4:38

Ранглар фалсафаси 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Ўтган гал сизлар билан турли хил ранглар ва уларнинг турли халқларда турлича ифодаланиши хақида сухбатлашдик. Ранглар инсон рухиятига қандай таъсир қилиши ва уларнинг киши характерини белгилаб бериши хақида хам билиб олдингиз. Энди ранглар хақидаги сухбатимизни яна хам чуқурроқ давом эттирамиз. Олам ранг-баранглиги билан гўзалдир. Туркий халқларда кўк ва қизил рангли либос, анъанавий байрамлар ва рўза пайтида, тўй ёки мотам маросимларида кийилган. Кўк хамда қора рангдаги либос эса мотам белгиси бўлган. Белгиларнинг айрим тизими қизил, сариқ ва яшил рангдан иборат. Уларни қориштириш асосида кўпгина ранглар хосил қилинади. Бошқа тизимларда оқ, сариқ, яшил, кўк, мовий, қизил ва қора сингари еттита ранг кўрсатилади. Инсоннинг кўзи эса 40 дан 1400тагача рангларни ажрата олади. Замонавий компютерлар воситасида минглаб ранглар ва уларнинг товланиши фарқланади. Дунё ранглар ва уларнинг тусларига бой. Фақат уларни кўриш ва фарқлаш лозим.

Кўк ранг – орзу умид, эзгулик ва ижод рамзи. У осмон ранги хисобланади. Шу боис бу ранг инсоннинг маънавий юксалиши билан боғланади. Бу рангни ёқтирадиганлар камтар ва ялқовроқ бўлишади. Бундай одам тез чарчайди. Бундай кишилар ўзларида ўзига ишонч хиссини уйғотиши керак. Бу рангни ёқтирмайдиганлар бошқаларда ўзларининг хамма нарсага қодир эканлиги хақида таассурот қолдиришни хохлайди. Аммо улар ишончсизлик ва тундлик намунаси бўлиб қолади. Марказий Осиёнинг айрим жойлари ва Эронда кўк либос мотам рамзи хисобланади. Хатто, «кўкингни кияй” деган қарғиш хам бор. Амир ёки султоннинг вафоти хақидаги эълон хам кўк қоғозга ёзилган. Шимол халқрада кўк ранг совуқ ва соя ранги хисобланади. Мовий ранг эса осмон, денгиз рамзи. Турли халқларда мовий осмон чексизлик ва худога менгзалади. Мовий ранг – донолик, сахийлик, хотамтойлик, ишонч, шухрат ва хақиқат рамзи. Шарқ халқларида эса у боқийлик ранги хисобланади. Қизил ранг. Қадимдан қизил ранг икки қарама-қарши маънога эга. Биринчидан у гўзаллик, севги ва фаровон хаёт рамзи. Айрим халқларда қизил ранг улуғворлик белгиси хисобланади.

Масалан, Японияда қадрли мехмонлар оёғи остига қизил гилам тўшалади. Хитойда яхши ва адолатпарвар одамлар «қизил қалбли” дейилади. Улар қизил ранг ёмон назардан асрашига ишонишади. Шунинг учун кўз тегмасин деб болаларнинг юз ива кўзига қизил бўёқ суртилган, касалликлардан асраш учун эса билагига қизил ип боғланган. Полинезияликларда қизил ранг севги рамзи бўлса, россияликларда гўзаллик рамзидир. Қадимги рус тилида «қизил” ва “чиройли” сўзлари бир хил маънога эга. Қизил рангни ёқтирган киши мард, иродали, серзарда, сухбатдош бўлади. Бу рангни ёқтирмайдиганлар эса қўрқоқ ва ёлғизликка интиладиган кишилардир. Иккинчидан қизил ранг – эхтирос, низо-ўч ва душманлик, покловчи олов, қон, буюклик, қудрат ва хукмронлик рамзидир. Спарта ва Карфаген аскарлари Рим урушида қизил рангли либос кийганлар. Қора ранг. Кўпгина халқларда қора ранг сирлилик, қоронғулик, бахтсизлик, мотам, азоб, вайроналик, йўқотиш, қўрқув, дўзах кабиларнинг рамзи хисобланади. Кўпгина халқларда қора ранг тунга менгзалади.

Тун қоронғулик ва алдовни ифодалайди. Қадимги Мисрда қурбонлик қилаётган одам қўлини қора рангга бўяган. Қора либос кийишни хуш кўрадиганлар хаётни қора тусларда кўради. Улар ўзига ишонмайди, ўзини бахтсиз хис қилиб, рухан сиқилиб юришади. Ўз орзуларига эришишига ишонмайди. Қора кийимни бошқа ёрқинроқ кўзга ташланадиганроқ рангли кийимлар билан алмаштириш кўпинча кишидаги тушкун кайфиятни тарқатиб юборади. Туркий халқларда қора ранг белги, нуқта, мўлжал, шунингдек, катта, куч, улуғворлик, қудрат каби маъноларни хам англатган. Масалан қора сўзи «қора куч”, “қора ботир”, “қора боғ”, “қора мол” сингари сўз бирикмаларида юқоридаги маъноларни англаш мумкин. Инсон турли вазиятларда нарсалар ва ходисалар рангига турлича муносабатда бўлади. Кулранг – ўйлаб иш қиладиган ва бошқаларга унчалик ишонмайдиган кишилар ёқтирадиган ранг. Улар бирор қарор қабул қилиш учун узоқ ўйлайдилар. Тўқ сариқ – ғоят таъсричан ва жўшқин кайфиятли кишлар ёқтирадиган ранг. Сизчи азиз тингловчи сиз қайси рангни ёқтирасиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top