3:35

Кўзларни катарактадан сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

MP3

Ассалому алайкум соғликни қадрловчи қадрдонлар. Биз бугун ҳам соғлигингиз борасида керакли маълумот олишингиз учун ҳар бир киши билиши керак бўлган мавзуни танладик. Ўтган сафар ёдингизда бўлса, қайси ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш ҳақида суҳбатлашдик. Бугун эса кўз касалликларидан бири бўлган катарактадан қандай сақланиш кераклиги ҳақида сўз юритамиз. Агар кўриш қобилиятингиз сустлашган ёки кўзда ёқимсизлик ва ноқулайлик сезсангиз зудлик билан кўз шифокорига мурожаат этинг. Негаки катаракта жиддий касалликлардан бири бўлиб, кўриш қобилиятига қаттиқ таъсир этади. Хоҳ икки кўзда, хоҳ бир кўзда қуйида келтирилган аломатларнинг пайдо бўлишидан сақланинг. Улар катарактанинг ривожланаётганидан далолат беради:

Кўраётган нарсанинг тарқоқ, туманли тасвири;

Фонар ёки қуёш нурининг кескин кўзни қамаштирувчи таъсири;

Нарсаларнинг иккиланиши

Тобора ривожланиб бораётган узоқни кўра олмаслик;

Қоронғуда кўриш қобилиятининг сусайиши.

Кўзойнакни тез-тез ўзгартириш ҳам касалликка сабаб бўлиши мумкин. 65-74 ёш оралиғидаги кишиларнинг ярмидан кўпида, шунингдек 75 ёшдан катталарнинг 70 фоизида кўриш қобилияти пасайишининг асосий сабаби катаракта бўлади. Катаракта кўз гавҳаринигн хиралашуви бўлиб, ёш ўтгани сари кўз гавҳарининг кимёвий таркибида юз берадиган ўзгаришлар туфайли келиб чиқади. Бундан ташқари, қуёш нури таъсирида ва бошқа бир қатор сабабларга кўра кўриш қобилиятининг сусайиши кузатилади. Кўпинча касаллик 50 ёшдан кейин иккала кўзда кетма-кет ривожланиши мумкин. Гавҳар тобора хиралашиб бораверади, аммо маълум қисми тиниқлигича қолади. Бу етилмаган катаракта дейилади. Етилган катарактада бутун гавҳар хиралашиб, оқиш кулранг тусга киради. Бунда кўз ёруғликдан қоронғуликни ажрата олади холос.

Катарактага асосан, кўз тўқималарининг озиқланишининг бузилиши, кўз касалликлари, шикастланиш ва бошқалар сабаб бўлади. Баъзан хиралашиш гавҳар марказидан бошланиб, кўриш қобилияти тезда йўқолиши мумкин. Бу касаллик қандай даволанади? Катаракта жарроҳлик йўли билан даволанади. Бунда хиралашган гавҳар ҳамда капсулали халтача олиб ташланади. Капсуланинг ички қисми қолади, у сунъий имплантантни ушлаб туради. Қисқа қилиб айтганда, гавҳар сунъийсига алмаштирилади. Ҳозирда бу ягона самарали усул ҳисобланади. Негаки турли кўз дорилари, препаратлар, парҳез тутиш ёки кўз учун мўлжалланган машқлар касалликни даволай олмайди. Аммо катаракта ташхиси қўйилиши билан дарҳол жарроҳлик қилинмайди. Баъзи ҳолларда гавҳар хиралашмай балки ичгичкалашади ва бу узоқни кўра олмасликка олиб келади.

Бунда жарроҳлик қилинмай, кўзойнак билан чекланиш мумкин. Аммо жарроҳлик амалиёти бажарилса, қуйида келтирилган маслаҳатлар кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради. Янги кўзойнаклар. Шифокордан катта қилиб кўрсатадиган, яқиндаги нарсаларни кўриш, яқин масофадаги ишларни бажариш учун мўлжалланган кўзойнаклар тайинлашини илтимос қилинг. Кўзни қамаштирадиган ёруғликдан сақланиш. Хонани тўғри ёритиш ҳам яқим масофадаги ишларни бажаришга ёрдам беради. Бунда чироқнинг жойлашиши катта аҳамиятга эга ўқиганда чироқ шундай жойлашиши керакки, ёруғлик елка оша эмас, тўғри матн устига тушиши лозим. Бундан ташқари чироқ кўзни қамаштирмаслиги учун уни ёпиб турувчи қандил ёки абажури бўлиши керак. Сариқ, жигарран тусли кўзойнак тақинг. Бу ҳам кўзни ёруғликдан асрайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top