“Шу орада Худованд деди: — Мен қиладиган ишимни Иброхимдан яширмайман. Иброхимдан-ку улуғ ва кучли халқ келиб чиқади. Бутун ер юзидаги халқлар ундан барака топадилар. У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй ахлига хам Худован йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим. Шу амрга амал қилишса, Мен, Худованд, Иброхим хақида сўзлаганларимни амалга ошираман.” Ибтидо 18:17-19
Ибромнинг энди янги исми бор эди. Бу исмни у Худованднинг ишончига сазовор бўлгани учун олди. Энди эса Иброхим Худо билан аввалгидан хам яқинроқ муносабатда бўлишни бошлади. У ўшандан бошлаб Худован учун хизмат қиладиган бўлди. У умрининг охиригача Унга садоқат билан хизмат қилди. Аввал Худованд қиладиган ишини Иброхимга айтмас эди. Аммо энди У Иброхимнинг хаётида, келажакда нима қилишини Иброхимга маълум қилаяпти.
Ундан ташқари У Садом ва Ғамўра шахарларини нима қилмоқчи эканини хам айтди. «Садўм ва Ғамўра устидан оху вохлар кўп бўлган, уларнинг гунохлари жуда оғир бўлган. Энди Мен пайстга тушай, қулоғимга етиб келган ох-фиғонлар ростмикан, улар эшитишимча разилликка борганмикан, бир кўрайин. Рост бўлмаса уни хам билайин.” Худованд гунохкор шахар Садўмни вайрон қилмоқчи эди. Аммо Иброхим дўст сифатида Ундан ўз фикрини ўзгартиришни илтимос қилди. Чунки у ердаги қанчадир солих киши бошқалар билан бирга йўқ бўлиб кетиши адолатдан эмас эди. Иброхим Худо Ўз фикрини ўзгартириши учун олти марта гапиришга журъат этди. Худованд хам унинг илтимосини инобатга олди. Аммо ўша шахарлардан ўн нафар хам солих киши топилмади. Худованднинг хизматкорларидан яна бири Еремия хам йиғлоқи пайғамбар деган ном олган. У ўз халқи учун кечаю-кундуз кўз ёши тўкиб Худовандга илтижо қиларди. У ўз халқининг гунохини кечириши учун Худовандга ибодат қиларди. У халқини Худонинг ғазабидан сақлаб қолишни истаган.
Ундан ташқари Худованд Иброхим билан Сорога ўғил хақидаги ваъдани эслатишга келган эди. Соро эса буни эшитиб кулди. Худованд Ўзининг мехрибонлиги ва қудрати билан шу нарсаларни қилаолмасмикан. Албатта қила олади. Зеро Ўзи айтганидай У учун имконсиз нарса йўқ. Худованд Ўзининг ваъдасини бир йилдан кейин бажарди. У бу билан Иброхимга Сорога ва шунингдек унинг авлодларига Ўзининг қудратини кўрсатди. У нафақат қудратини балки, Ўз сўзига содиқлигини, ваъда берса албатта бажаришини кўрсатди. Биз бугун Худованднинг Каломларини ўқир эканмиз, Унинг бизга берадиган ваъдаларини албатта бажаришига шубха қилмаслигимиз керак. Хаёт қийин бўлган пайтларида ўз онгимиз билан фикр қиламиз. Ана шундай пайтда баъзан Худонинг қудратига шубха билан қарайдиган пайтларимиз бўлади. Аммо Муқаддас Каломни хақиқат деб билсангиз, Иброхим пайғамбарнинг хаёти ва Худо унинг хаётида ишлаганлари хам хақиқат. Булар бизга намуна бўла олади.
Агар имон билан яшасангиз, қийин дамларда Худованднинг юрагини билиб оласиз. Бундай имконият Иброхим пайғамбарга хам насиб қилганди. Мусо энг танг холатда, исроил халқини Мисрдан олиб чиқиши керак эди. Агар бунда Худованд Ўзи аралашиб ёрдам бермаганида Мусонинг ўзи хеч нима қилолмас эди. Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетганидан кейин хам, кўп мартда қийин дамларда Худованднинг қандайлигини билиб олишга муваффақ бўлди. У Худованд билан яқин гаплашган. Бу муносабат туфайли у Худонинг юрагини, сифатларини билиб олди. Амос пайғамбар Худованд хақида: «Эгамиз Ўз сирларини хизматкорларига ва пайғамбарларига аён қилади”, деганида жуда хақ эди. Қийин дамларда хам Унга бўлган ишончингизни йўқотманг. Доимо ёдингизда бўлсин, У сизнинг хаётингизни қийин дамларда хам назорат қилиб турган ва бошқараётган бўлади. Унинг ишончига сазовор бўлишга харакат қилинг.