3:22

Охирги Соат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Исо Масиҳнинг хочга михланиши воқеасида бир қароқчининг Исо Масиҳни тан олганини биламиз. Унинг жаннатдаги аҳволи қандай бўлган деб ўйлайсиз? У охирги ҳукм кунида қилган ишлари учун жавоб берадими? У шундай деган эди, “Эй Исо, тахтингизга ўтириб Шоҳ бўлганингизда мени эсланг!” (Луқо 23:42) Кўп марта ва узоқ вақт ўзгаришга ҳаракат қилиб ҳам бирор натижага эришмаслик умидни йўқ қиладиган энг катта ишлардан биридир. Ортга қараб ўйлаб қоласан: Бундан нима фойда? Ҳатто энди муваффақиятга эришсам ҳам, бу янги ҳаётимда яшашга жуда ҳам оз вақт қолган ва буни узоқ йиллик омадсиз уринишларимга тенглаштириб бўлмайди. Собиқ қароқчи (Исо Масиҳ билан бирга хочга михланган қароқчи) Исо Масиҳга имон келтирганидан кейин бир соатча яшади ва ўлди. У ўзгарди.

Narrator 2 У хочдаги қолган умрини янгича муносабат ва ҳаракат билан кечирди (ҳақорат қилгани йўқ). Аммо унинг 99.99% фоиз умри беҳуда кетди. Охирги соатларда ўзгаришнинг аҳамияти борми? Албатта, унинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бу собиқ қароқчи ҳам, ҳар биримиз каби, Исо Масиҳнинг ҳукм тахти қаршисида ҳаёти учун ҳисоб беради. “Чунки ҳар биримиз Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак. Шунда ҳар биримиз қилган яхши ёки ёмон ишларимизга яраша мукофот ёки жазо оламиз” (2 Кор. 5:10). Ўша куни унинг ҳаёти Исо Масиҳ билан бирлашганига ва янгитдан туғилганига қандай гувоҳлик беради? Унинг ҳаёти Масиҳда янги эканлигини қандай тасдиқлайди? Охирги соатлар бунга кафиллик беради. Бу одам янгиланган эди. Унинг имони ҳақиқий эди. У чиндан ҳам Масиҳ билан бирлашган эди. Масиҳнинг солиҳлиги уники ҳам эди. Унинг гуноҳлари кечирилган эди.

Narrator 1 Охирги ҳукм кунида мана шу охирги соатлар ҳикоя қилади. У ўзгарди! Унинг ҳолати ҳам ўзгарди. Бу Худонинг инояти қудратининг ҳамда унинг имони ҳақиқийлигининг ва Масиҳ билан бирлашганининг гўзал шоҳидлиги бўлган ва бўлади.

Энди ўзгариш учун қилган ҳаракатларимизга қайтсак. Ўзгариш учун астойдил машаққат билан ҳаракат қилаётганлар ўша қароқчи каби қутқарилмаган демоқчи эмасман. Шунчаки ҳаётнинг охирги йиллари ва охирги соатлари ҳам жуда аҳамиятли демоқчиман. Агар ҳаётимиздан бир фоиз қолганида қандайдир узоқ давом этган гуноҳли одатимиздан ёки шахсимизни бузадиган камчиликдан қутулсак, бу иноятнинг қудрати қандай ишлашига ажойиб гувоҳлик бўлади; ва бу охирги ҳукм кунида Исо Масиҳга бўлган имонимиз ва У билан бирлашганимизга қўшилган яна бир гувоҳлик бўлади.

Narrator 2 Қариганида имонга келган ёки бу дунёни тарк этишига оз қолган, ё узоқ вақтдан бери бир гуноҳли табиати билан курашаётган ҳаммага шундай деймиз, кўнглингизни чўктирманг, курашинг. Сўрашда, қидиришда ва тақиллатишда давом этинг. Масиҳга қарашдан тўхтаманг. Масиҳнинг ёнидаги иккинчи қароқчи Унинг Масиҳ эканлигини англаб, Унга нажот учун кўз тиккан бўлса, биз бу ҳақида аввалдан билганларнинг умидимиз уникидан кўпроқ. Агар Худованд охирги соатларида қароқчиларни қутқариш орқали улуғворликка эга бўладиган бўлса, сиз узоқ йиллардан бери интиқлик билан кутган муваффақиятни беришни ортга сургаётганининг шубҳасиз сабаби бор. Сабабларини билишимиз шарт эмас, чунки Муқаддас ва қудратли Худо доим бизнинг яхшилгимиз учун ишлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top