4:18

Аёлингизнинг сизга бўйсуниши

MP3

Биродарлар бу сўз хаммамизга жуда ёқади, тўғрими? Аёлининг итоатсиз бўлишини ким хохларди?! Бўйсунмоқ бу фақат феъл холос. Бўйсуниш эса харакат-ўз хохиши билан содир этилиши керак бўлган харакат. Мажбурлаб бўйсундириш керакмас. Худди бировни ўзингизни севишга мажбур қилиб бўлмаганидай, бўйсунишга хам мажбурлаб бўлмайди. Тўғри баъзи аёллар эрларига қўрққанларидан бўйсунар, аммо бу тўлиқ бўйсуниш эмас. Бўйсуниш юракдан чиқиши керак. Жуда кўп аёллар эрларига бўйсунишни, уни оилада оила боши сифатида кўришни исташади. Аёллар эркакларга Худованд томонидан берилган бу инъомга заррача хам дахл қилишни истамайдилар. ЧУнки улар Муқаддас Каломда бу хақида нима ёзилганини билади. Аммо баъзи бир сабабларга кўра аёллар эрларига бутунлай қарам ёки тобе бўлиб қолишдан қўрқадилар. Биринчи сабаб: эрлар учун бўйсуниш бу оддий сўз ва буни улар ўзларининг қуроли қилиб ишлатадилар. Иккинчиси сабаб эса: эрлар хали Худога тўлиқ бўйсунмаган.

Худованд шунга лойиқ бўлган инсонгагина бўйсунасан деб айтмаган. Чунки бўйсуниш бу – биринчи ўринда эрга эмас Худовандга ишонишдир. Агар эрлар ўзини Худога бағишлаган бўлса аёлининг унга бўйсуниши осонроқ бўлади. Агар сиз аёлингиз билан нотўғри муносабатда бўлсангиз аммо ўзимни Худовандга бағишлаганман десангиз, бунга ким ишонади. Ўз аёлингиз хам бундан шубхаланади. Чунки аёлингиз “Эй хотинлар…эрларингизга бўйсунинглар” деган оятни жуда яхши билади. Чунки қуйироқда эрларга тегишли бошқа бир оят келади: “Эй, эрлар, Масих имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар хам хотинларингизни шундай севинглар”. Масих имонлилар жамоатига нисбатан ўзини юқори қўймайди, унга нисбатан бефарқ бўлмайди, уни танқид қилмайди, доимо уни севади, ғамхўрлик қилади ва мухтожликларини қондиради. Агар Худованд эрга оилада бош бўлишни топширган экан, шунга яраша муносабатни хам талаб қилади. Баъзида жуда кўп аёлларни бир савол қийнайди: «Агар мен эримга бўйсунсам, бу харакатим ўзимни камситмайдими, у менга нисбатан хурматсизлик қилмайдими?”

Эрнинг Худованд олдида топширилган вазифани қандай бажариши бу саволларга жавоб беради. Эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севяптими, Масих имонлилар жамоатига қандай муносабатда бўлса эр хам ўз хотинига нисбатан шундай муносабатда бўлаяптими? Агар шундай бўлмаётган бўлса оилада хотиннинг эрга бўйсуниши қуруқ гап бўлиб қолади. Агар эр аёлнинг фикрларига, хис туйғуларига, қарашларига бефарқ бўлса, аёл бундай эрга ишонмайди ва бўйсуна олмайди. Ўз аёлини Масих жамоатни севгандай севадиган эрлар учун аёллар хамма нарсага тайёрлар. Агар эр ўзи Худовандга бўйсунмай туриб аёлидан буйсунишни талаб қилса, бундай талаб оилага ранж ва вайроналикни олиб келади. Мен аёлларини бўйсунишга мажбур қиладиган кўплаб имонли эрларни кўрганман. Уларнинг оиласи эса барбод бўлади. Агар биз эрлар Худовандга бўйсунсак, аёлларимиздан бўйсунишни талаб қилишга хожат қолмайди. Улар ўзини тўлиқ Худовандга бағишлаган ва бутунлай Худовандга бўйсунадиган эрга ишонади ва жон-жон деб бундай эрга бўйсунади.

Агар сиз ўзингизни шундай одам деб хисобласангиз аммо хотинингиз хали хам бўйсунмас бўлса, Худованддан аёлингиз аввало Унга бўйсунишни бошлашини сўранг. Агар аёлингиз хаётингизда Худованднинг бошқарувини сўраётганингизни билса, у сиз билан дунёнинг нариги чекасига бўлса хам боради. Сиз Худованддан – аёлингиз бўйсунишнинг асл маъносини англашини, Худованд хохлаганидай сизга бўйсунишини, сиз хам хаётингизни Худовандга топширишингизни, аёлингиз сизга оила боши сифатида қарашни ўрганишини ва бўйсунишни қурол қилиб олмасликни сўранг. Сиз хар куни шу хақида ибодат қилар экансиз, сизнинг вазифангиз сиздан катта мажбурият талаб қилишини хам унутманг. Доимо турмушингизга ва аёлингизга бўлган муносабатингизни текшириб туринг. Хар куни, хар соатда Масихдан ўрнак олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top