Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Чиндан бахтли бўлишни истасангиз бугунги суҳбатимизни диққат билан эшитинг. Матто 5:9 оят эсингиздами? “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур.”, деб ёзилган эди. бу парчада, руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, йиғлаётганлар бахтлидир, беозор бўлганлар бахтлидир, Адолатга очу-чанқоқлар ва Раҳмдил бўлганлар бахтлидир ҳамда Покдил бўлганлар ва адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир деб ёзилган. Уларнинг орасида Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир деган оят ҳам бор. АГар биз тинчлик ўрнатувчи бўлсак, Худонинг ўғли, фарзанди деган номга лойиқ бўламиз. Ҳозир ҳам Унинг фарзандларимиз, аммо Худовандимиз Тинчлик худоси бўлганидай, биз ҳам тинчлик ўрнатишга бел боғлашимиз керак. Ҳар жойда бузилган муносабатларни тиклайдиган, ҳар хил муносабатлар орасида уйғунликни пайдо қиладиган киши бўлишимиз лозим. Доимо тинчлик ўрнатишга биринчи бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Кимдир сизни ҳафа қилса, сиз бориб у билан суҳбатлашишингиз керак. Иложи борича муносабатларни аниқлаштириб сўнг ярашиб олишга ҳаракат қилинг. бошқалар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ҳам осон эмас. Аммо Худо билан биргаликда ҳаракат қилсак, тинчлик ўрнатувчи бўла оламиз. Бунинг учун Худодан донолик, бошқаларни тушунадиган юрак ва камтарлик сўрашимиз керак бўлади. икки киши орасидаги тарангликни бартараф қилиш учун киши донно ва ҳолис бўлмоғи лозим. Демак шу ҳислатлар учун ХУдога ибодат қилишимиз керак.
ТИнчлик ўрнатиш учун бораётганда ҳар доим камтар ва тушунувчи юрак билан бориш керак. Тинчлик ўрнатувчиларга манманлик асло ярашмайди ва уларнинг ишларини олға силжитмайди. Шунинг учун ҳам Худодан камтарлик сўранг. Тинчлик ўрнатувчи бўлиш осон эмас, аммо бу бизнинг масиҳийча ҳаётимизни бир бўлаги. Бизнинг отамиз тинчлик Худоси бўлганидай биз фарзандлар ҳам тинлик ўрнатувчи бўлишимиз шарт. Инсонлар бизнинг қилаётган яхши ишларимизни кўрганда Худо улуғланади. АГар гуноҳ қилсак, ХУдонинг номига доғ туширган бўламиз. Шунинг учун ҳам Унинг номининиг улуғланиши бизга ҳам боғлик эканлигини унутмаслик лозим. Келинг ХУдодан тинчлик ўрнатувчи бўла олиш ҳақида ибодат қиламиз. “Осмондаги Отажон. Мен ҳам Сен каби тинчлик ўрнатувчи бўлишни истайман. Бу йўлда менга қандай ҳислатлар керак бўлса, менга уларнинг барини бергин. Мен бошқаларга ҳамдард бўлишни, уларнинг орасидаги бузилган муносабатларни тиклашни, муносабатлар орасидаги ҳар-хилликни уйғунлаштиришни истайман. Бу осон иш эмаслигини биламан. Аммо бу йўлда доимо мен билан бирга бўлишингни сўрайман. Мен бир ўзим буни эплай олмайман. Менга доимо ёрдаминг, қудратинг ва донолигинг керак бўлади. Худовандим мени тинчлик ўрнатувчи қилиб ишлатгин. Сенга фойдали идиш бўлишни истайман. Яна ғийбат қилмасликни ҳам ўргатгин. Қилган ҳатоларимдан ҳулоса чиқаришни ва кейинги сафар яна ўша хатони такрорламасликка ўргат. Раббим Исо номи билан сўрайман, омин.” Қадрли биродарлар, бу ибодатни ҳар куни қилинг. Худо сизга ёр бўлсин!