2:43

Дониёр пайғамбарнинг ибодати

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Вақт ўтиб Бобилда мидиялик Доро деган одам шоҳ бўлиб тахтга ўтирди. У, Дониёр бошқаларга қараганда қобилиятли эканини кўрди. Доро уни мамлакатдаги амалдорлар устидан бошлиқ этиб тайинлади. Бу амалдорлар Дониёрга ҳасад қилишарди ва уни йўқ қилишни исташарди. Улар Дониёр ҳар куни Худога уч маҳал ибодат қилишини билишарди. Шунинг учун улар Дорога: «Эй, шоҳ ҳазратлари, сиз шундай қонун чиқарингки, унга кўра ҳамма фақатгина сизга илтижо қилсин. Қонунга бўйсунмаган ҳар қандай одам эса шерлар ётган чуқурликка ташлансин»,— деб айтишди. Дорога бу фикр ёқди ва у қонунга муҳр босди.

Дониёр янги қонун ҳақида эшитибоқ, ўз уйига борди. У очиқ дераза олдида тиз чўкиб Худога ибодат қилди. Шу пайт ўша ҳасадгўй кишилар Дониёрнинг уйига бостириб киришди ва у ибодат қилаётганини кўришди. Улар югуриб бориб Дорога: «Дониёр сизга бўйсунмаяпти. У ўзининг Худосига кунига уч маҳал ибодат қиляпти»,— деб айтишди. Доро Дониёрни яхши кўргани учун унинг ўлишини истамасди. У куни билан Дониёрнинг ҳаётини сақлаб қолиш йўлини излади. Бироқ муҳрланган қонунни ҳатто шоҳ ҳам бекор қила олмасди. У Дониёрни ваҳший шерлар ётган чуқурликка ташлаш ҳақида буйруқ беришга мажбур бўлди.

Дониёр ҳақида хавотирланганидан Доро ўша кеча ухлай олмади. У тонг отиши биланоқ шерлар ётган чуқурлик томон югуриб бориб: «Эй Дониёр, Худойинг жонингни асраб қолдими?» — деб сўради.

Жавобан, Доро бир овоз эшитди. Бу Дониёрнинг овози эди! У Дорога: «Худо Ўз фариштасини юбориб, шерларнинг оғзини ёпиб қўйди. Улар менга ҳеч қандай зиён етказмади»,— деди. Доро хурсанд бўлиб кетди! Дониёрни чуқурликдан чиқариб олишларини айтди. Унинг бирорта жойи ҳам тирналмаган эди. Кейин шоҳ: «Дониёрни айблаган кишиларни чуқурликка ташланг»,— деб буюрди. Улар чуқурликка тушар-тушмас шерлар уларни ямламай ютиб юборди.

Шунда, шоҳ Доро халқига шундай фармон берди: «Ҳар бир одам Дониёрнинг Худосидан қўрқсин. У Дониёрни шерлардан қутқарди».

Сиз ҳам Дониёр каби Худога ҳар куни ибодат қиляпсизми?

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top