3:17

Янги имонга келганлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек яна сиз азизлар билан бирга бўламан. Агар гуруҳдаги аъзоларнинг бирон таниши Раббимиз Исо Масиҳ олдида тавба қилиб имонга келса, у биродарни имонга келтирган киши, қуйдаги ишларни амалга ошириши керак.

Демак доимо унинг руҳий ҳолатидан хабардор бўлиб туриш лозим. Агар янги имонли биродарни чақалоққа ўхшатсак, уни бизникига келишини кутиб ўтирмай, худди чақалоқнинг онасидек унинг олдига ўзимиз боришимиз керак. Бу хақида 1- Бутрус мактубининг 1 боби 23 оятида ўқишимиз мумкин.

Ўша биродар билан тез-тез кўришиб тўриш ҳар иккаласига ҳам анча далда бўлади. Янги чақалоққа сут керак бўлганидай, у Калом ва мулоқот орқали руҳан ўсиб боради. Бу ҳақидаги оятларни Муқаддас Китобингизнинг 1 Бутрус китобининг 2 боби 2 ҳамда 3 оятларидан топиб ўқишингиз мумкин. Шунингдек 1 Салоникаларга мактубининг 2 боби 7 оятида ҳам шунга ўхшаш оятни топишимиз мумкин.

Янги биродар имонга келганидан сўнг бошида шайтон ҳар хил синовлар орқали, Худованд эккан уруғларни ўғирлашга ҳамда биродарни турли васвасаларга тушишига йўл қўйиши мумкин. Матто китоби 13 боб 18 ҳамда 23 оятларда шу ҳақида топиб ўқишингиз мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда янги биродар билан ҳар кунлик учрашув ҳам ортиқча ҳисобланмайди.

Янги имонга келган биродарга зудлик билан асосий таълимни ўргатишимиз жуда зарур. Масалан, Худованднинг куч ва қудрати, фақат У орқали нажотга эриша олишимиз, ва шунга ўхшаш асосий дарслар шулар сирасидандир. Бундан ташқари биродарнинг имони янада мустаҳкам бўлиши учун Муқаддас Каломдан асосий боб ва парчаларни бирга ўқишимиз мумкин.

Керак бўлганида турли қаршиликлар ва васвасаларга қарши мустаҳкам тура олиши учун керакли оятларни ёдлашимиз ҳам яхши натижа беради. Кейинги энг асосий вазифалардан бири, энди ўша имонга келган биродарни бирон бир уй гуруҳига аъзо сифатида олиб бориб қўшиб қўйиш мумкин.

Албатта бошқа биродарларга уни таништириб янги имонли эканлигини айтиб ўтсак яхши бўлар эди. Янги имонга келган биродарни ҳеч қачон ёлғиз қолдирманг. Энди уни янги оиласи борлигини ва дўстлари борлигини унга эслатиб туринг. Энди уша биродарни умумий йғилишларга ҳам таклиф қилсангиз бўлади.

Сабаби, у ўзини ягона имонли деб ўйламасин. Бошқалар билан танишиб дўстлашишига имкон беринг, хуллас у ўзини эркин ҳис қилсин. У биродарни фақат чақириб қўймай, балки уйига бориб олиб келиш, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки унда ҳали тортиниш, бошқаларга қўшилишдан уялиш ҳисси бўлиши мумкин. Азизлар, янги биродарга қандай ғамхурлик қилишни Отамизнинг Ўзи ҳар биримизга ўргатсин. Яна эфир орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top