4:57

Витаминлар

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Инсон саломатлиги хар нарсадан устун. Қизиқарли мавзулар рукнидаги сухбатимизга айнай витаминлар мавзусини хам киритдик. Чунки ўз соғлиги хақида қизиқмайдиган киши бўлмаса керак. Саломатлигимиз хақида қайғуришни витаминлар хақида маълумотлар олишдан бошласак, тўғри қадам бўлади. Инсон организми учун витаминларнинг нақадар қадрли экани хаммага маълум. Витаминлар етишмаслиги натижасида организмда турли хил касалликлар ривожланади. Хозирги вақтда витаминларга киритилиши мумкин бўлган бир нечта ўнлаб бирикмалар маълум. Лекин киши саломатлиги ва овқатланиши учун зарур бўлган фақат 20га яқин витаминларнинг ахамияти мухимдир. Витамин А – бу витамин кўзнинг нормал криши учун зарур бўлиб, ўсиш ва нормал модда алмашинувига ёрдам беради. Бу витамин сариёғ, эритилган сариёғ, пишлоқ, жигар, тухум сариғи ва балиқда бўлади. Ўсимлик махсулотларида провитамин А – каротин бўлади. Кўк пиёз, кўк нўхат, салат каротин манбаи хисобланади.

Каротин сабзи, пишган помидор, ўрикда айниқса кўп бўлади. Махсулотлар оддий усулда пиширилганда, шунингдек ачитилганда таркибидаги витамин А ва каротин сақланади, махсулотлар қуритилганда тез парчаланади. Витамин В1 – бу витамин организмда нормал модда алмашинуви, хусусан углеводларнинг алмашинуви учун зарур. Организмда витамин В1 етишмаса кишида иштаха йўқолади, ич қотади, оғир жисмоний иш қилганда нафас қисади, юрак уради, асабийлашади. Пиво ачитқиси, қуруқ ва пресланган хамиртуруш В1 витаминига бой. Озиқ овқат махсулотларидан ғалла, дуккаклилар дони ёрмасида, хусусан дон қобиғи ва мағзида Витамин В1 кўп бўлади. Шунинг учун озиқ овқатлар ёрма, кепаги олинмаган ун ва шу ундан тайёрланган нон ва бошқалардан иборат бўлиши керак.Оғир жисмоний ва ақлий мехнат хамда совуқда витамин В1га бўлган эхтиёж кучаяди. Витамин В2 – бу витамин организмда оқсил ва углеводларнинг нормал алмашинуви учун зарур. Орагнизмнинг тўғри ўсиши ва яраларнинг тузалишига ёрдам беради.

Овқатда витамин В2 бўлмаса лаб қурийди, ёрилади ва икки бурчаги бичилади, бармоқлар чуқур ёрилади. Яралар битиши чўзилади. ХАмиртуруш, жигар, сут ва сут махсулотларида витамин В2 кўп бўлади. Витамин В6 организмда оқсил алмашинувида ва оқсил хосил бўлишида иштирок этади. Витамин В6 етишмаса иштаха йўқолади, асабийлашиш рўй беради, уйқу босади, пз, бош, бўйин ва кўкрак яллиғланиши ривожланади. Витамин В 6 гўшт, балиқ, сут, мол жигари, хамиртуруш ва кўпгина ўсимлик махсулотларида бўлади. Оддий овқатланишда витамин В6га бўлган эхтиёж қондирилади. Ўсиш, хомиладорлик, эмизиклик даврда бу витаминга эхтиёж кучаяди. Қон таркибининг бузилиши витамин В6нинг етишмаслигидан дарак беради. Витамин В12 қон яратилиши процессида иштирок этади. Организмда витамин В12 етишмаса хавфли камқонлик касаллиги пайдо бўлади. Жигар, буйрак, балиқ махсулотларида кўп бўлади. Гўшт, сут, творог, пишлоқ, тухум сариғида витамин В12 кам.

Витамин В15 – бу витаминнинг организм учун қандай ахамиятга эга эканлиги хали яхши ўрганилмаган. Витамин В15 жигар касалликлари, атеросклероз, қон айланишидаги сурункали камчиликларда қўлланилади. Витамин В15нинг асосий озиқ-овқат манбаи бошоқли ўсимликлар дони, жигар, хамиртурушдир. Витамин С – бу витамин кўпчиликнинг севимли витаминларидан биридир. У организмда моддалар алмашинувида мухим ахамиятга эга. Мевалар, сабзавот ва резавор мевалар, айниқса картошка витамин Снинг асосий манбаидир. Витамин С картошкада 10 мггача бўлади. Яхши томони шундаки у хар бир овқатга солинади ва кўп истеъмол қилинади. Карам, кўк пиёз, помидорда витамин С кўп бўлади. Наъматакда, хом ёнғоқда, қора смородина мевасида, қизил қалампирда витамин С энг кўп миқдорда бўлади. Игнабарглилар настойкасида, шунингдек апелсин, лимон, облепихада витамин С жуда кўп. Озиқ овқат қиздирилганда ва узоқ сақланганда витамин С кўп нобуд бўлади. Махсулотлар ачитилганда витамин С сақланади. Кўкламда янги кўк пиёз ва баъзи консерваланган махсулотлар жуда фойдали. Масалан томат-паста, кўк нўхатда витамин С яхши сақланади. Азизлар бундан ташқари оила ва никох, фақат эркаклар учун, ёки фақат аёллар учун деган мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top