3:24

Тилла, кумуш ва қимматбаҳо тошлар

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар тонг Худованд сизни ўз улуғворлиги билан уйғотар экан, сиз унга ўзингиздаги нимани назр қила олишингиз мумкин? Ўтган сафар кўнгилдан чиқариб назр бериш ҳақида гаплашган эдик. Бугун ҳар биримиз Худога Исроил халқи берган нарсаларни беролмаймиз. Бироқ ўзимизда борини Худовандга беришимиз мумкин. Булар, ҳамду санолар, вақтимиз, эътиборимиз, ўз-ўзимизни назорат қилиш ва кучимиз. Юрагингизга диққат қилинг. Худованд юрагингизни ўзгартиришини истайсизми? Истасангиз кўнгилдан чиқариб назр беринг ва Унга илтижо қилинг. Сўнг эса жавобини кутинг. Унга қадар биз бугунги суҳбатимизни бошлаймиз. Муқаддас Каломда шундай оятлар бор:

«Бу пойдевор устида кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматли тошлардан, кимдир эса ёғочу хашак ё похолдан бино қурмоқда. Ҳар кимнинг иши эса ўзига яраша ошкор бўлиб қолади. Маҳшар куни уни фош қилади, олов уни очиқ-ойдин қилади-қўяди. … Кимнинг бунёд этган иши оловга дош берса, у мукофот олади.» Агар эътибор берган бўлсангиз Таврот китобидан ва Ибронийлар китобидан жам 50 та боб маъбад ҳақида. Хўш нима учун Худованд маъбад ҳақида шунча кўп гапирган экан? Худованд дунёни инсон учун яратган. Маъбад эса Худо учун. Худованд Ўзига атаб қуриладиган маъбаднинг ипидан-игнасигача қандай бўлишини кўрсатиб берган. Бугун халқ назр қилган баъзи нарсалар ҳақида гаплашамиз. Олтин табиатда жуда кам, шунинг учун ҳам қадрланади.

Ундан ташқари Худонинг каломида олтин ҳақида бир неча бор гапирилган. Олимларнинг фикрича олтин Худонинг илоҳийлигини англатади. Ваҳий китобида ёзилишича самовий шаҳар ҳам олтиндан қурилган. Исо Масиҳ туғилганида мунажжимлар унга нима совға қилишгани ёдингиздами? Ҳа, унга совға қилинган нарсалар орасида тилла ҳам бор эди. Кумуш эса қутулиш, сотиб олиш ва тўлов пули сифатида белгиланган. Қадимги Аҳд даврида ҳам одамлар бирор нарса сотиб олиш учун тўлов пули сифатида кумушдан фойдаланишган. Хоин Яхуда Исони неча пулга сотгани эсингиздами. 30 кумуш тангага. Бронза эса қудрат ва адолат рамзи ҳисобланган. Исроил халқи Худодан нолиб гуноҳ қилганларида, кўпчилиги қирилиб кетган эди. Худо яна уларни қутқариш учун Мусога бронзадан илон шаклини ясашни буюрган эди. Ëғочга ўрнатилган бронза илонга қараган киши омон қолган.

Қимматбаҳо тошлар эса Худонинг азизларини билдиради. Худонинг азизлари Унинг бебаҳо бойлигидир. Муқаддас Руҳнинг самараларига бой бўлган – Худо фарзандлари Унинг учун жуда қадрли. Ундан ташқари қимматбаҳо тошлар Худо маъбадининг рамзидир. Самовий шаҳар ҳам қимматбаҳо тошлардан қурилган. Ваҳий китобида ёзилишича, шаҳар деворларининг пойдевори турли хил қимматбаҳо тошлардан ясалган. У ерда ложувард, бинафшаранг ёқут, забаржад, яшил ақиқ, лаъл, сариқ ёқут, зумрад, кўк ёқут, олмос, ақиқ, феруза каби тошлар бор. Бу нарсалар маъбад учун ҳам жуда аҳамиятли бўлган. Янги аҳдда бинонинг асоси Исо Масиҳ деб ёзилган. Ваҳийда эса шаҳарнинг пойдевори қимматбаҳо тошлар эди. Бизнинг ишларимиз оловда синалади. Каломда эса Худони олов каби тасвирлашган. Синовдан ўтадиганлар эса биз. Бизнинг қилган ишларимиз синовдан ўтади. Сиз шунга тайёрмисиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top