4:29

Жамоат тартиб-интизоми

MP3

Жамоат тартиб-интизоми об-ҳавога ўҳшайди. Биз бу ҳақда кўп гапирамиз, лекин амалда кам қўллаймиз. Тартиб-интизом дегани – жамоат аъзоларини юриш-туришини яхшилаш учун тўғри тадбир қўллашдир. Бу масала ҳозирда жамаотларда кам йўлга қўйилган. Бунинг сабаби нима? Ўзимизнинг ожиз ва носоғлом ўсганимиз ҳамда ўз усулларимиз бўйича ҳаракат қилишга қўрққанимиз учунми? Ёки ҳаммамиз мукаммал бўлганимиз ва бунга бошқа муҳтож бўлмаганимиз учунми? Агар гуноҳ учун жазо қўлласак, жамоатга келувчилар камайиб қолишидан чўчиймизми? Имонлиларнинг қилган ёмон ишларини гуноҳ деб аташга қўрқамизми? Илк ҳаворийлар жамоати жуда кучли бўлган, чунки бу жамоат пок эди. Ҳозирги жамоатлар эса ожизлашиб қолган, чунки бизда бир-бирига ён беришлар ҳамда жамоат аъзоларининг гуноҳ қилишлар кўп учрайди. Одатда жамоат тартиб-интизомлари киши тавба қилганидан кейин, лекин сувда имон келтирилишидан олдин ўргатилади. Сувда имон келтириш пайтида биз номзодларга ўзимизнинг Масиҳийча намуналаримизни таништирамиз. Шу билан бирга итоатсизлик қилганларни жазоланишини ҳам ўргатишимиз керак. Бирон киши жамоат аъзоси бўлиши ва жавобгарликни бўйнига олишидан олдин бу муҳим нарсаларни унга билдириш керак.

Энди савол туғилади. Тартиб-интизомни қандай ўргатиш керак? Биринчидан, жамоат ва асосан жамаот бошлиғи ўзи тартибга бўйсунган ҳолда сўз ва ишидан таъна қилмасдан муқаддас ҳаёт кечириши лозим. Баъзилар “ўзим бенуқсон эмасман, шунинг учун бошқаларга интизом ўргатмайман” дейди. Лекин бу нотўғри. Худо бизга бу мажбуриятни берибдими, уни бажаришимиз шарт. Ҳар бир имонли ҳаёти давомида ўзидаги нуқсонларни тўғрилаб боради. Биз ҳеч қачон бутунлай мукаммал бўла олмаймиз. Аммо Худованднинг йўлида юриш орқали мукаммалик томон юрамиз. Қачон мукаммал бўлсам, ўшандагина бошқаларга гапиришим мумкин ёки таълим беришим мумкин десак, ҳеч қачон Худога хизмат қила олмаймиз. Жамоатдаги тартиб-интизом ҳар доим Муқаддас Каломга асосланган бўлиши керак. Муқаддас Каломга асосланган ҳолда жамоатимизда энг тўғри тартибни ўрнатишимиз мумкин. Бунда ҳеч қандай инсон донолигига асосланмаслиги керак. Жамоатдаги тартиб-интизомга энг оддий мисол келтирадиган бўлсак, бу хато кўпгина жамоатларда ҳам борлигига амин бўласиз. Масалан биродарлар йиғилганида маълум бир вақт белгиланади. Ўша вақтдан кеч келиш бошқаларга ҳам зарар етказади. Аммо ҳалигача жамоат йиғинларига кеч келадиган имонлилар кўплаб топилади. Бу одат тузатилмаса, касалликка айланиб қолади. Жамоат йиғинлари ўз вақтида бошланиб, ўз вақтида тугаши учун жамоатнинг ҳар бир аъзоси қатъий белгиланган тартибга амал қилиши керак.

Шу ўринда яна бир нарсага тўхталиб ўтсак. Шундай жамоатлар борки, фақат тартиб-интизом ҳақида ўйлаб, бутун ишларини қатъий назорат остида бажаришади. Бунинг ёмон жойи йўқ, аммо бутун диққат эътиборни фақат тартиб-интизомга қаратиб, Худованд билан яқин бўлиш, Унга чин дилдан хизмат қилиш каби муҳим ишлар иккинчи ўринга тушиб қолмаслиги керак ҳолос. Демак ҳозиргина эшитганингиздай, тартиб-интизомда ҳам меъёр бўлиши керак. Жамоат Худованднинг иноятига ва муҳаббатига таянган ҳолда ўзига тўғри келадиган тартиб-интизомни жорий этса, энг маъқул иш қилинган бўлади. Ва жамоатнинг ҳар бир аъзоси ўша қоидалар ва тартиб – интизомга бўйсунишга мажбур. Бўйсунмаганлар эса жазоланиши керак. Чунки ҳар бир имонли ҳам жамоатни ҳам жамоатнинг бошлиқларини ҳурмат қилиши керак. Жамоатни ҳурмат қилмаган, Раббимиз Исо Масиҳни ҳурмат қилмаган бўлади. Ҳатто илк жамоатлар ҳам маълум бир тартибга риоя қилишган. Бу ҳақида Ҳаворийлар китобидан ўқиб билиб олсангиз бўлади. Шунинг учун жамоатингиздаги тартибга албатта риоя қилинг. Бу билан сиз Масиҳга итоат этган бўласиз. Худованд белгилаган тартиб бўйича яшашингизда куч-қувват тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top