MP3

“Сенга ростини айтай, агар ким юџоридан тућилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”. Юќанно 3:3

Сизга тинчлик бўлсин џадрдонлар. Бугун яна суќбатимизни давом эттирамиз. Сизлар билан бирга Худованднинг каломини тинглаш, Унинг ќар биримиз учун айтадиган сўзларини эшитиш џадай соз! Џайтадан тућилиш! Бу сўзнинг маъносини сиз билан биз яхши тушунамиз. Бу нарсани биз Муџаддас Руќнинг ёрдамида тушуна оламиз. Бироџ четдагиларга Нажоткоримизни билмайдиганлар буни аџлларига сићдира олмайдилар. Исо билан суќбатлашган Никодим ќам шундайлардан эди. Бироџ у буни тушунди. Атрофимиздагилар чин дилдан бу нарсани тушунишни истасалар, Раббимиз уларга тушунтиради. Худди Никодимга тушунтиргандай. Бу парча ќаџида ХУдованд нима деркин? Келинг Унинг фикрларига џулоџ тутамиз.

“ Исо ердаги хизмати даврида ажойиб ва џизиџарли мўъжизаларни кўрсатди. У мўъжиза кўрсатиш учун жой танламасди, оддий одамлар олдида фарзийлар ёки уламолар ва яќудий бошлиџлар орасида ќам мўъжиза кўрсатган. Ўшандай яќудий бошлиџлардан бирининг исми Никодим эди. У Исонинг џилган ишлари ва гапирган гапларини эшитиб, Худо ќаџиџатда У билан эканига ишонди. Шунинг учун ќам суќбатлашиш учун кечџурун Исонинг олдига келди. Исо эса унинг саволига жавобан: «ЌЕч ким янгидан тућилмай туриб Осмон шоќлигига киролмайди”, деб жавоб берди. Жисмонан тућилишнинг ўзи етарли эмас. Одамлар ўз кучлари ва инсоний ќаётлари билан менга хизмат џилишга ќаракат џиладилар. Бироџ бу билан улар абадий Шоќликка киролмайдилар. Улар иккинчи марта Руќан тућилишлари керак. Бу руќий тућилиш бўлади. Бу нарса Никодим учун янгилик эди.

Янгидан тућилиш одамларга янги юрак ва янги руќ бериш учун Менинг йўлим эканини тушуна олмади. Яќудийлар Масиќнинг келишини кутаётган эдилар, бироџ Уни хизматкор џиёфасида келишини кутмаганлар. Улар сиёсий бошлиџни кутаётган эдилар. Исо Масиќ эса уларнинг гуноќлари учун џурбонлик бўлиб келди.Улар Менинг шоќлигимга киришни хохлашди бироџ бу шоќлик янги ќаёт орџали юракларда ќукм суришини тушунмадилар. Исо янгидан тућилиш абадий хукмдан џутулишнин г ягона йўли эканини тушунтирди. У дунёни, ќар бир авлодни, халџни џутџариш учун келди. Исонинг хочдаги ўлимига ишонмаган киши аллаџачон ќукм џилинган бўлади. Исо дунёга нур бўлиб келди, бироџ нурни рад этганлар эса џоронћуликда џолавердилар. Ўшанда жуда кўп диний уламолар ўзларининг џилаётган ишлари нур деб ишондилар. Бироџ Исо уларга ќаџиџий нурни кўрсатганида, улар буни рад этдилар.

Улар амал џилаётган џонун келиши керак бўлган нарсаларнинг сояси эканини тушунишни истамадилар. Улар ўз урф-одатларини бузишдан ва атрофдагиларнинг гап-сўзларидан џўрџдилар. Кимда ким Исога ишонган бўлса, улар тўлиџлигича ќаётга эга бўлдилар. Севимли фарзандим, сен Исога ишонган ва уни џабул џилган кунингдан бошлаб мана шу янгидан тућилишни бошингдан кечиргансан. Ўшанда Мен сенга Муџаддас Руќимни бердим. Бу руќ сенинг ичингда яшайди. Муџаддас Руќ сенинг самодаги меросингнинг гаровидир. Сен Исони ќаџиџат деб бил, шунда унинг нури сени тўлдиради. ШУнда сен урф-датларни бузганингдан ва атрофингдагиларнинг хукмларидан џўрџмайсан. Ќаёт бермайдиган урф одатларга амал џилишдан кўра ќаџиџатга тегишли бўлиш яхшироџ. ФАрзандим Мен севиняпман, чунки Муџаддас РУќим орџали сенинг ичингда яшаяпман. Сен ќам шодлан!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top