4:10

Хаётда биргаликда яшаш

MP3

“Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-тотув бўлишга даъват этилгансизлар.”

Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши, мана қандай яхши ва қандай соз!

Ассалому алайкум, тенгдошлар, оиламиз қадрдонлари. Хаёт бўлишиб яшаш дегани. Худованд хаётда хамма нарсани биргаликда бошдан кечиришимизни хохлайди. Муқаддас Калом буни биродарлик деб атайди. Менимча бу сўз бугунги кунда ўз маъносини йўқотган. Биродарлик хозирги кунда кўпроқ, сухбатлашишни, тўпланишни ва завқланишни англатади. Биродарлик сўзининг хақиқий маъноси юқоридагилардан анча кенгроқ ва чуқурроқ. Хақиқий биродарлик, бир-бирига хизмат кўрсатишдан кўра кенгроқ. Бу хаётнинг аччиқ-чучугини биргаликда тотиш дегани. Биргаликда яшаш дегани. Бу сўз худбинлик қилмай севишни, самимий бўлишишни, амалда хизмат қилишни, баъзи нарсаларни қурбон қилишни, тасалли беришни ва Янги Ахддаги бир-бирингизга деган жумлани ўз ичига олган хамма амрларни ўз ичига олади. Агар хажм хақида гапирадиган бўлсак, биродарликда хажм хам катта ахамиятга эга.

Қанча кичик бўлса шунча яхши. Сиз бир тўда одам билан Худони улуғлашингиз мумкин, аммо шунча катта тўданинг хаммаси билан биродарлик муносабатларида бўлолмайсиз. Шунинг учун хам Исо Масих шогирдларини ўн иккита қилиб танлади. У ундан хам кўпроқ одамни танлаши мумкин эди. Аммо шу ўн иккита одам доимо биргаликда хамма нарсаларга, Исо билан бўладиган хамма ходисаларга, хар бир сухбатларга, муносбатларга аралаша олишини шу етарли эканини биларди. Масихнинг танаси худди бизнинг танамизга ўхшайди. Бизнинг танамиз кичик хужайралардан таркиб топганидай, Масихнинг танаси хам кичик хужайралардан таркиб топган. Шу сабабли хам Масихийлар, ўз жамоатлари ичида кичик гурухларга бўлинган бўлиши ва хар бир масихий шу гурухлардан бирининг аъзоси бўлиши керак. Хақиқий муносабат катта оломон орасида эмас шундай кичик гурухлар орасида вужудга келади.

Агар сиз жамоатингизни катта бир кема деб тасаввур қилсангиз, кичик гурухларни кема ичидаги кичик-кичиқ қайиқларга ўхшатиш мумкин. Худованд мана шундай кичик гурухларни ёқтиради ва шундай гурухларга тегишли ваъда хам берган. “Қаерда икки ёки уч киши менинг номим учун йиғилса, мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан.” Аммо афсуски кичик гурухларда бўла туриб хам хақиқий биродарликни хис қилмаслик мумкин. Сохта биродарлик билан хақиқий биродарликнинг фарқи нимада? Хақиқий биродарлик сохта ва юзаки кўриниш эмас. Бу хақиқий, юракларни боғлаб турувчи, сирлашувчи, дардлари ва шодликлари билан бўлишувчи муносабатдир. Бундай муносабат фақатгина гурухдаги одамлар бир-бирларига нисбатан самимий бўлганларида, хаётларидаги воқеа ходисаларни бўлиша олгандагина, соф бўлади. Улар хаётдаги оғриқлари билан бўлишганда, ўз хис туйғуларини кўрсата олганда, ўз хатоларини тан олганда, шубхаларини анқлаштириб олганда, қўрқувларини тан олганда, ўз заифликларини қабул қила олганда, уларга ибодат ва мухтож бўлган нарсаларни бери бёрдам берганида, хақиқий биродарлик, Худо хохлаган яқин муносабат пайдо бўлади.

Жуда кўп жамоатларда сохталик кучайиб кетган. Улар хаддан ташқари юмшоқлик билан сухбатлашадилар аммо буларнинг бари сохта. Унда одамлар ниқоб тақиб юришади. Хаётларидаги нарсаларни яширадилар, хамма нарса гўёки зўр кетаётгандай қилиб кўрсатадилар. Хақиқий биродарликда одамлар ўзаро яқин муносбатни хис қиладилар. Ўзаро яқин самимий муносабатда бўлиш бу юракларнинг бир-бири билан муносабатда бўлишидир. Бу биродарлик кишилар орасидаги ўзаро муносабатга боғлиқ. Хақиқий биродарликда кишилар ўзаро хамдардликни хис қилишади. Ќамдардлик, маслахат бериш ёки юзаки ёрдам эмас. Ќамдардлик ўша одамнинг холатига кириш ва оғриқларини бирга бўлишишдир. Хақиқий биродарликда одамлар бир-бирларига мехр-шафқатли бўладилар. Азизлар бугунги сухбатимиздан ўзингизга керакли хулосани чиқариб олдингиз деган умиддамиз. ХАйр соғ бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top