2:40

Хизматчи 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Исроил Худованд хўжайин эканлигини англашни йўқотиб қўйганлиги сабабли, бу Шоҳларни ўзиники қилиб олди.

Аммо, Исо Масих Матто Хушхабар китобининг 25 боби 14оятидан 30 оятигача бўлган жойларда, ҳар бир инсон Худонинг хизматчиси эканлигини анниқ очиб беряпти.

Бу масалга асосан, инсон ўз ҳаётининг хўжайини эмасдир.У хизматкор бўлиб, ҳақиқий хўжайин олдида ўз хатти-ҳаракати учун жавобгарлик олиб боради. Ҳар бир инсон Худонинг хизматчиси бўлишликка чақирилганлигининг далилини инкор этмаган ҳолда, ҳаворийлар ҳар бир масиҳий Худонинг хизматчиси бўлиши кераклигига алоҳида урғу беришади.

Бизларнинг ҳар биримиз Худодан қандайдир инъом олганмиз. Агар биз, инсонлардан олган совғалар билан ўз ихтиёримиз бўйича иш тутишимиз мумкин бўлса, Худодан олган инъомларимиз билан эса, Унинг иродасига мақбул бўлганидек хатти-ҳаракат қилишга бурчлимиз.

Олдинги бўлимларда биз иккита жуда муҳим ҳақиқатни кўриб чиққан эдик: биринчиси Худо бутун борлиқнинг Эгаси эканлигидир, иккинчиси эса, инсон хизматчи бўлишга ва Худога тегишли бўлганни идора этишга чақирилганлигидадир.

Биз қизиқиб кўрадиган кейинги савол шундан иборатки, ушбу хизматчи вазифасини биз қандай қилиб бажаришимиз керак? Бунинг учун бизга муносиб тақлид намунасини топиш зарур.

Раббимиз Исо Масиҳнинг намунасидан кўра нима яхшироқ бўлиши мумкин? У мукаммал Хизматчидир. Худонинг иш бошқарувчиси Исо бу заминга хизмат учун келганлигини ёшлигиданоқ билган.

Хушхабарчи Луқо бунга, бир куни Қуддусга сафар чоғида Юсуф ва Марям ўспирин Исони йўқотиб қўйганликларини ҳикоя қилади. Узоқ изловлардан сўнг, охири улар Уни маъбадда топишади.

У ерда, ҳали ёш бола бўла туриб, у диний ўқитувчилар билан жиддий суҳбат олиб борарди. Ундан нега бу ерда эканлигини сўрашганларида, У Мен Отамнинг ишларини қилишим даркор деб, жавоб берди.

Ҳақиқатда ҳам, Худо Исо Масиҳни заминга Узининг топшириғини бажаргани юборган. Масиҳ эса тамомила Ўзини бу топшириқни бажаришга ҳақиқий хизматкор сифатида бағишлади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top