4:02

Сенга аталган совға

MP3

“Каломуллоќ инсон џиёфасига кирди. У иноят ва ќаџиџатга тўла биз аро маскан џилди.” Юќанно 1:14

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Сизлар билан ћойибона яна дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Ќаётимизда турли хил ќолатлар бўлади. Баъзан Руќга тўлиб, Худованднинг ќар бир амрини бажариш џийин эмасдек туюлади. Аслида ќам шундай. Бироџ руќан тушкунликка тушганимизда, бир оз ќаётий муаммоларга чалћиб, Худованд билан чиндан яџин муносабатда бўлиш лозимлиги ёдимиздан кўтарилади. Руќий ќаётимиздаги муаммоларнинг бари ана шундан келиб чиџади. Бироџ Худованднинг бизга айтадиган сўзларига џулоџ солишни ўргансак, У билан ќар куни мулоџотда бўлсак, бу муаммолар ўз-ўзидан барќам топади. Ќозир ќам Унинг биз учун айтмоџчи бўлган сўзларига џулоџ тутайлик. Џани кўрайликчи, У бизга нима деркин!

“Фарзандим, билсанг Мен Исони тућилишида иштирок этадиганларни яхшилаб кўриб чиџиб танладим. Марям Унинг онаси бўлди Юсуф эса Уни катта џилишда иштирок этди. Закариё, Шимъўн ва Ќанна У ќаџида башорат олдилар. У халџимнинг Нажоткори бўлиб тућилди. Халџим солиќлик ва тўћрилик билан џўрџмасдан Менга хизмат џилиши учун, Исо уларнинг душманлари џўлидан џутџариш учун келди. У халџим Исроилга ќам бошџа халџларга ќам нур бўлиб келди. У жуда оддий ва фаџирона ќолатда дунёга келди. У дабдаба ва ќашамат ичида тућилгани йўџ. Унинг иши халџим џилаолмайдиган ишларни џилиш ва уларга хизмат џилиш эди. У халџимни Менга џайтариш учун учун борди. Мен нафаџат халџим ичида балки уларнинг юрагида яшаш пайтини жуда узоџ кутганман. Исо Менга муќтожлар учун келди. Бечора-камбаћал, эзилган юракли, муќтожлар учун келади. У халџимга хушхабар олиб келди. Диний џонунчиликнинг занжирларини узиш учун келди. У халџим орасидаги ќар битта оддий одам сингари келди.

У ќам бошџаларга ўхшаб васвасага солинди. Бироџ Менинг илоќий Руќим Исода бўлгани учун У гуноќсиз ќаёт кечирди. Жигарбандим, ќаётингнинг ќар бир џисмида Мен билан бирга џадам ташлар экансан, Унинг сен учун џанчалик катта ишлар џилганини тушуниб оласан. У сен учун яшади. У ерда яшаган чоћида нима деган бўлса ќам хаммаси џалбингга ёрућлик олиб кириш ва Мен ќаџимда тушунча бериш учун эди. Унинг ќаётида бўлган воџеа-ќодисалар, сен учун ќам мухим сабоџ бўлсин. Унинг сўзлари сенга ќаёт беради. Унинг сўзлари сени озод џилади ва шифо беради. У нимаики деган бўлса, сен бутунлай ишонишинг мумкин. У бу дунёда яшаб душманинг устидан ћалаба џозонган экан, бу ќам сен учун. Сен ќам шу дунёда яшаб душманинг устидан ћалаба џозонишинг учун эди. Сен доимо Мен билан бирга бўлсанг, Менинг илоќий Руќим сенга ќам ёрдам беради. Хаётнинг паст-баландликларида Мен сен билан бирга бўламан. Бу менинг маџсадим.

Азалда Мен сен учун совћа тайёрлаган эдим. Бу совћа Исо Масиќ. Уни сен учун ва бошџа фарзандларим учун юбордим. Бу совћамга беэтибор бўлишингни истамайман. Юрагингни оч, нима џилганимни тушун ва Исо орџали сенга џилган буюк ишларимни џабул џил. Сен ўзинг ќаџингда нима деб ўйлайсан? Мен сени тасодифан танлаганим йўџ. Мен сени аввалдан дунёни яратмасимдан олдим билардим. Ўша пайтданоџ сен учун режам бор эди. Сен бахтлисан, чунки сени оиландагилар орасидан, дўстларинг, танишларинг, џариндош-урућларинг орасидан атайлаб танлаб олдим. Сени совћамга ва иноятимга лойиџ деб билдим. Сен Мен учун муќимсан.”

Азиз биродарлар, Худованднинг сиз учун тайёрлаган сўзлари сизга ёџдими? Бу сўзлардан сиз албатта ўзингизга керакли озуџа ва кучни олдингиз деб ўйлайман. У сизга шунчалик эътиборли экан, сиз ќам Унга эътиборли бўлинг. У билан ваџт ўтказишни канда џилманг. Муќим ќар џандай ќолатда ќам сиз У учун муќим ва севимлисиз. Буни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top