4:42

Аждодларимиздан ўтган гуноҳлар

MP3

Азиз биродарлар биз ўтган сафар шу мавзуда суҳбатлашган Эдик. Бу мавзу шунчалик муҳимки бугун ҳам шу мавзуни давом эттиришга қарор қилдик. Аждодларимиз қилган гуноҳ бизга таъсир қилади, ўша гуноҳнинг таъсири эса ҳаётимиз эшигини очиб қўяди. Худо болаларни руҳан ота-оналар орқали ҳимоя қилишни хоҳлаган. Ота-оналарнинг фарзандларини ҳимоя қилиши, худди соябонга ўхшайди. Қанча қаттиқ ёмғир ёғмасин, агар бола соябон тагида бўлса, хўл бўлмайди. Аммо агар соябоннинг қаеридадир тешик бўлса, тешик бор жойдан боланинг устига сув томади. Боланинг бошқа жойи қуруқ бўлса ҳам, айнан тешик остидаги жойи хўл бўлади. Агар ота билиб туриб гуноҳ қилса, ҳимоядан (соябонда) тешик очган бўлади. соябон тагидагиларнинг ҳам ўша жойи заиф бўлиб қолади. Агар ота қандайдир гуноҳи орқали ёвуз руҳларга эшик очган бўлса, болалар ҳам худди шу ёвуз куч таъсирига заиф бўлиб қолади. Болалар аждодларининг гуноҳлари учун айбдор бўлмаса ҳам, аждодлар қилган гуноҳ кейинги авлодни ёвуз кучга “эга” қилиб қўяди. Болаларни ҳимоясиз қолдиради ёки ўша маълум бир гуноҳга чидамсиз қилиб қўяди.

Биз бу мероснинг таъсирларини тўхтатишимиз мумкин:

Биз билганимизча, уларнинг қилган гуноҳлари учун, бирма-бир тавба қилишимиз керак.

Хочнинг қудрати билан биз аждодларимиз гуноҳи билан ўзимизнинг ўртамизга унинг кони билан чизиқ тортишимиз керак, шу йўл билан биз улар қилган гуноҳларини кучини ҳаётимиздаги ва болаларимизнинг ҳаётидаги таъсирини тўхтатамиз. Гуноҳимиз болаларимизнинг ҳаётида шайтоннинг ҳужумларига эшик очса, Худонинг ҳимояси эса болаларимизни Унинг ғамхўрлиги туфайли ишончли ҳимоя остида ўстиради. Буни эсимиздан чиқармаслигимиз керак: “Мени севиб, амрларимга амал қилганларнинг минглаб авлодларигача Ўз Муҳаббатимни кўрсатаман” деган Худовандимиз (Чиқиш 20:6). Чиқиш 20:4-6, “Ўзларингга ҳеч қандай бутни, ёки осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирон нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига, ва чевараларига олиб келаман. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига собит севгимни кўрсатаман.”

Чиқиш 34:7 “Минг-минг авлодларга собит севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига, ва чевараларига олиб келаман.” Аммо бу қадимда бўлиб келганидек, бугун ҳам бутларга сиғиниш давом этмоқда. Баъзилар буни билиб туриб қилса, баъзилар билмай туриб кўр-кўрона қилишни давом эттиради. Муқаддас тепаликларга бориб, аждодларнинг руҳларига сиғиниш, улардан мадад сўраш, дарахт шоҳларига иплар боғлаб қўйиш, турли хил буюмларга ишониш, масалан тумор ва ёзилган оятларга булар бутларга сиғиниш эмасми? Иккинчи қонун 24:16 оятда:“Оталар фарзандлари гуноҳи учун ўлдирилмасин. Фарзандлар оталари гуноҳи учун ўлдирилмасин.

Ҳар ким ўзининг гуноҳи учун ўзи жазолансин.” Деб ёзилган. Биз оталаримизнинг қилган гуноҳлари учун ўлдирилмасак ҳам, уларнинг таъсири бизга етиб келади. Еремия 31:29-30 “Оталари аччиқ узум ейишган эди, болаларининг эса тишлари қамашди, деб иккинчи айтмайдиган бўлишади. Ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини тортади. Аччиқ узум еган одамнинг тиши қамашади.” Иккинчи қонун 30:19-20 “Бугун еру осмон гувоҳ: Мен олдингизга ҳаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим” Биз бу каби оятларни Эски Аҳддан ҳам, Янги Аҳддан ҳам топишимиз мумкин. Бу каломлар бизга нима қилишимиз кераклигини гуноҳлардан қандай озод бўлишимизни кўрсатади. Қадрли тингловчи биродарлар бу мавзуда яна суҳбатларимизни давом эттирамиз. Ҳозирча эса омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top