар учун шов-шув бўлди. Ўша давр газеталари у ҳақида шундай деб ёзишган: “Бу шляпа ўтган кетганларда жуда ёмон таъсурот қолдирарди. Бундай шляпани кўрган аёллар қўрқувга тушиб қолардилар, болалар эса бақириб юборишарди. ” Савдогар Гетерингтонни эса шаҳар аҳолисининг тинчини бузгани учун ҳибсга олишган, ва 500 фунтстерлинг жарима солиган. Шундай бўлса ҳам 1797 йилнинг 26 январидан бу шляпа урфга кирди. 19 асрнинг бошида бу шляпа зодагон кишиларнинг бош кийимига айланди. Уни йўлакда қолдиришмаган. Кейинчалик эса бу цлиндр шляпанинг турлари кўпайди. Ундан сўнг худди цлиндрнинг вакили бўлган янги “боливар” деган шляпа урфга айланди. Ўша пайтда худди шундай аёллар шляпаси ҳам ишлаб чиқарила бошланди. Аёллар бу шляпани асосан от мингандагини кийишарди. Инсон ўз ақл заковати билан турли хил кашфиётларга қодир.қуйида музқаймоқларнинг кенжа вакили музлатилган шарбатли музқаймоқнинг яратилиш тарихини ўқийсиз. Бундай музлатилган шарбатни яратиш Фрэнк Эпперсонга унчалик қийин бўлмаган. Унинг таъкидлашича бу фикр унга тасодифан келиб қолган. У ҳали ёш бўлганида, совуқ кунларнинг бирида Фрэнк ичаётган лимонадини айвонда ичига трубочка солинган холда унутиб қолдирган. Айнан манна шу воқеа Фрэнкка паркда музлатилган лимонадларни сотиш фикрини берган. Бундай янгилик ёш ҳаридорларни бефарқ қолдирмаган. Музлатилган лимонад тезда ўз мавқеини топиб олди. Ичига чўп тиқилган музлатилган шарбатлар катта фойда келтирди. Кейинчалик эса Фрэнк бу янгилкка “эпсикл” деган ном берди. Аммо унинг янги номи унчалик жарангдор бўлмагани учун яна ҳаридорлари камайиб кетди. Кейин эса Фрэнк унга янги ном берди. Уни “папсикл” яъни отамнинг сумалаги деб атади. Бу ном ҳаридорларга ёқди шекилли музлатилган шарбатнинг яна бозори чаққон бўлиб қолди. Бундай музқаймоқларни бугун дунёнинг ҳамма ерида учратишингиз мумкин. Бу хатто ўзимизда ҳам учрайди ва болажонларнинг ҳам катталарнинг ҳам севимли музқаймоғига айланган.

Бизнингча тез орада, кишилардаги ортиқча семизликка даво бўладиган ва иштаханинг йўқолишига қарши даво бўладиган метод ўйлаб топилади. Британия олимлари «очлик гормонини” ажратиб олдилар. Бу гормон натижасида кишилар тинимсиз овқат ейишлари мумкин. Аввал иштаҳа мия томонидан бошқарилади деб ҳисобланган бўлса, энди олимларнинг аниқлашича, иштаҳанинг пайдо бўлиши гормонларга боғлиқ экан. Грелин гормони қондан ажратиб олинган биринчи гормон бўлди. Энди эса олимлар шу гормон ёрдамида иштаҳани меъёрлаштирадиган препарат ўйлаб топишмоқчи. Ҳа, инсон ақл –заковати жуда кўп нарсаларни бор қилишга ҳам йўқ қилишга ҳам қодир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top