Азиз биродарлар бугунги сухбатимиз айнан баъзи бир биродарларимизнинг хаётида учрайдиган хаётлари хақидадир. Агар бу сухбатимизни яхшилаб тингласангиз, гап нима хақида эканлигини билиб оласиз. Бугунги сухбатимиздан хулоса чиқариш эса сизнинг эътиборингизга хавола. Биз бугунги сухбатни бошлар эканмиз, сизга бир савол бермоқчимиз. Сиз эндигина имонга келган пайтларингизни эслай оласизми? Ха, албатта эслай оласиз. Буни унутиб бўлмайди. Хар бир имонли янги хаётини бошлаган кунларини хеч қачон унутмайди. Биз дунё ва ундаги нарсалар хақида жуда кўп бор эшитганмиз. Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил қўймаслик хақида ўқиганмиз. Раббимиз Исо Масих бизлар учун қилган охирги ибодатида шундай деган эди: «Мен уларга Сенинг каломингни топширдим. Дунё эса улардан нафратланади. Чунки Мен дунёдан бўлмаганим каби, улар хам дунёдан эмаслар. Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман. Мен бу дунёдан бўлмаганим каби улар хам бу дунёдан эмаслар.”
Ха бу Исонинг сўзлари эди. Унинг сўзлари Айни хақиқат. Биз бу дунёнинг одамлари каби яшамаслигимиз керак. Биз энди эски танамизни улоқтириб, ўрнига янги тана ва янги табиатимизни қабул қилганмиз. Бундан буёғига янги табиат билан ХУдонинг иродасига кўра яшаймиз. Аввал фақат ўз хохишларимиз бўйича юрган бўлсак, энди Худойимизнинг иродасига қараб яшаймиз. Ха биз айнан бу дунёга тегишли эмасмиз. Яна хам аниқроқ билиб олишингиз учун қайтараман, биз бу дунёнинг хокимига бўйсунмаймиз. Аммо шу дунёда яшаймиз. Буж уда қийин, бу дунёдан бўлмай туриб айни мана шу дунёда яшаш, осон эмас. Аммо Исо Масих бизнинг юқорига олинишимизни эмас шу дунёда қолишимизни сўраяпти. Токи шу орқали дунё Исо Масихни Худо юборганини билсин. Биз жамоатларда, яқин-атрофлардан биз бу дунёга тегишли эмасмиз деган сабоқни жуда яхши олганмиз, олганмиз-у, аммо жуда кам нарсани англаганмиз.
Биз бу дунёга тегишли эмасмиз, дегани уларга аралашишимиз, мумкин қадар улар билан муносабат қилмаслигимиз керак дегани эмас. Бу дунёнинг қилаётган ишларини қилмаслик деганидир. Аммо биз бу оятларни бошқача тушуниб, бошқалар билан ўртамизга чегара қўйиб қўйганмиз. Биз фақат жамоатдаги биродарларимиз билан мулоқот қиламиз, уларга ёрдам берамиз, улар билан хаддан ташқари кўп ўралашиб қолганмиз. ТАшқаридаги одамларнинг муаммоси ёки хаёти бизни қизиқтирмайди. Жамоат фақат ўз ичига қараб қолган. Бу ундай бўлмаслиги керак. Жамоат ва биродарлар аслида қандай бўлиши керак. Мана шу саволга яна муқаддас каломдан жавоб топамиз. Матто 5 боб 4 оятда шундай ёзилган: «Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топур”. Инглиз тилидаги «blessed” сўзини олиб қарайдиган бўлсак, у мархаматлидир, баракалидир, маъноларини беради. Дунёдаги қийналаётганлар, йиғлаётганлар Худонинг мархамати остида. Худованд уларни ўнг қўли билан мархаматлаб туради.
Агар биз уларнинг олдига ёрдамга бормасак, биз ўзимизни Худонинг мархаматидан узоқлаштирган бўламиз. Шунинг учун биз ўз қобиғимизга ўралашиб қолмасдан, дунёга чиқишимиз керак. Исо Масих хам Ўз ибодатида Худога шундай деган эди: «Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен хам уларни дунёга юбордим.” Демак, Худованд Масихни дунёга юборган, Масих эса бизларни дунёга юборди. Биз дунёдагиларга ёрдам бериб, уларга Исо Масих хақида билдиришимиз керак. Токи шу орқали Худованд улуғлансин. Биз қаерга бормайлик Худованднинг рухи бизга ёр бўлади. Биз Худованднинг мархаматидан ўзимизни узоқлаштирмай, ўша мархаматга яқинлашишимиз керак. Агар дунёда азоб чекаётганларга, йиғлаётганларга ёрдам берсак, биз хам Худонинг мархамати остида бўламиз. Худованд нафақат ўз фарзандларини балки, хали Уни билмайдиган бошқа инсонларни хам севади. Каломда ёзилишича: «Худованд ўз ёмғирини солихлар устига хам фосиқлар устига хам бирдай ёғдиради.” Худован бизларни хам уларни хам эшитади. Демак жамоат фақат ўзига ўралашиб қолмасдан, ташқарига чиқиши хам керак экан. Бугунги сухбат мавзуси сизларга маъқул бўлди деган умиддамиз.