3:47

Сўраш ва эга бўлиш

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Бугунги сухбатимиз ажойиб бўлади деб ўйлайман. Биз ўтган сафар сизларга бир хикояни айтиб беришни ваъда џилган Эдик. Хозир эса ўша хикояни айтиб бериш ваџти келди. Бу хикояни эшитсангиз ўз хаётингизга чуџур назар солишингиз ва баъзи ўзгартиришлар киритишингиз табиий. Хикояни эшитишга тайёрмисиз? Ундай бўлса кетдик. Бир киши хаџида хикоя бор. Бир одам фоний дунёдан боџий дунёга рихлат џилибди. Осмон Шохлиги дарвозаси ёнида хаворий Бутрус уни кутиб олибди. Осмон Шохлиги мислсиз даражада ёрућ ва хайратланарли даражада гўзал экан. Фаришталар Худовандга мадхиялар айтиб турармиш. Бутрус ўша одамга жаннатдаги нарсаларни бирин кетин кўрсата бошлабди. Улар юриб кетаётганларида, ўша кишининг бир иморатга кўзи тушибди. Бу иморатнинг на деразаси ва на туйнуги бор экан. У бино уйдан кўра кўпроџ омборхонани эслатаркан.

― У ерда нима бор, — деб сўрабди халиги одам. Бутрус эса хўрсиниб: ― У ерни кўриш сенга хурсандчилик олиб келмаса керак. Яхшиси кўрмай џўя џол – дебди. ― Нега Осмон Шохлигида хам сирли ва яширин нарсалар бўладими? ― деб сўрабди ўша одам яна. Бутрус эса ноилож эшикни очиб уни ичкарига бошлабди. Ичкарида жуда кўп тортмалар бўлиб уларнинг хар бирида чиройли џилиб тахланган ва џизил лентага ўралган џутилар бор эди. ― Мен бу џутиларнинг ичини очиб кўрсам майлими? – деб сўрабди ўша киши. Бутрус секингина бош силкибди. Халиги одам шоша – пиша џутининг ичини очибди. Очибди-ю… хайратдан џотиб џолибди. У узоџ ваџт харакатсиз џотиб тураверибди. Чунки у очган џутининг ичида ўз исми ёзилган ва Худованд хаётлигида унга бермоџчи бўлган баракаларнинг рўйхатлари бор эди. Бироџ энди кеч эди… У хаётлигида Худованд бермоџчи бўлган баракалардан бирортасини сўрамаган эди. Мен бу хикояни биринчи марта эшитганимда жуда таъсирланган эдим.

Сизнинг хам џандай холатда эканингизни хис џилиб турибман. Раббимиз Масих одамлар орасида яшаган дамларида бутун инсониятга керакли бўлган хамма таълимотни ўргатиб кетган эди. Шогирдларига нималар џилиш кераклигини, келгуси имонлиларни нималарга ўргатиш кераклигини ўргатган эди. Уларни ўн иккита џилиб танлаши хам бежизга эмасди. Уларни доимо ёнида олиб юриши хам бежиз эмасди. Агар у ўргатмоџчи бўлган нарсаларини ёзганида халџџа ким таълим берарди? Ким беморларни шифоларди? Ким мўъжизалар кўрсатарди? Ким ўликларни тирилтирарди? У билан бирга кеча-ю кундуз бўлган шогирдлари Раббимизнинг хар бир харакати ва таълимотини биз учун Худо Рухи билан илхомланган холда ёзиб џолдиришган. Улар Исо Масихнинг хар бир сўзини ёзиб џолдирганлар. Биз бу ёзувларни Муџаддас Ёзувлар деб атаймиз. Ўша муџаддас ёзувда Раббимиз бизга нима дейди?

«Сўранг”, деган эди Раббимиз. “Сўранг, ва сизга берилади”, деб ваъда берган эди. “Сўрамаганингиз учун сизларда йўџ.” Худованд яхшилигининг чеки бўлмаса хам, сиз кеча Худованддан барака сўрамаган бўлсангиз, бу баракалардан џуруџ џолган бўласиз. Шунинг учу нагар сўрамасангиз сиз ўша баракалардан махрум бўласиз. Шунигн учун хам хар тонг Худованддан барака сўранг. Танавий отамиздан бирор нарса сўрасак, беради. Худди шунга ўхшаб осмондаги Отамиз хам бизга ўз баракаларини беришга тайёр туради. Баракалаш ёки Мархаматлаш Отамизнинг сифатларидан биридир. Балки менинг исмимнинг маъноси яхши, менинг ёшлигим Ёбуснинг ёшлигидан фарџ џилади, дерсиз? Ёки бўлмаса мен бир бора нажот топганимда Худованд иноятига мўл-кўл эга бўлганман, эндиги сўраш ортиџча, дейдиганлар тоифасига кирарсиз. Бироџ мен сизга сўранг дейман. Сўранг ва эришасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top