2:58

Етакчилар 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Худо сизга ишониб топширган шогирдларга намойиш қилиш керак бўлган етакчилик тушунчасини яхшироқ тушунишга ёрдам бериш — етакчиларнинг асосий вазифаларидан бири, деб айтишимиз мумкин.

Ҳар бир масиҳий етакчида Худо тарафидан аввалги ҳаётий тажрибага асосланган ҳолда қурилган қадриятларга асосланган ва етакчиликка бошқаларнинг ёндашувларига ўхшамайдиган ўзига хос ёндашуви ҳосил бўлади.

Ҳосил йиғувчи етакчилар асосан мақсадга қаратилган етакчилик кўринишига кўпроқ майллари бўлади. Ҳосил йиғувчи етакчилик намунаси — бу Калом билишда ўсиш ҳақидаги масалларда ёритилганидек, янги аъзоларни Масиҳга олиб келиш орқали Шоҳликни кенгайтиришни ўз мақсадига айлантирган, Исонинг таълимотига асосланган етакчилик мисолидир.

Бу етакчининг асосий вазифаси Буюк Топшириқда: “Боринглар, барча халқдан шогирд орттиринглар, — деб айтилганидек, янги аъзоларни Масиҳга олиб келиш орқали Шоҳликни кенгайтиришдир.

Хизматкор-етакчилар асосан ўз табиатида муносабатларга асосланган етакчилик кўринишига майллари бўлади. Чўпон-етакчилар — бу Чўпон Қўйлар ҳақидаги ҳар хил масалларда ёритилганидек, етакчилар ортидан бораётганлар ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбуриятлари тўғрисидаги Исонинг таълимоти ва келтирган мисолларига асосланган етакчилик мисоли.

Бундай етакчилар ўз эргашувчиларининг муваффақияти, яъни уларнинг имонда ўсиши ва ҳаётларида Худонинг ҳокимлигини тан олган ҳолда, жамиятга Худо солиҳлиги ила таъсир ўтказа олиш учун Шоҳлик аъзоларининг ривожланишга кўпроқ эътибор берадилар.

Бошқарувчи етакчи мисоли — бу етакчининг бошқарувчи сифатида ўз мажбуриятларини тартиб ва услуб билан бажарувчилиги тўғрисидаги Янги Аҳд таълимотига асосланган етакчилик мисоли.

Бундай етакчининг асосий вазифасига кўпайиб бораётган эргашувчилар сони яратаётган импульсни қувватлаб туриш киради. Бунинг мисолида Буюк Топшириқнинг ҳам, ташқи ҳам ,ички йўналишини кўрса бўлади.

Бошқарувчи етакчи бор манбалардан фойдаланган ҳолда Шоҳлик учун энг кўп фойда қилишга ҳаракат қилади. Етакчиликнинг ушбу мисолларидан ҳеч бири бир-биридан устун эмас.

Етакчиликда энг кўп самарага эришиш учун уччалови ҳам жуда муҳим. Ҳар бир етакчи ўз инъомлари ва қобилиятларига тўғри келадиган ҳолда ўзига хос етакчилик мисолига эга бўлиши керак.

Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна дастурларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top