“Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлига берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин.”
Ассалому алайкум. Масиҳнинг келини бўлган жамоатдаги имонлиларнинг ҳаммаси ҳаста. Масиҳнинг келини сўлғин, рангпар кўринишда. Ҳукм қилингани учун шундай ҳолатга тушиб қолган деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Балки камбағаллик ва ейиш ичишининг мазаси йўқлигида дерсиз. Ундай эмас. Ейиш учун Худо Каломи деб аталмиш гўшт бор, ичиш учун эса Муқаддас Руҳ. Жанг туфайли шундай аҳволга тушган деб ўйларсиз. Унинг бадани душман ҳужумидан моматалоқ бўлган.
Аммо унинг рангпар ва сўлғин бўлиб қолишига бу ҳам сабаб эмас. Масиҳнинг келини ишончсизлик ҳасталигига йўлиққан. Биз бу ҳасталикни ўзимизда сезмаётган бўлишимиз мумкин. Мен ўзимнинг бошимдан кечган бир воқеани айтиб берай. Уч тўрт ой олдин ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Докторга бордим. Касалсиз ётиб даволанишингиз керак деди. Мен эса унга: «Касал эмасман, шунчаки толиққанман ҳолос”, дедим. Доктор мени ётиб даволанишга кўндирди. Бир неча ҳафталардан сўнг ҳақиқатда соғлом бўлишнинг қандайлигини ҳис қилдим. Мен бундан олдин ҳақиқатда соғлом эканимни ҳис қилиш қандайлигини ҳам унутиб қўйган эканман.
Жамоатларимиз ҳам худди шундай аҳволда. Улар ҳасталигини билмайди. Соғлом бўлиш қандайлигини ҳам унутиб қўйишган. Улар ишончсизлик касалига йўлиқишган. Ишаё 43 боб 10 оятда Худованд бизни Ўзининг шоҳидлари қилиш учун, Унга ишонишимиз ва таниб билишимиз учун яратгани ҳақида ёзилган. Биз Унинг танланган хизматчиларимиз. Ҳақиқатдан хизмат қилиш қандай пайдо бўлишини биласизми? Ҳақиқий хизмат Худони билишдан, Унга ишонишдан клеиб чиқади. Биз Унинг қандайлигини билишни бошлашимиз билан Худога хизмат қилиш хоҳиши юрагимиздан отилиб чиқади. Худовандга ишончсизлик қилаётганимизнинг сабаби нимада? Болалигимиздаги нохуш ҳолатларми ёки бўлмаса ота-онамиздан муҳаббат кўриб ўсмаганимизми?
Бунга сабаб ичимизда ишончсизлик гуноҳининг борлигидир. Худога ишонмасликни гуноҳ деб атаймиз. Ҳаётингизда сизни чин дилдан севадиган киши бор. Балки у турмуш ўртоғингиздир. У сизни севишини кунда бир неча бор айтади ёки ишлари билан кўрсатади. Доимо сизга ғамхўрлик қилади. Хатоларингизни ҳам кечиради. Шундай одам сизни севса-ю, сиз унинг севгисига ишонмасангиз, у ўзини қандай ҳис қилади? Қаттиқ ҳафа бўлади. Худованд ҳам шундай. Худованд бизга севишини айтади. Худонинг Каломи Унинг бизга бўлган муҳаббати ҳақидаги оятларга тўла. Ҳар сафар Каломни очганингизда Худо сизга қанчалик севишини айтади. Худо Ўз муҳаббатини айтадигина эмас кўрсатади ҳам. Бу ҳақида кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз.