3:04

Инсон табиати 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат ғойибона учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлуснинг Эфесликларга мактубининг 4-боби 22 ва 24 оятларида шундай ёзилган:

“Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар .

Бунинг ўрнига янги фикрга, Руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик билан яратилган янги табиатни узлаштиринглар». Азиз биродарлар, эски ва янги ҳаётни тўларок ўрганиш учун Колосаликларга мактубнинг 3-боби 5-17 оятларини тўлалигича ўқиб чикинг. Муқаддас Китоб орқали кўришимизча , имонлилар учун янги ҳаёт одатдаги иш экан.

Яна биз ҳақиқий имонли юқоридан туғулганига қадар, яшаган ҳаёти билан яшай олмаслигини ҳам тушунамиз. Янги ҳаёт эскисини ўрнини босади. Имонлида барча нарсага янгича муносабат пайдо бўлади.

Имонли янгича ҳаракат қилади. Сиз: «Мен юқоридан туғилдим. Ҳаётим ҳақиқатдан ўзгарди, бироқ баъзида гуноҳ васвасасига учиб, яна гуноҳ қиламан. Мен ҳалигача масиҳийманми ?»- деб сўрашингиз мумкин.

Масиҳни яқиндагина қабул қилган баъзилар Масиҳни Нажоткор ва Худовандим деб қабул қилган куннинг эртасигаёқ гуноҳ қилиб қўйсалар, хавсалалари пир бўлиб, руҳий тушкунликка тушадилар. «Бу оддий ҳолми? Наҳотки, мен бир ўзим шундай бўлсам?

Нажотимни йўқотишим мумкини?» Кўпчилик ана шундай саволларга жавоб қидиради. Ўзимизни ва хатти-ҳаракатларимизни англаб етиш учун имонлининг ва унинг гуноҳга муносабатини муфассалроқ ўрганиб чиқамиз. Юқоридан туғилган масиҳий кўйидаги икки сабабга кўра гуноҳга нисбатан қулликдан озоддир.

Чунки имонлига Худо янги табиатни инъом этган. Биринчи Юҳанно мактубининг 3- боби 9 ва10оятларида биз қўйидагиларни ўкиймиз: «Худодан туғилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруғи ичида қолади . У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди.

Кимда-ким тўғри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам. иблиснинг болалари ҳам шундан билинади.» Юқоридаги парчада «Гуноҳ қила олмайди» сўзларига алоҳида эътибор беринг. Бундан иймонли гуноҳ қилишга қодир эмас деган хулоса келиб чиқмайди.

Ҳар бир иймонли гуноҳ қилади. Лекин имонли энди гуноҳ қилишни давом эттира олмаслигини ёки ҳар доим гуноҳ қилавермаслигини алоҳида таъкидлаб ўтмоғ лозим. Масиҳий бундан буён гуноҳнинг қули эмас. У энди одатдагича гуноҳкорона ҳаёт кечира олмайди. Янги табиатнинг янги самараларини келтиради. Чунки Мукаддас Руҳ унинг ҳаётида яшайди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top