3:01

Жамоатлар 03

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, мана сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турибмиз. Марҳамат азизлар, тингланг: навбатдаги эшиттиришимиз сизлар учун. Азиз радио тингловчи биродарлар, жамоатнинг скелет пойдеворини ташкил этадиган бемуроса ҳақиқат, Ёзувнинг мутлақо обрўсидан иборат. Муқаддас китоб ҳатто жамоатни эътироф этадиганлар томонидан ҳам доим ҳужумларга учрайди.

Азиз биродарлар, яқинда мен масиҳийлар гомосексуалликка мойилликни гуноҳкор кўриниш деб кўриб чиқишлари керак эмас, деб таъкидлаган семинария профессорининг мақоласини ўқиб қолдим. Агар инсон шунга ўхшаш нуқтаи назарларни ҳимоя қилишни хоҳласа, у фақат битта нарсани — Муқаддас китобни эътиборга олмаслиги зарур.

Талабаларни Худонинг Каломига хизмат қилиш ва ваъзга ўргатаётганида, Муқаддас китобни рад этиши семинария профессорига мувофиқ эмас. Муқаддас китоб олд томондан ҳужумга учрамоқда. Харизматлар Муқаддас китобга ўзларининг ваҳийлари ва очиқликларини қўшганларида, унга қарши ҳужумларини йўналтирадилар, деб ҳисоблайман. Бу усталик ва кўпинча бехосдан қилинган, лекин шу вақтнинг ўзида ҳужумдир.

Улар, айнан шу нарсани уларга Исо Масиҳ айтганлигини, Худо эса уларга бошқасини айтганини айтишади. Шу оралиқда улар Муқаддас китобни бузадилар, чунки уни ягона обрў деб кўрмайдилар. Худо алоҳида масиҳийларга кичкина ўзига хос мактублар билан доимий равишда мурожаат қилади деб ҳисоблайдиганлар, Унинг Каломини камситган бўлади. Худо асосан, Ўзини Муқаддас Калом саҳифаларида очади ва бу ёзилган ваҳий мутлақо обрў бўлиб қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши лозим.

Худонинг Каломи, Муқаддас китобга ишонадиган, лекин унинг нимадан таълим бериши ва нимага ўргатишини билмайдиган одамлар томонидан жуда катта ҳужумларга дучор бўлмоқда. Бу ҳамма ҳужумлар ичида энг моҳир ва маккоридир. Бутун Америкада, Муқаддас китобга бошидан охиригача ишонадиган, аммо унинг битта ҳам оятини билмайдиган кўплаб одамларни учратиш мумкин. Улар билмайдиганига қандай қилиб ишонишлари мумкин?

Раббимиз Исо Масиҳ деди: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”. Матто китобининг 4 боби 4 ояти. Агар биз Худонинг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўз билан озиқланар эканмиз, унда ҳар бир сўзни ўрганишимиз лозим эди. Бугун, бу аҳвол ваъз вақтида йўқотилган деб ҳам айтишимиз мумкин. Қаранг азиз радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда бутун дунё масиҳийлари орасида ўйлаб кўришга арзигулик муаммолар мавжуд.

Бунинг ечимини топиш учун эса жамоатларда соғлом таълимотни янада ривожлантириш лозим. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top