Қадрдон тингловчи биродарлар. Бугун биз яна Филлипи шахрига ва у ердаги имонлилар билан Павлуснинг хамкорлигига диққат қаратамиз. Сиз биринчи марта хаворий ПАвлус Филлипи шахрига келиб нималарни бошидан кечирганини биласиз. Улар Худованднинг чақириғига иккиланмай жавоб бердилар. Филлипи шахрига келиб, Лидия деган аёлнинг ва зиндонбоннинг имонга келишига сабаб бўлдилар. Ха, айтганча Павлус билан Сила Раббимиз номи учун калтакландива зиндонда хам ётди. Аммо Худованд ЎЗинигн қудратли қўли билан уларни зиндондан озод қилди. Павлус ва хамрохлари Худован уларни Филлипи шахрига чорлаётганини билиб, Унга бўйсунганларидан сўнг, қийноқларга дучор бўлишди. Аммо шу билан бирга Худованднинг қудрати ва ажойиботларининг хам гувохи бўлишди. Худо фарзандлари бундай воқеаларнинг гувохи бўлса, уларнинг имонига ва рухий хаётига хам яхши бўлишини Худованд яхши билади. Павлус, Сила ва бошқа имонлиларнинг қийналганлари бекор кетгани йўқ. У шахарда бир нечта одам имонга келди.
Павлус бу шахардан кетганидан сўнг хам, бир муддат ўтиб, яна шу шахарга келган. БУ ерда уни Исо Масих номи учун қийноққа солганларини билса хам, унга қаршиликлар кўп бўлганини ва яна кўп бўлажагини ич-ичидан сезса хам яна келди. У Филлипи шахарида очилган илк имонлилар жамоатига ғамхўрлик қилди. Уларнинг рухан ўсиши ва соғлом бўлиши учун қайғурди. Бугун сизлар билан фақат унинг ғамхўрлиги хақида эмас, унинг хаётидаги иштиёқ хақида хам сухбатлашамиз. Келинг Павлуснинг Филлипликларга ёзган мактубидан бир неча парча ўқиймиз: «Хўш унда нима бўпти? Хох мунофиқлик билан, Хох самимийлик билан бўлсин, хар холда Масих тарғиб қилинмоқда. Мен бунга севиняпман. Ва яна севинаман, чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масихнинг Рухи ёрдамида мен озодликка чиқаман. Яшасам хам ўлсам хам ар холда хижолатда қолмаслигимга қаноат хосил қилдим. Хар доим бўлиб келганидек, хозир хам Масих менинг вужудимда улуғлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим. Мен учун хаёт Масихдир, ўлим эса ютуқдир”.
Бу сўзлардан Павлуснинг Исо Масихга ва Унга хизмат қилишга бўлган иштиёқи қанчалик баландлигини билиб олса бўлади. У хар қандай холатда хам хижолатда қолмайман. Шунинг учун хам кўпроқ шижоат билан Унга хизмат қилишга ахд қилган. Хаётда Павлуснинг шундан бошқа иштиёқи йўқ эди. Павлус Филлипи шахридаги жамоатга ғамхўрлик қилишни қўймас ва, уларнинг рухан ўсиши учун бор имкониятини ишга солар экан, уларни Исога яқинроқ бўлишга ундарди. Филлипликларга 2 боб 5-11 оятларини ўқисак Павлус Филлипи шахридаги имонлилардан нимани талаб қилаётганини билишимиз мумкин. “Исо Масих қандай фикрга эга бўлса, сизлар хам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар: «Масих ХУдонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг хурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди. У кўринишидан инсонлар сингари бўлди. У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга хатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Анна шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди. Унга хар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Унинг исми тилга олинганда кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин. Ва хар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масихни Раббим деб очиқ тан олсин.”
Бу оятлардан Исо Масих хақида нима билишимиз мумкин? Биз Уни Раббимиз деймиз. Унинг қандай бўлганини биз билмаймиз, аммо Муқаддас Каломга ишонамиз. Унда ёзилишича Каломуллох инсон қиёфасига кирди. У иноят ва хақиқатга тўла, биз аро маскан қилди. Биз Унинг улуғворлигини – Отанинг Ягонасига хос улуғворликни кўрдик. Масих инсонлар орасида Ўзини қулдек тутди. Уларга хизмат қилди. Шифолади, оёқларини ювди, таълим берди,нима қилганда хам уларга хизмат қилди. Бу сўзларни ПАвлус Филлипи шахридаги имонлиларга қамоқда туриб ёзган эди. У хар сафар сизларни хотирлаганимда хурсандчилик билан Худога шукроналар қиламан, деб ёзган эди мактубида. Чунки унинг севинишига сабаб, бу шахардаги имонлилар.Худо хушхабарини ёйишда Павлусга ёрдам беришган. Улар биргаликда Худованднинг хушхабарини ёйишган. Бошқа биродарлар билан хамкорликда ишлаш бахтдир. Шундай хамкорликда ишларингиз бароридан келсин!