Икки ёки уч гувоҳ бўлмасдан, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма. Гуноҳ қилиб юрганларни эса ҳамманинг олдида фош қил, токи бошқаларнинг ҳам дилига қўрқув кирсин. Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар олдида сени қаттиқ огоҳлантираман: ҳеч бир ишда юз-хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу буйруқларга риоя қил
1 Тимўтийга 5:19-25
Бутун тарих давомида Худонинг етакчилари Шайтонинг энг асосий нишони бўлган. Шайтон ёлғончилик устаси, ва жамоатга қарши ёлғон айбловлар унинг энг асосий қуролларидан биридир.
Оқсоқоллар учун “икки ёки уч гувохнинг сўзлари“ остидаги қонуний тамойил (яьни қоида)ни тушуниб олиши жуда мухим. Бу тамойил (яьни қоида) Қонунлар 19:15га асосланган. «Бирортасининг қилган айби, жинояти ёки гуноҳи учун битта гувоҳ етарли эмас. Иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари билан исботланади.»
Ёлғон айблов ёки нотўғри тушунчалар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, бир одамнинг гувоҳлиги етакчининг сўзларидан кўра кўпроқ ишончга эга эмас. Нотўғри ҳатти-ҳаракат ёки гуноҳнинг ҳақиқатда содир бўлганлиги ҳақидаги айблов икки ёки ундан кўпроқ одамнинг гувоҳлиги ёрдамида тасдиқланиши ёки икки ёки уч киши орқали фактлар аниқлаштирилиши керак. Ҳатто кўплаб ғийбатчиларнинг сўзлари ҳам инобатга олинмайди, чунки улар воқеани ўз кўзлари билан кўрмаган.
Етакчилар шайтоннинг ўзгармайдиган ва ёлғон айбловларидан ва у ишлатадиган одамлардан ҳимояланиши керак. Жамоатнинг тўғри бошқаруви етакчиларнинг беайб бўлишига боғлиқ. Шунинг учун етакчиларнинг шаъни ёлғон ва ноҳақ айбловлардан ҳимоя қилиниши керак.
Етакчининг шахсий намунаси унинг бошқарувида муҳим аҳамият касб этар экан, гуноҳ қилган етакчининг нотўғри ҳатти-ҳаракати тасдиқланса, унинг айби ошкор этилиши керак.Бошқа етакчилар гуноҳ қилган етакчини жамоат олдида танбеҳ бериши шу йўл билан Худонинг тартиб-қоидалари жамоатга ўргатилиши ва етакчининг жамоат олдида тавба қилишига имконият бериши керак.
Рухий бошқарувчи сифатида сиз одамлар ва уларнинг холатлари хақида хукмлар чиқаришингизга тўғри келади. Гунохга ботган, нохақ дунёда бу ишни қилиш жуда қийин. Қариндошларингиз ва яқин ўртоғларингиз билан муносабатда бўлганингизда хаттоки сиз энг хурматли инсон бўлган тақдирингизда хам хикоянинг бир тарафини эшитиб ва унга ишониб айбли ён босишлар келиб чиқиши мумкин.
Биз ҳамма далилларни эшитмай ёки гапираётган кишининг ҳамма гапларини эшитмай туриб даров хулоса қилишга мойилмиз. Ҳукм қилишга ёки бирор фикр айтишга шошилишимиздан ҳалос бўлишимиз керак.
Етакчи бир хулосага келишдан олдин айбланувчи билан бирга икала томонни ҳам эшитиб кўриши ва ҳамма далилларни кўриб чиқиши керак. Ҳар икала шахснинг кўрсатмасидаги ҳамма бидъатлар ва нотўғри тушунчалар кўплаб гувоҳлар орқали тўғриланиши ва далиллар тасдиқланиши керак.
Келишмовчиликка икки томон ҳам сабаб бўлади ва келишмовчиликдаги ҳар икала томонни ҳам эшитиб кўрилиши керак.
Бошқаларни ҳукм қилаётганингизда “ўзингга ҳам ишонма” қабилида иш тутинг.
Бағри тош нозир, ер эгаси ёки кредиторларнинг ёлғон чўпчаклари қанчада бизнинг ғазабимизни қўзитган ва эътирозимизга сабаб бўлган. Аммо бу ҳикоянинг бошқа томонидан яқинроқ назар ташлайдиган бўлсак, бу бизга шошилиб чиқарилган, бир томонлама хукмни кўрсатган. Аммо адолатнинг ҳақиқий қонуни бу бир кишини оқлаш эмас, иккала томонни ҳам эшитиш.