Инсон пайдо бўлганидан буён минглаб асрлар ўтгандир. Бундай узоқ вақт давомида инсоннинг онги йилдан йилга ёки бўлмаса асрдан – асрга ривожланиб борган. Инсон онгининг ривожланиши тўғрисида икки хил қарашлар бор. Олимларнинг баъзилари инсонни одамсимон маймундан яралган ва минг йилликлар давомида унинг шакли аста секин ривожланиб борган дейишади. Аммо бошқа тоифа олимлар эса инсоннинг маймундан яралганини инкор этишади. Худога эътиқод қилувчилар эса инсонни ҳам бутун борлиқни ҳам ягона Яратгувчи Зот – Худо яратганига имон келтиришади. Инсонни Худо яратганига ишониш, ҳақиқатга анча яқин, бу учун етарлича далиллар ҳам бор. Атрофимизни ўраб турган бутун борлиқ, ҳайвонот ва табиат олами, инсоннинг Яратувчиси бўлиши керак. Буларнинг бари ўз – ўзидан пайдо бўлган бўлиши мумкин эмас. Инсонни Худо яратган деган фикр билан инсон огнининг ривожланиши мавзусига қайтсак, Худо инсонни яратганида баржа мавжудотлардан устун қўйиб унга ақл берди ва Ўз суратида яратди. У учун ҳамма нарса Адам боғида етарли эди. У фақат ўша боққа қараши керак эди ҳолос. Аммо инсон гуноҳ қилиб Худонинг ҳузуридан маҳрум бўлди. Шундан сўнг Худо уни ерга ҳайдади. Уларнинг ҳақиқий қийин ҳаёти ўша ерда бошланди. Илгари улар Адан боғида турли хил мевалардан, Худо яратган неъматлардан истеъмол қилишган бўлса, энди бу ерда уларнинг ейишлари учун ҳеч нима йўқ. Бизнинг фикримизча илк инсон миясининг ривожланиши шу пайтдан бошланган бўлса керак. Чунки улар озиқ топиш учун ўсимлик илдизларини кавлаб ейишган ва ейиш мумкин бўлган ўсимликларни излаб топган бўлсалар ажаб эмас. Инсоннинг маймундан пайдо бўлганини таъкидлайдиган бир гуруҳ олимлар ҳам шу фикрни яъни илк инсонларнинг ўсимлик илдизлари ва мевалари билан озиқланганликларини таъкидлашган. Нима бўлганда ҳам илк инсоннинг Худо берган онги даврлар оша аста-секин ривожланиб келаётгани айни ҳақиқат. Дастлаб инсонлар илдизлар ва ўсимлик мевалари билан озиқланган бўлса, кейинроқ гўшт танавул қилишга ўтди. Аста секин табиат жумбоқларини кўриб, ўргана бошладилар. Аввал ўсимликларни топиб ейишган бўлса, кейин уни ўзлари етиштириш усулига ўтдилар. Аввал шунчаки ғорларда яшаган бўлишса, кейинроқ кўчиб юриш натижасида ўзларига шох шаббалардан кулба қуришга ўтишган. Бу оддий кулбалар бориб-бориб лой ва тош уйларга айланди. Инсонинг ақли мана шу ишлар ҳаёт учун курашиш ҳаракати давомида ривожланиб борган. Ҳозирги кунда эса олимлар қайси ўсимликларнинг инсон саломатлигига фойдали эканликларини яхши билишади. Табиат инъом этган бу ўсимликлар оламининг фойдали жаҳатларини ва уни қачон қай вақтда истеъмол қилиш мумкинлигини қадимда ота-боболаримиз ҳам яхши билишган. Турли хил ҳасталикларни доривор гиёҳлар ёрдамида даволашган. Бугун эса тиббиёт онгнинг ривожланиши натижасида ўша гиёҳлардан турли ҳил дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Бу бугун биз етказмоқчи бўлган маълумотлар дарёдан бир томчидай гап. Чунки инсон онгининг ривожланиши ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Худо сизга инъом этган онгни фақат яхшиликка ишлатинг.