3:08

Тиш соғломлиги учун қоидалар

MP3

Ассалому алайкум. Бугун ҳамма жойдан стоматолог ҳузурига доимий кўрикдан ўтиб туриш учун боришга чақириқлар бўлиб турибди. Лекин стоматолог кўригидан ўтиш анча пулга тушади. Тишларни даволаш учун эса ундан ҳам кўпроқ маблағ талаб этилади. Шунинг учун тишларни соғлом сақлаш тадбирини кўриш осонроқ ва тежамлироқ бўлади. Стоматолог ҳузурига йилда фақат икки марта бориб, қолган пайтда соғлом тишлар билан роҳатланишни истасангиз тиш саломатлиги учун фойдали бўлган баъзи бир қоидаларни эслаб қолишингизга ва уларга амал қилишингизга тўғри келади.

Қоида. Кундалик гигиенага амал қилиш. Тишлар соғлом бўлиши учун ҳар бир киши кунда оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилиши керак.

Ҳар куни тишларни ювиш ва оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилиш тиш даволатишни 80 фоизга камайтиради. Милкларнинг қонаши ва шамоллаши оғиздан ёмон ҳид келишига ва тишларнинг тушиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам милкларга тишлар билан бирга эътибор қилиш керак.

Қоида. Тўғри овқатланиш. Овқатланиш карашлар олдини олишда катта роль ўйнайди. Тишларга карашлар тушмаслиги учун киши организм учун зарур бўлган ҳамма озуқаларни етарли миқдорда қабул қилиши ва углеводларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилмаслиги керак. Кунда уч-тўрт маҳал овқатланганда овқат рационида нон, сут маҳсулоти, гўшт, мева ва сабзавотлар бўлиши керак. Ундан ташқари олма, савзи каби бошқа қаттиқроқ озуқалар ҳам бўлиши керак.

Чунки улар тишларни қолдиқлардан тозалайди. Кальций эса тишларнинг асосий қуриш материали бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам таркибида кальций бўлган маҳсулотларни еб туриш керак.

Қоида. Иссиқлик тартибига риоя қилиш керак. Ҳаддан ташқари совуқ ёки ҳаддан ташқари иссиқ овқатлар ва ичимликлар тишлар учун зарарли. Ҳаддан ташқари совуқ ёки иссиқ нарса қабул қилиш тиш эмалида ёриқлар пайдо қилади.

Қоида. Тишларни фтор билан озиқлантиринг. Фтор ҳам тишларимиз учун жуда зарур бўлган моддалардан бири. Баъзи жойларда сувлар фтор билан тўйинган, баъзи жойларда эса йўқ.

Сув орқали фтор қабул қилмайдиган кишилар, уни бугунги кунда савдода мавжуд бўлган фторли тиш пасталари, фторли сувлар орқали олишлари мумкин. Бироқ меъёридан ортиқ фтор қабул қилиш, тишларга зиён келтиради.

Қоида. Доимо стоматолог кўригидан ўтиб туриш керак. Бу соғлом тишларингизнинг кафолатидир. Мутаҳассисларнинг тишларингизни тошлардан тозалаши тишларингизни ялтиратади. Ҳеч бир тиш пастаси бундай тозалай олмайди. Ундан ташқари врач тишларингиздаги карашни вақтида аниқлаб даволашга киришиши мумкин.

Олимларнинг аниқлашича, маккажўхори тишларни мустаҳкамлаб, уларда сариқ доғлар пайдо бўлишининг олдини олар экан. Фақат тишлар ҳақида эмас яна бошқа қизиқарли ва соғлиғингиз учун фойдали бўлган маълумотларни билмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top