Қадрли тингловчилар бугунги суҳбатимиз мавзусини эшитиб, бу мавзуга қизиқиб қолган бўлсангиз ажаб эмас. Чунки бу мавзумиз ҳақиқатдан ҳам ҳаммани – шахматга қизиқадиганларни ҳам, қизиқмайдиганларни ҳам қизиқтирувчи мавзу. Шахмат ҳақида сўз бормай туриб, сизлар билан бир нарса ҳақида суҳбатлашсак. қачондир кўхна дунёга сайр қилишни хоҳлаганмисиз? Ёки бўлмаса тарихдаги қанчалар бебаҳо меъморий обидалар ва гўзал боғлар йўқликка юз тутиб кетганидан ачинганмисиз? Шундай ҳолатларни бошингиздан кечирган бўлсангиз, тарихга қизиқадиган ва ҳозирги кундаги бор нарсани авайлай биладиган инсон экансиз. Шу ўринда сизларга бир нарсани айтиб ўтай. Ҳазрати Исонинг шогирдлари Унинг диққатини атрофдаги ҳашаматли гўзал биноларга қаратмоқчи бўлганида, ҳазрати Исо уларга: “Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин, бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади.”, — деган эди.
Исо бу гапларни охиризамонда бўладиган воқеаларни назарда тутиб айтган эди. Шунинг учун ўтган замонда қурилган ҳар қандай ажойиб бинолар вақти келиб нураб, бузилиб кетади. Бу учун ачинманг. Яхшиси ўз жонингизни йўқ бўлиб кетишига йўл қўйманг.. Инжил китобида шундай ёзилган: “Инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, бироқ ўз жонини йўқотса бундан унга нима фойда.” Шундай экан қадимга назар ташлаб бугун ҳақида мулоҳаза қилайлик. Афросиёб шаҳристониниг марказий масжидини қазиш вақтида қадимги шахмат доналари топилган. Бу шахмат доналари қачонлардир меҳроб девори ва масжидга кириш жойларини безаб турган ўйма ганч безагининг қалин қатлами остида, жануб томондаги қуриладиган жойнинг зиналари ёнида қолиб кетган. Теварак атрофга сочилиб ётган йирик ганч бўлакларидан иборат қалин қатлам остида бирор тайинли нарса сақланиб қолиши амримаҳол.
Бироқ қатлам яхшилаб тозаланганидан сўнг майда доначалар йиғилиб елимланганда археологларнинг кўз ўнгида чинакам санъат асари намоён бўлди. У ҳозирга қадар барча шахмат доначалари мукаммал сақланиб қолган жаҳондаги ягона топилма бўлиб турибди. Баландлиги 2,5 -4 см, эни 1,2-1,7 см бўлган доира шаклли таглиги ёйилиб кетган бу майда ҳайкалчаларда қадимги армия қўшинлари гавдалантирилган. Сирасини айтганда бу ноёб топилма шарқ ҳарбийларини ифода этувчи шахмат доначаларидир. Бу топилма 7-8 аср маданиятига таалуқли. Юз йиллардан мўлроқ вақтдан бери олимлар шахмат тарихини келив чиқиш сирларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Мавжуд ёзма манбаалар ҳамда тасвирий ашёларга кўра, унинг ватани Шарқ ҳисобланади.
Олимларнинг бир қисми шахматнинг ватани Хитой деб ҳисоблайдилар. Шатранж ўйини Ҳиндистонда қадимдан ўйналган. Унда ҳам ҳозирги ўйиндаги барча доналар мавжуд бўлган. Шахмат ҳақидаги маълумотларга қизиқиб қолган бўлсангиз кейинги суҳбатимизни тингланг. Бу мавзуни яна давом эттирамиз. Яна ғойибона дийдорлашгунча, омон бўлинг.