3:07

Имонлилар йўлидаги тўсиқлар

MP3

«Халқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташланглар» Ишаё 57:14

Ассалому алайкум биродарлар. Бизнинг ҳаёт йўлимиз осон бўлмайди. Бу йўлда жуда кўп тўсиқларга дуч келамиз. Бугун эса жамоатдаги ҳар бир имонли билиши керак бўлган тўсиқлардан бири ҳақида сўз юритамиз. Зеро қайноқ ва руҳга тўла қалб билан олға юриш, жамоатимизнинг кенгайишига ва гуллаб яшнашига ёрдам беради. Юқорида айтилган оятга кўра Худованд халқи йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш буюрилган. Бугунги кунда бир қишлоққа каттароқ мансабдаги бир киши келадиган бўлса, йўлларни текислашади, тўғрилашади. Чунки келадиган одам ҳеч қандай қийинчиликсиз, тўсиққа учрамай келиши керак. Ишаё пайғамбар даврида ҳам шундай бўлган.

Агар шоҳ бирорта қишлоққа келадиган бўлса, ишчилар ўша қишлоққа борадиган йўлни шоҳ учун тозалашган, йўлдаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаган. Акс ҳолда шоҳ йўлда қийналиб ўша қишлоққа кирмай ўтган. Қишлоқ эса шоҳнинг марҳаматидан бебаҳра қолаверган. Каломда эса Худо Ўзининг йўлидаги тўсиқларни эмас, халқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташланг, деб буюрган. Биз Масиҳда ҳақиқатдан озод бўлишимиз учун, йўлимиздаги тўсиқларни олиб ташлашимиз керак. Шунинг учун ҳам Худога яқинроқ бўлиш ва унинг юрагидагиларни билиш учун биз билан бирга бўлинг. Бугун биз тўсиқлардан бири «ишончсизлик тўсиғи» ҳақида гаплашамиз. Ишаё китобида: «Сизлар Менинг шоҳидларимсизлар, танлаган хизматчим сизлар. Сизлар мени билишингиз, ишонишингиз учун Мен сизларни танладим», — деб ёзилган.

Унга ишониш Худо йўлидаги биринчи ютуғимиздир. Бироқ Худога ишонишимиз учун ҳалал берадиган тўсиқ – бу ишончсизликдир. Бугун диққатимизни асосан Худога бўлган ишончсизликка қаратамиз. Ибтидо китобида Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди, деб ёзилган. Марк 9 бобдаги ҳикояда бир киши ўғлини қутқариши учун Исога шундай дейди: «Агар қўлингдан келса, ўғлимни қутқар» Ўшанда Исонинг қандай жавоб бергани ёдингиздами? «Тўғриси сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди? Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади.» Бу жуда таъсирчан сўзлар эди. Боланинг отаси кўз ёшлари билан Исо Масиҳнинг олдида тиз чўкиб сўради: «Эътиқод қиламан, Раббий! Эътиқодсизлигимдан қутқар!»

Агар орамизда ишончсизликдан қийналаётганлар бўлса, Исонинг олдига келиб, тан олсин ва ишончсизлигидан қутқаришини сўраб ибодат қилсин. Биз Исонинг ҳақиқатда Худо Ўғли эканига ва у орқали абадий ҳаёт олишимизга ишонишимиз мумкин. Бироқ кундалик ҳаётимизда ҳар доим Масиҳ бизнинг фойдамиз учун ҳаракат қилишига ишонамизми? Баъзан Худонинг ваъдаларини нотўғри тушунганимизда, жавобни эшитмай қолганимизда, Худо ибодатларимизга жавоб беришидан олдин, кутишга сабримиз чидамай тезда Худога ишончимизни йўқотамиз. 2Коринфликларда шундай ёзилган: «Биз кўриш билан эмас, ишонч билан яшаймиз». Баъзан биз Масиҳнинг олдига Худди ўғлини жин чалган ота каби шубҳа билан яқинлашамиз. Агар биз ўзимизда етишмаётган нарсани тан олиб, Масиҳга яқинлашсак, У бизни ишончсизликдан қутқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top