3:08

Инсоннинг ақли 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азиз биродарлар билан ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз.

Азизлар, ҳаворий Павлус шундай деган эди: “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар”. 1- Коринфликларга мактубининг 10 боби 31 ояти.

Муқаддас Калом Худо Ўз улуғворлиги учун ишлатган бир қанча қобилиятларга тўладир. Буларнинг баъзилари қуйида келтирилган: артистлик, аритекторлик, бошқариш, пишириш, кема созлаш, ширинлик тайёрлаш, баҳслашиш, дизайнерлик, суртиш, нақш бериш, ўймакорлик, фермерлик, балиқ тутиш, боғбонлик, йўл бошчилик, уй қуриш, мусиқа яратиш, қурол яратиш, нина билан ишлаш, чизиш, ўстириш, фалсафа юритиш, кашф қилиш, дурадгорлик, кема ҳайдовчилиги, сотиш, аскар бўлиш, тикувчилик, ўқитиш, адабиёт ёзиш ва шоирлик қобилятлари шулар жумласидандир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир”. 1-Коринфликларга мактуби 12 боб 6 оят.

Худо сизда ўз қобилиятларингизни жамоатда ишлатиб янада порлашингиз ва ўзгариш қилишингиз учун мақсад бор. Ушбу ўринни топиш ўзингизга боғлиқ. Худо баъзи кишиларга кўп пул ишлаб топиш иқтидорини беради.

Мусо Исроилликларга қарата шундай деган эди: “Раббингиз Худовандни эсланглар, чунки У сизнинг бойишингиз учун қобилият беради”. Қонунлар китоби 8 боби 18 ояти. Бундай қобилиятли кишилар бизнес барпо қилиш, сотиш ишлари билан шуғулланиш ва фойда олишда қобилиятлидирлар.

Агар сизда шундай бизнес қилиш иқтидори бўлса, уни Худо учун ишлатинг. Қандай қилиб дейсизми? Биринчидан, билингки бу қобилиятингиз Худодан келган. Иккинчидан, бизнесингизни бошқаларнинг ҳам эҳтиёжини қондириш учун ишлатинг ва имонингизни бўлишинг.

Учинчидан, олган даромадингизни Худо учун 10 фоизини тўлаб боринг. Охири, мақсадингизни Бойлик қурувчи эмас, балки Шоҳлик қурувчи қилиб белгиланг. Мен нимани бажара олсам, Худо мендан шуни бажаришимни хоҳлайди.

Сиз қобилиятларингизни ишлата олиши мумкин бўлган ягона кишисиз. Бошқа ҳеч ким сизнинг ролингизни ўйнай олмайди, чунки уларда Худо сизни ягона қилиб яратган хусусиятлар йўқ.

Муқаддас Калом Худо сизни “Унинг иродасини бажо келтириш учун керакли нарсалар билан таъминлаши”ни айтиб ўтган.

Ҳаётингиз учун Худонинг иродасини аниқлашингиз учун жиддий равишда нимани яхши бажара оласиз ва нима бажара олмайсиз, буларни аниқлаб олинг. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди.

Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top