4:20

Ёзувларни ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Ёзувларни ўрганиш қизиқарли ва шу билан бирга қийин хамдир. Ёзувларни ўрганишнинг иккита асосий услуби бор. Биринчиси: Мавзулар бўйича ўрганиш. Бу хил ўрганишда бирорта мавзу хақида Муқаддас Китобда нима дейилганини топиш осон, бироқ бу услубда хатога кириб кетиш хам жуда осон. Иккинчиси: Китоб-сураларни алохида-алохида ўрганиш. Бу услубда кишининг хато қилиш эхтимоли камроқ. Бу – тўғри талқин қилишнинг энг яхши йўли. Китоб сураларни алохида –алохида ўрганиш керак. Аввало китоб-суранинг умумий маъносини қарашга харакат қилинг. Кейин парчаларни алохида-алохида ўрганинг. Парчаларни бир-бирига хамда сурага қандай боғлиқлигини топинг.Китоб суранинг умумий маъносини қаранг. Бунда ибодат билан бошланг ва дарс давомида хам ибодат қилишда давом этинг. Кейин кузатинг. Кузатиш пайтида синчиклаб ўқийсиз. «Бу ерда нима дейилган?” деган саволни бериб жавоб топишга харакат қилинг. Китобни бошидан охиригача тўла ўқиб чиқинг.

Тушунмаганларингизни ёки аксинча жуда яхши тушунганларингизни дафтарингизга ёзиб қўйинг. Парчадаги такрорланган сўзлар, иборалар, ғоялар хақидаги кўрсатмаларни изланг. Улар нима, деган савол беринг. Такрорланган сўз ва жумлаларнинг хар бирини ёзиб олинг. Аниқ кўриниб турган нарсаларни ёзиб олинг. Масалан одамлар, жойлар ва воқеалар хақидаги фактлар. Кейин эса муаллиф ким, сура қачон ёзилган ва нима учун деган савол беринг. Бу сура қайси тур адабиётга тегишли деб савол бериб, суранинг қайси тур адабиётига тегишлилигини ундаги оятлар асосан қайси хил жанрда ёзилганини билиб олинг. Оятлар тарихий, биографик, шерърий, матал, башорат ва мактурблар жанрида ёзилган бўлиши мумкин. ТАрихий ва биографик китобларни ўрганганда, қуйидагиларга эътибор беринг. Китобнинг бошида қайси жой ва қайси вақт кўрсатилган? Жой ва вақтнинг ўзгариши хақида нима дейилган? Асосий қахрамонлар, таълимотлар ва воқеалар нима ? Ёдингизда бўлсин, кузатиш вақтида текстнинг мавзусини изламанг.

Чунки агар бу текст хақида сизда бирор бир фикр ёки мавзу бўлса, кузатиш давомида сиз ўша фикрингиз ёки мавзуингизга асосланиб хато қилиб қўйишингиз мумкин. Хўш, талқини қилиш нима дегани? Талқин қилиш учун бошидан китобни қайта ўқиб чиқинг. Китобдаги аниқ кўриниб турган парчаларни ажратинг. Парча нима? Парча бу ― китобдаги бирорта махсус мавзу, таълимот, бирорта киши, жой ёки ходиса хақида тушунтирадиган оятлар йиғиндисидир. Парча баъзан вақтга қараб хам ажратилиши мумкин. Парча ўз ичига баъзан бир бобни ёки бобнинг бир қисмини ёки бир боб плюс ўша бобдан олдин келган баъзи оятларни ўз ичига олиши мумкин. Парчанинг қаердан бошланиб, қаерда тугашини аниқлаш учун ва текстдаги ғояларнинг мантиқий қандай ривожланганини тушуниш учун қуйидагиларни изланг: Қарама қарши ғоялар, ўхшатувчи иборалар, хулосани ифодаловчи хамда вақтни ифодаловчи терминлар. Қарама қарши ғояларда «аммо”, “лекин”, “бироқ” сўзлари ишлатилади. Бир жойда қанақа парчалар биргаликда келганини аниқлашга харакат қилинг.

Балки парчаларнинг хаммаси битта мавзу хақида бўлгани учун ёки битта одам, таълимот, жой ёки воқеани ёритаётгани учун бирга келгандир? Бу парчалар бир-бирига қандай боғлиқ? Нима учун улар шу тартибда келган? Бу оятлар ва уларнинг маъноси хақида шошмасдан ўйланг, ибодат қилинг. Каломни ўқиш жараёнида ўзингиздан сўранг: «Китобда берилган асосий ғоялар нима? Топган асосий мавзулар нима?” Муаллиф бу китобда бизга нималарни тушунтирмоқчи? Ўқиётган оятларингиз ва уларнинг маъноси хақида шошмасдан ўйланг ва ибодат қилинг. Китобда берилган асосий мавзу нима? Китобнинг асосий мавзуси нима? Тахминларингизни дафтарингизга ёзиб олинг. Агар бу хақда алохида айтилмаган бўлса, унда китобнинг ёзилишидан мақсад нимага ўхшайди? Бу сурани ёзилиши нега шунча зарур бўлган? Бунга жавоб бериш учун дафтарингизда ёзилган кузатишлар хақида фикр юритинг. Фикрларингизни оятлар билан таққосланг. Жавоб топиш учун ибодат қилинг. Юқорида берган маълумотларимиз сизларга фойдали бўлади деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top