4:31

Худо сизни кунда бошқаради

MP3

“О Худойим бизга иноятли бўлгин, биз сенга мухтожмиз. Хар тонг бизнинг кучимиз бўлгин, қийналган онларимизда бизнинг Нажотимиз бўлгин”. Ишаё 33:2

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. ХАр куни Худонинг хузурини хис қилиш қандай ёқимли! Худо билан бирга бўлиш, Унинг Рухига тўлиб кун кечириш, бу хар бир имонлининг орузиси. Ёки сиз хар куни Худонинг Рухига тўлиб яшашни истамайсизми? Албатта истайсиз. Ўтган сухбатларимизда биз Худо фарзандларининг итоатсизлиги ва бу итоатсизлик нималарга олиб келиши хақида сухбатлашдик. Мен бир нарсага – хар куни Худонинг бизлар билан бирга эканига кўпроқ хурсанд бўламан. Ха, Худованд хар куни бизлар билан бирга , бироқ биз хар куни У билан бирга эмасмиз. Нега хаётимизда хақиқатда Худо билан бирга эканимизни билган ва хис қилган онларимиз кам. Чунки бошқа кунларда биз Худога эътибор қилмаймиз. Бутун диққат эътиборимиз дунёвий ишларда ва ташвишларда бўлади.

Бир имонли айтган экан: «Энг катта гунох, Худо каломини ўқимасликдир”. Агар Худо каломини ўқимасак, Унинг бизга нима деётганини қайдан биламиз. Худо Каломга амал қилиш керак деган экан, бўйсунмасак нима бўлади. Бўйсуниш эса ишончга асосланган бўлади. Ишонч эса бизда Худо билан кунлик муносабатни шакллантиради. Бир куни бир аёл тунда ибодат қилаётиб шундай дебди: «Худойим мен билан бирга юргин”. Шунда тунги чироқ бир липпиллабди. Аёл эса нотўғри ибодат қилганини англабди. Худованд унинг Ўзи билан юришини истаётган эди. Кейин эса ўша аёл Худодан: «Мени мархаматлагин”, деб сўрабди. Хеч қанча вақт ўтмай, бўйсуниш кераклиги хақида жавоб олибди. Шубхасиз, биз Худонинг айтганини қилган пайтимиздагина мархаматланамиз. Биз итоат қиламиз ким учун? Худо учунми? Йўқ, ўз хавфсизлигимиз ва мархаматланишимиз учун итоат қиламиз. Ундан бизни мархаматлашини илтижо қилиб сўрагандан кўра итоат қилишга эътибор берайлик.

Бир холатни тасвирлаб берай: «Бир аёл ишлашни жуда севади. Уй бекаси бўлиб уйда ўтиришдан кўра, бирор жойда ишлашни ёқтиради. Бироқ шундай холат бўлдики, Худо унинг уйда ўтиришини истади. У нима қилди? У Худога нолиди? Унинг уйда ўтириши Худонинг иродаси экани хаёлига хам келмади. Эри хам унинг уйда ўтиришини истарди. Бироқ бу уни эрининг ўз хукмронлигини ўтказиш деб билди. Хар доим ибодат қилганида оиласини мархаматлашини сўради.” Энди айтингчи Худо бу оилани мархаматлайдими? То ўша аёл Худонинг иродасига хурсандчилик билан бўйсунгандагина оиласи мархаматланади. Агар биз кунда Унинг иродасига ва каломига бўйсунсак, Худованд кунда бизга ўз кучидан беради. Биз кунда У билан бирга бўлсак, У хам кунда бизга Масихда илдиз отишимизга ёрдам беради. Хаётимизда турли холатлар бўлиб туради. Шундай қийин холатларда ишончли ва мустахкам Худо ёнимизда экани бизни тинчлантиради. Биродарлар жамоат хақида , имонлиларнинг Худо билан муносабати хақида билмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ердан сиз итоаткорлик хақида имонли кишиларнинг хаёти бўйича ўрганасиз.

Хар куни Худованд бизга ўзининг донолиги ва билимидан беради. Бунинг учун эса нима қилишингиз кераклигини биласиз. Унга бўйсуниш билан биз Худодан кунлик донолик ва билим оламиз. Агар хар куни Худованд бизга донолик берса, ўша кунги холатларда донолик билан нима қилиш кераклигини биламиз. Бу ахир яхши-ку. Худонинг Забурдаги, “Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир”, деган оятни биласизми? Ха, Унинг каломи бизнинг қадамларимиз учун чироқ. Бизнинг қаерга боришимизни кўрсатиб туради. Бизга йўл-йўриқ кўрсатади. Каломи аниқ! ХАр куни Каломни очиб, очиқ юрак билан Худодан йўл-йўриқ кутинг. У сизга ўша куни нима қилишингиз кераклигини айтади. Агар хар куни Худовандга бўйсунсак ва У билан бирга бўлсак, У бизни кунлик ғалаба билан таъминлайди. Хаётимизнинг хар кунида у ёки бу қийинчиликларга дуч келамиз. Шундай пайтда итоаткорлигимиз туфайли Худонинг ғалабасига эга бўламиз. Яъни Худонинг кучи билан ғалабага эришамиз. Сиз бугун қандай васвасага дуч келдингиз? Уни енга олдингизми? Агар уни енга олган бўлсангиз бундан хурсандмиз. Бироқ енга олмаган бўлсангиз юқоридаги маълумотларимиз сиз учун фойдали бўлади деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top