2:58

Атроф-муҳит муҳофазаси 1 қисм

MP3

Салом хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бениҳоят хурсандман. Бугун мен сизларга атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги дастурни ҳавола қиламан.  Хозирги вактда атроф-табиий мухитни мухофаза килиш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда. Атроф табиий мухитни мухофаза қилиш ва мавжуд бўлган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш хамда инсон билан табиат уртасидаги муносабатларни тартибга солишга кумаклашадиган қонунчилик, технологик, иктисодий ва бошка чораларни ишлаб чикиш инсоният хаёти учун мухим ахамият касб этади.
     Жахонда табиий ресурсларга эга булмаган мамлакат йукдир. Хар кандай мамлакатнинг иклим шароити, географик жойлашуви ва ундаги табиий бойликлар ўзига хосдир хамда такрорланмас жихатлари билан намоён булади. Шу туфайли хар бир давлат ўз конунчилигида атроф мухитни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан тегишли нормаларни ўзининг шароитидан келиб чиқиб ишлаб чикади.   Бу холда давлат органлари, кандай усуллар оркали, қандай воситалар ёрдамида атроф-мухитни хуқукий мухофаза килиши лозимлиги ана шу конун хужжатларида курсатиб утилади. Маълумки, табиий ресурслардан фойдаланувчилар бўлиб, давлат, юридик ва жисмоний шахслар хисобланади. Дастлабки икки субъектлар бу ресурслардан кенг миқёсда ва кўп хажмда фойдаланадилар. Хаммамиз биламизки, табиий ресурслардан хар кандай максадларда–хох бу ижобий ёки салбий бўлсин бари бир бу табиий ресурсларга маълум бир даражада зарар етказилади. Шундан келиб чиккан холда бу шахслар фойдаланишлари натижасида етказилган зарарнинг ўрнини иктисодий томонидан коплайдилар. Масалан, ушбу шахслар экология солиғи тўловчилари бўлиб хисобланадилар.
     Шуни таъкидлаш лозимки, Узбекистон Республикасининг «Мухофаза этиладиган табиий худудлар тўгрисида»ги конунига асосан, ноёб табиат копмлекслари, табиат ёдгорликлари, усимлик ва хайвонларнинг генетик фондини сақлаш, табиий жараёнларни ўрганиш, табиий мухитнинг мониторингини амалга ошириш, ахолини экологик жихатдан тарбиялаш ва табиатни мухофаза килиш ахамиятига эга бўлган худудлардан хўжалик фойдаланишни чеклаш. Ушбу вазифалар ер ва сув кенгликларини устивор экологик, илмий, маданий, эстетик ва санитария-соғломлаштириш ахамиятига эга бўлган қисмини мухофаза қилишга қаратилганлиги билан тавсифланади. Шунингдек, улар табиий объектларнинг айрим турларини саклаб қолиш мақсадида амалга оширилиши лозим булган чора-тадбирлар йигиндисини хам ўз ичига камраб олади.

Бизни тинглаб бораятганингиз учун сиздан миннатдорман. Ишонаманки, биз таёрлаган дастурлардан ўзингизга қизиқарли ва фойдали маълумот олдингиз деган умиддаман. Кейинги эшиттиришда биз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хақидаги дастурни давом эттирамиз. Ҳозир эса ҳайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top