3:14

Инсон табиати 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат ғойибона учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, бинобарин ким Масихда булса, у янги ижоддир. Қадимги холат ўтиб кетди, энди хаммаси янги бўлди». Иккинчи Коринфликларга мактубининг 5-боби 17 ояти. Одам юкоридан тугилганида янги табиатга эга булади. Унинг ўз атрофидаги одамларга муносабатида ва хатти-ҳаракатларида катта ўзгаришлар руй беради.

Биз Масиҳ олдида ўзимизнинг гуноҳкор эканлигимизга икрор бўлиб, гуноҳлардан юз угириб, Исога тўла инонганимизда бу янги ҳает ёки янги табиат бизники бўлиб қолди. Янги ҳаёт — Худонинг бизга берган инъоми. Юкоридан туғилишнинг туб маъноси ана шунда.

Римликларга мактубининг 6-боби 23оятида қуйидагиларни ўқиймиз: “Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Масиҳдаги абадий ҳаётдир». Муқаддас Каломда эски ва янги табиат тавсиф этилади.

Эски табиат — бу бизнинг юкоридан туғилишгача бўлган табиатимиз. Янги табиат — бу юкоридан тугилгандан кейинги ҳаётимиз. Галатияликларга мактубининг 5- боби 19 дан 26 оятларида бу икки табиат яккол кўрсатилган . Бу оятларда ҳаворий Павлус икки табиатнинг самаралари ёки натижаларини тасвирлайди.

«Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи; фахшбозлик, харром-харишлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик , ихтилофчилик, бидъиатчилик, хасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантираяпман; бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебахра бўладилар.»

Галатияликларга мактубининг 5 -боби 19 ва 21 оятларида: «Илохий Рухнинг самараси эса — мухаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-токат, лутфикорлик, хайрихохлик, садокат, мулойимлик ва ибодир,” — деб ёзилган.

Бу хислатларга карши бирор қонун йўқ . Исо Масиҳга тегишли бўлганларга эса ўз табиатининг хирси-эхтирослари билан бирга хочга михлаб қўйганлар. Агар биз Руҳ амри остида бўлсак, Руҳ амри билан умр кечиришимиз лозим.

Шухратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашқ қўзгамайлик, бахиллик килмайлик.» Галатияликларга мактубининг 5-боби 22 ва 26 оятлари эски табиат мевалари Галатияликларга мактубининг 5-боби 19 ва 21 оятларига кўра эски табиатнинг гуноҳларини санаб ўтинг.

Бу Нажоткоримиз ва Худовандимиз Исо Масиҳсиз инсоннинг табиати эканлигини эслаб қолинг. Янги табиат самараси ҳаворий Павлус янги табиатни Галатияликларга мактубининг 5-боби 22 ва 26 оятларида тасвирлайди.

Янги ҳаётнинг тўққизта янги сифати бор. Бу сифатлар ҳаётимиздаги Мукаддас Руҳнинг махсулларидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top