4:18

Ўзгарган мақсад

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Сизлар билан хар сафар турли хил мавзуларда сухбатлашар эканмиз, хаммамиз учун хам фойдали бўладиган мавзуларни қидирамиз. Биз бу дунёда Масихнинг танасида бирлашганмиз. Биз Масих танасининг аъзоларимиз. Бу хақиқатни илк жамоат аъзолари, дастлабки имонлилар хам яхши тушуниб етишган. Сиз хаворий Павлус хақида яхши биласиз. Унинг имонга келмасидан олдин қилган ишлари хаммамизга яхши маълум. У хақида Хаворийлар китобида ўқиганмиз. Аммо келинг хозир унинг хаётига яна бир, аммо бу сафар чуқурроқ назар ташлаймиз. ХАворий ПАвлус Исо Масихни яқиндан билмасидан олдин, Масих издошларини таъқиб қилар, тутиб олганларини эса зиндонга ташларди. У бу ишни жуда катта иштиёқ билан қиларди. Бу ўша пайтда унинг хаётидаги олий мақсади эди. Аммо Раббимиз Исо Масих унинг хаётини ўзгартириш билан бирга мақсадини хам ўзгартирди.

У Масихнинг қилган қурбонлиги туфайли нажотга эришганлигини, шу туфайи абадий хаётга эгалигига ишонди. Дастлаб унинг иштиёқи ўзгарди. Агар ХАворийлар 16 бобдан 23 бобгача қарайдиган бўлсак, унинг мақсади қандай бўлганини хам билиб оламиз. ПАвлус Исо Масих хақидаги хушхабарни хаммага эълон қилишни ўзининг олий мақсади қилиб олган эди. Бу йўлдаги, қувғинлар, калтакланишлар, ёвузликлар, тухматлар ва тахдидларга қарамай, у ўз мақсадидан воз кечмади. ХАворийлар 17 бобда Салоникадаги яхудийлар ПАвлус ва унинг шерикларига қандай қарши бўлганини ўқиймиз: “Лекин инонмаган яхудийлар хасадга тўлиб, майдодан ярамас одамларни тўплаб, халойиқ орасига, ғулу солишди-да, бутун шахарни тўс тўполонга айлантириб юборишди. Улар Павлус билан Силани тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шахар маъмурлари хузурига судраб келишди-да, қичқиришиб: «Дунёни остин устун қилаётган бу одамлар мана бу ерга хам келишибди!”.

ШУнда сўнг Павлус билан хамрохи Верия шахрига кетишди. У ерда хам Масих хақида хушхабар айтишди. Аммо у ердаги яхудийлар Салоникадаги яхудийлардан фарқли ўлароқ, хушхабарни жуда яхши қабул қилишди. “Бу ердаги яхудийлар Салоника ахолисидан кўра фаросатлироқ эдилар. Худо сўзини жуда иштиёқ билан қабул қилиб, бу таълимот хақиқатмикан, деб кундан кунга муқаддас ёзувларни синчиклаб ўқир эдилар.””

Павлус ўз мақсади йўлида, унга қарши бўлган ва хаётига хавф солган оломонни хам, хақиқат билан хаётларидаги гунохдан озод бўлган инсонларни хам учратди. Павлус шунчалик янги мақсадиган киришиб кетган Эдики, бу унинг хаёт мазмуни эди. Хаворийлар 21 бобда Қуддусга боришдан олдин Агав деган бир пайғамбар келиб Павлуснинг камарини олдида, ўзинигн қўл оёқларини боғлаб, унга шундай деди: « Муқаддас Рух бундай демоқда: Қуддусдаги яхудийлар бу камарнинг эгасини шундай боғлаб, маъжусийларнинг қўлига топширадилар”. ПАвлус Қуддусга келганидан сўнг оломон уни тутиб калтаклайди. Хаворийлар 21 боб 30-31 оятларда шундай деб ёзилган:

“Бутун шахар харакатга келиб халқ жўшиб кетди. Павлусни тутиб, маъбаддан ташқарига судраб боришди. Ўша захоти эшилар бекитилди. Улар Павлусни ўлдиришмоқчи эди.” АМмо шу пайт шахардаги қўзғалонлар хақида эшитиб мингбоши келди. Мингбоши келганидан сўнг оломон Павлусни уришдан тўхтади. Уни аскарлар қалъага олиб киришаётганда ПАвлус мингбошига: “Сенга бир нарса айтишим мумкинми. Сендан илтимос қиламан, халққа гапиришим учун ижозат бергин, — деди.” Мен Павлуснинг бунчалик катта жасоратидан жуда таъсирландим. Яқиндагина уни ўласи қилиб калтаклашди. Қуддусга келишидан олдин унга нима бўлишини башорат қилишганди. Буларнинг хаммаси Масихни тарғиб қилгани учунлигини у жуда яхши биларди. Аммо бу одамнинг иштиёқи, мақсади ва ишончи фақатгина Нажоткорига қаратилган эди. Унинг бунчалик қўрқмасдан калтаклардан сўнг хам оломонга гапириш учун ижозат сўраши, мени хайратга солади. У бунчалик жасорат ва ғайратни қайдан олди экан? Сиз хам шундай мақсад, жасорат ва иштиёққа эга бўлишни истайсизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top