4:09

Муносабатларга зиён етказадиган 4 нарса

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Муносабатлар инсон хаётининг асосини ташкил қилади. Инсон ёлғиз яшаши мумкин эмас. Хатто энг ёлғиз инсон хам ким биландир муносабат қилади. Бизнинг энг олий муносабатимиз Худо билан бўлган муносабатдир. Бу муносабатнинг ўсиши бизнинг Отамиз билан бўладиган вақтимизга ва сухбатимизга боғлиқ. Оилаларнинг мустахкам бўлиши муносабатнинг яхши бўлишига боғлиқ. Агар эр-хотинларнинг муносабати яхши бўлса, бундай оила мустахкам бўлади. Эр-хотин орасида севги ва бир-бирини тушуниш бўлса уларнинг муносабатлари хақиқий бўлади. Нафақат эр-хотин балки оиладаги опа-сингиллар, ака-укалар бирга яшашлари давомида дўстона муносабатда бўлишни ўрганадилар. Улар ёшликлариданоқ ўзларининг қондош эканликларини билишади. Қийин пайтларда ир-бирларига ёрдамга келадилар. Демак оиладаги муносаабатни имонлилар жамоатига хам қўллаш мумкин. Жамоат хам Худо билан муносабатимизнинг натижасидир. Жамоатда хар бир имонли бир-бирига мухаббат ва хайрихохлик билан муносабатда бўлади.

Бироқ бу муносабатимизни бузиш учун душманимиз иблис хам хар қандай усулларни қўллаб кўради. Агар биз ўз табиатимиз амрига кўра яшаётган бўлсак, иблиснинг тузоғига осонгина илинамиз. Жамоатдаги муносабатларимизни химоя қилишнинг энг самарали йўли бу келишмовчиликларни хал қилиш йўлидир. Агар биз имонлилар орасида бўладиган келишмовчиликларни тўғри хал қилишни ўргансак, муносабатларимиз хам жамоатимиз хам мустахкам бўлади. Хеч бир одам бир-бирига ўхшамайди. Бизда турли хил характерлар, турли хил қарашлар бор. Мана шу турли хилликни иблис муносабатларни бузиш учун ишлатмоқчи бўлади. Аслида эса Худованд дунёни турли хил рангда кўришни истайди. Худованд бизларни бекорга турли хил қилиб яратмаган. Биз бир-биримизга ўхшамаган холда бир бўлиб, Худони улуғлашимиз керак. Агар хаммамиз Худованд номи учун жам бўлсак, худди турли хил гулларда ташкил топган чиройли бир гул боғламига ўхшаган бўламиз. Гулларнинг ранги, хиди ва кўриниши турлича бўлса хам улар бирга жамланса чиройли бир гулдаста хосил бўлади.

Биз хам жамоатда шундай гулдастага айланамиз. Бугун имонлилар орасидаги муносабатга зиён етказадиган тўрт нарса хақида гаплашамиз. Биринчи сабаб, салбий фикрлар, иккинчи сабаб камситиш, учинчи сабаб ўзини олиб қочиш, тўртинчи сабаб эса нотўғри тушунишдир. Агар биродарлар орасида рашк-хасад бор бўлса бу тўртта сабаб осонгина ўт олиб кетиши мумкин. Биродарлар ўртасидаги сухбат давомида кимдир бошқасига бир салбий фикрни айтди. Худди шунга ўхшаш салбий фикр айтган одамнинг ўзига қайтиб боради. Ўртада эса келишмовчилик чиқади. Инсон табиати ўзига тегишли бўлган салбий фикрни эшитишга ўрганмаган. Шунинг учун хам уни хазм қила олмайди. Ўзи хақида салбий фикр эшитгани захоти автоматик равишда салбий жавоб беришга одатланган. Ўзларини химоя қилиш ниятида бошқаларнинг кўнглига жарохат етказади. Биродарлар хақида салбий фикрни айтиш мумкин бироқ буни бошқача тарзда етказиш керак.

Раббимиз Исо Масих шундай деган: «Агар биродаринг сенга қарши гунох қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат”. Демак салбий фикрларни шундай баён этсак, бу унга жуда ёмон таъсир қилмайди. Салбий фикрларни агар юмшоқ охангда ва яхши ниятда айтсак, яхши Самара беради. Муносабатларнинг бузилишига иккинчи сабаб эса камситишдир. Камситиш хар хил бўлади. Шахснинг ўзини камситиш, фикрларини камситиш, кийинишини ва хокозо. Хар қандай камситиш кишининг кўнглига озор етказади. Масалан бир биродар бошқасига: “Сиз жамоат иши бўйича фалон жойга бориб келишингиз керак эди. бормабсиз. Охирги пайтларда склероз бўлиб қолмадингизми?” Бундай камситиш ўша биродарни кўнглига озор етказади. Бундай камситишларнинг олдини олиш мумкин. Агар ўша кишидан ранжиган бўлсангиз хам, уни камситишга хаққингиз йўқ. Аксинча, унинг холатини тушунган холда бирор нарса десангиз, у хам сизга шундай юмшоқ жавоб беради. Бу билан камситишлар ва озорларнинг олдини олган бўласиз. Азизлар кейинги сухбатимизда муносабатларимизга зиён етказадиган тўрт сабабнинг қолган иккитасини кўриб чиқамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top