3:05

Худо бизни ишлатади 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, инсон эркин фикрли онгли мавжудот. Худо одамни ўзининг хоҳиши ва қалбига, юрагига эга қилиб яратган. Агар Худо уни ҳаётини топширишга мажбур қилса, У Ўз руҳий қоидасини бузган бўлади.

Тавба қилган пайтида одам ўз хоҳишини Худога бўйсуниб бутунлай топширади. Римликларга мактубининг 10 боби 9 оятида ҳаворий Павлус бизларга шундай дейди: “Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан”.

Одам Худонинг фарзанди бўлишидан олдин тавба қилиши керак. Тавба қилиш ўз ҳаёт йўлидан қайтиб, Худонинг йўлидан боришдир. Лекин тавба қилган кейин ҳам одатда одам қалбида туйган илк қувончини йўқотади яъни унутади, кўпгина масиҳийлар биринчи руҳдан туғилган пайтдаги қувонч ва шодлигини, ҳайратланишини эсдан чиқаради ва Исо Масиҳ нурда бўлгани каби нурда юрмайди.

Улар Худонинг иродасини сўрамай, ўз режа ва ҳаётдаги мақсадлари бўйича меҳнат қилишни танлаганлар. Ўзларини озодмиз, деб ўйлаб туриб гуноҳнинг қулига айланишади. Римликларга мактубининг 7 боби 19, 20, 24 оятларида ҳаворий Павлус шундай дейди:

“Мен истаган яхши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қиляпман. Агар истамаган ишни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен ўзим эмас, балки ичимдаги турадиган гуноҳ қиляпти. Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор бу баданимдан мени ким қутқарар экан?”

Худо билан алоқада бўлмаган масиҳийдан кўра ачинарлироқ кимса йўқдир. Бундай руҳий ҳолатда масиҳийда ҳеч қандай ҳаёт қувончи, Масиҳ учун гувоҳлик бериш хоҳиши бўлмайди. Нажоткормизнинг кечирими ва севгисига бениҳоя муҳтож бўлганлар уни ҳатто қизиқтирмайди ҳам.

Унда, фақат Масиҳгина бера оладиган севги ва кечиримни, Унинг мавжудлиги қувончини бошидан кечирган ўша масиҳий Худонинг хоҳишини рад этиб, ўз йўлларидан боришни танлашига сабаб нима? Нима учун масиҳий ўз йўлида кетиш учун Муқаддас Руҳга тўла ҳаёт қудрати ва жўшқинликдан воз кечади?

Бунга бир нечта сабаблар мавжуд: Биринчиси — Худо Каломини яхши билмаслик. Худо Каломи масиҳийнинг Раббимиз Исо Масиҳ, Ота Худо ва Муқаддас Руҳ билан бўлган алоқаси хусусида ажойиб ҳақиқатлардан ташкил топган.

Буни билмаслик кўпгина масиҳийларга Муқаддас Руҳга тўлишига ҳалақит беради. Ўйлаб кўринг: ҳар бир масиҳий Худонинг фарзандидир. Юҳанно мактубининг 1 боби 12 оятида буни аниқ ёзиб қўйган. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча азизлар сиз билан хайрлашамиз, хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top