3:04

Ишончсизлик тўсиғи

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Жамоат Худога қаттиқ ишонадиган ва имонда оғишмай турадиган имонлилар билан кучли. Айнан шуни тан олган ҳолда суҳбатимизнинг мавзусини ишоч билан боғладик. Ўтган сафар ишончсизлик тўсиғи ҳақида бироз маълумот олган эдингиз. Бугун эса бу ҳақида кенгроқ суҳбатлашмоқчимиз. Ҳаётимизнинг қайсидир қисмида, Масиҳнинг бизлар учун бирор нарса қила олишига ишонолмай қоламиз. Масиҳ ишончимизнинг катта ёки кичиклигига қарамай, ҳар қандай ҳасталикни шифолай олади, ҳар қандай мўъжиза қила олади. Биз имонда мустаҳкам бўлсак ҳам, ўз кучимиз билан ҳаётимиздаги муаммоларни енга олмаймиз. Аксинча Масиҳ биздаги имоннинг қанчалигига қарамай, ёрдам бера олади.

Баъзи ҳолларда, қанча ибодат қилсак ҳам жисмонан шифо топмаслигимиз мумкин, бу борада Худонинг ўз режаси бўлади, бироқ руҳий ҳаётимиздаги ҳар қандай ҳасталикларни ва камчиликларни Худованд Ўз қудрати билан йўқ қилади. У ҳар доим, жисмоний ҳасталикларни шифолай олади, фақат ҳар доим ҳам бундай қилмайди. Чунки бунда Унинг ўз режаси бор. Худо руҳан асир бўлганларни озод қилишни истайди. Худо биздан Уни билишимизни, Унга ишонишимизни ва улуғлашимизни истайди. Сиз ҳозир ҳаётингизда қандай аҳволдасиз? Балки сизда ҳам ишончсизлик бордир. Балки бу билан курашаётгандирсиз, ёки бўлмаса ишончингиз ортиб бораётгандир?Агар сиз ишончсизлик билан курашаётган бўлсангиз, бошқаларнинг ожизлигидан кулманг. Агар Масиҳга ишона олмаётган бўлсангиз, Масиҳ берадиган озодликдан маҳрум бўлиб қоласиз.

Боласини жин чалган одамнинг ўша пайтдаги аҳволи қандай бўлган экан? Исонинг шогирдлари устозлари ўргатганидек жинни қувиб чиқармоқчи бўлишди, лекин эплай олишмади. Отанинг ҳафсаласи пир бўлди. Шу пайт Исо Масиҳ келиб қолди. Отаси эса Исонинг олдига ишончсизлик билан яқинлашди. Шогирдлари тузата олмади-ку, бу Одам тузата олармикан? Ҳар эҳтимолга қарши, Исодан сўраб кўрмоқчи бўлди. У Исога«Қўлингдан келса, фарзандимга шифо бер», деб сўради. Масиҳ эса унинг бу гапидан юрагида ишончсизлик борлигини кўрсатиб берди. Бу одам дастлаб«Эътиқод қиламан, Раббий!» деди-ю, ўз кучи билан эътиқод қила олмаслигини сезди.

Дарҳол Масиҳдан ёрдам сўради: «Эътиқодсизлигимдан қутқар!» Агар сизда ҳам ишончсизлик бўлса, жинга чалинган боланинг отаси каби, Масиҳдан ёрдам сўранг. Ибодат қилиб, сиздаги ишончсизликни енгиш учун Худога илтижо қилинг. Агар ишончсизлик билан муаммо бўлмаса, ҳаётингиздаги бошқа тўсиқлар учун ибодат қилинг. Ишончимизни ўз-ўзидан кўпайтира олмаймиз. Бунга қодир эмасмиз. Бироқ фақат Масиҳгина бизни бу тўсиқдан озод қила олади. Чунки ҳаётимизда тўсиқлар бўлмасагини Масиҳда ҳақиқатда озод бўламиз. Руҳан ҳеч кимга ва ҳеч нарсага асир бўлмаймиз. Имонлининг Масиҳда чиндан озодликка эришиши йўлида ишончсизликдан бошқа тўсиқлар ҳам бор. Бу ҳақида кейинги суҳбатимизда гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top