4:30

Ўзгарган хаётнинг қудрати

MP3

Қадрли биродарлар, сизлар билан яна ғойибона дийдорлашишдан бенихоя хурсандмиз. Биз Стефаннинг, Павлуснинг хаётларини кўриб чиқдик. Павлус Исо МАсих издошларининг ашаддий таъқиб этувчисидан Исо Масихнинг зўр иштиёқли шохиди ва издошига айланган эди. Хаворийлар китоби 16 боб 6 -40 оятларида, ХУдованд хаворий Павлуснинг хаётида ғайритабиий холда ишлагани хақида ёзилган. Келинг Хаворийлар 16 боб 6-9 оятларини ўқийлик. «Павлус билан йўлдошлари Фригия ва Галатия юртларидан ўтишди, чунки Муқаддас Рух Асияда Худо сўзини тарғиб қилишларига тўсқинлик қилди. Миссия чегараларига яқинлашганда, Битинияга бормоққа интилдилар, лекин Исонинг Рухи яна уларга ижозат бермади. ШУндай қилиб, Мисия юртидан ўтиб, Троас шахрига тушиб келдилар. Ўша кечаси македониялик бир одам Павлуснинг тушига кирди. У Павлуснинг қаршисида туриб: «Македонияга келиб бизга ёрдам бергин! -” деб ёлворар эди.” Бу оятлардан уларнинг қилган харакатлари ва Худо қандай ишлаганини кўришимиз мумкин. Худованд Павлус билан унинг хамрохларини қандай бошқарди?

Албатта Муқаддас Рухи билан. Биз хам хаётда Худованднинг иродасини билиш учун бир нечта харакатлар қилиб кўрамиз, аммо ХУдованднинг бошқарувини билиш хам осон эмас. Павлус ва унинг хамрохларига Муқаддас Рух қаерга бориш кераклигини ишора қилди. Павлуснинг тушида бир одам унга Македонияга бориб уларга ёрдам беришларини илтимос қилди. Бу тушгача, Павлус ва унинг хамрохлари Асияга, Битинияга боришга интилганлар, аммо Муқаддас Рух уларга қандайдир йўллар билан бунга қаршилик қилган. Муқаддас Каломда қандай қаршилик қилгани ёки у юртларга боришга қандай ижозат бермагани хақида ёзилмаган, аммо улар буни Муқаддас Рух хохламаётганини билишган. Агар биз Муқаддас Рухга тўла бўлсак, бунинг хеч қийин жойи йўқ. ФАқатгина Худованд учун вақт ажратсак ва Уни тинглашни билсак бўлгани. Хаворийлар 16 боб: 10 оятга кўра улар қандай иш тутди? Келинг шу оятни хам ўқийлик: “Павлуснинг кўрган бу кароматли тушидан кейин бизлар дархол Македонияга бориш харакатини қидик. Чунки Раббимиз бизни у ахолига Хушхабатни етказишга чорлаяпти, деган хулосага келган эдик”.

Улар Худованднинг бошқарувига эргашишди. Эргашишни пайсалга солишмади. Павлуснинг Муқаддас Рухнинг бошқарувига хушёрлиги ва унинг итоаткорлиги сабаб Хушхабар Ўрта Шарқдан то хозирги Ғарбий Европагача етиб келган. Унинг бундай характерига хавас қилса арзийди, тўғрими? Муқаддас Рухнинг бошқарувига хушёр бўлиш ва Унинг нима деётганини билиш учун доимо Худовандга яқин бўлиш керак деб ўйлайман. Агар У сизни бирор иш қилишга ёки бирор қарор қилишга ундаётганини билсангиз, қандай йўл тутасиз? Худди хаворий Павлусга ўхшаб ўша захоти Унинг бошқарувига эргашасизми ёки иккиланасизми? Хаётда турли хил вазиятлар бўлади. Худованд баъзида бизга хатарли бўлган ерларга ёки воқеаларга бошқариши мумкин. Қандай воқаелар ва холатлар бўлмасин Унга бўлган имонимизни мустахкам сақлашимиз лозим. Ўшандай холатларда хам Унинг бошқарувига «Лаббай” деб жавоб бера оламизми?

Бу хақиқатда жиддий ўйлаб кўриладиган савол. Биз инсонлигимиз сабаб, баъзида ўзимиз учун хатарли бўлган ишларга қўл ургимиз келмайди. Биздаги қўрқув, ХУдовандга бўлган имонимиз ва итоаткорлигимиздан хам устун келади. Аммо сизларга бир кичкина сирни айтиб қўяй. Худованднинг биз учун ваъдаси буюк. У Ишаё пайғамбар орқали бизга ваъда берган. “Сувлар орқали ўтсангиз Мен сизлар билан биргаман. Дарёлардан ўтар экансиз, дарёлар сизни оқизиб кетмайди, олов орасидан ўтсангиз хатто бир тукингиз хам куймайди. Чунки Мен Худованд сизлар билан биргаман. Сизнинг Муқаддас Тангрингизман.” Бу жуда ажойиб ваъда! Бу таърифлаб бўлмас даражада ғамхўрлик. Сиз Худога ишонасизми? Унда Унинг Ўз ваъдаларини бажаришига хам ишонинг. У Ўз сўзига садоқатли. Сизни, мени, хаммамизни хеч қачон ташлаб қўймайди. Кўнглингиз тўқ бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top