Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Бугун сизлар билан фарзандга мухаббат кўрсатишнинг иккинчи усули хаџида маълумотлар берамиз. Жисмоний таъсир ўтказиш фарзандга бўлган мехр-мухаббатнинг барчага аён усули саналади. Аммо ота-оналарнинг аксарияти фарзандларига фаџат лозим бўлгандагина, яъни кийинтириш, машинага чиџариш, ваш у каби холатлардагина џўл теккизадилар. Ота-оналарнинг жуда кам џисми биз айтган усулда мулоџотда бўладилар. Фарзандлар эса ота-онасининг џўл тафтига, баћрига хамиша интиџ холда яшайди. Фарзанди эркалатиб ўпиб џўйиш, баћрига босиш уларга џандай таъсир џилишини билсак эди. Боламизнинг елкасидан охиста џучиб, сочларини сийпалаб џўйиш ёки сал џитиџлаб џўйиш орџали хам юксак натижаларга эришиш мумкин. Афсуски, ота-она ва фарзандлар ўртасида мулоџотнинг бу тури жуда кам џўлланилади.
Ота-оналар ўз болаларига ташџи ёрдамсиз, ўзидан-ўзи харакатланиши, бировга оћирлиги тушмайдиган механик џўћирчоџ сифатида ёндашадилар. Улар фарзанд билан мулоџот тенгсиз Самара берувчи усулдан ёнлаб ўтиб кетаётганликларини билмайдилар. Болани силаб-сийпалаш, эркалатиш тагида илохий имкониятлар борлигини хамма хам пайџай олмайди. Тана тафти ва ўзаро нигох алмашиш орџали фарзанди билан муомалада бўлаётган ота-оналарни кўрсангиз, дилингиз яйрайди. Мехр билан боџиш, болани силаб-сийпалаш хар џандай рухий бўшлиџни тўлдира оладиган, фарзандни бахтиёр џиладиган ягона усулдир. Ўзаро нигох алмашиш ва жисмоний мулоџот ота-она билан фарзанд ўртасидаги доимий муносабатга айланмоћи даркор. Улар табиий равишда амалга оширилиши, мажбурийлик ва кўр-кўроналикдан холи бўлмоћи лозим.
ФАрзанд ўзаро нигох алмашиш ва жисмоний мулоџотлар йўлга џўйилган оилада катта бўлган бўлса, у атрофдаги одамлардан ва ўз харакатларидан мамнун холда хаёт кечиради. Ўзгалар билан тез муомалага киришади. Ваџти келиб чуџур хурматга сазовор бўлади. Ўзи хаџида атрофдагиларда яхши таъсурот џолдиради. Ўзаро нигох алмашиш ва жисмоний таъсирболадаги мехрга ташналикни, рухий бўшлиџни тўлдириш учун катта имконият яратади. Агар жисмоний мулоџот, силаб-сийпалаш ва эркалатишларни фаџат џиз болага џилиш мумкин, чунки у хис туйћулар орџали бошџарилади. Ўћил болаларга эса эркакча гап ёџади. Силаб сийпалашлар ўћилни ойимсупурги џилиб џўяди. Келажакда эса у лапашанг ва ландовур бўлиб ўсади деб ўйласангиз хато џиласиз. ХАр бир инсонда хиссий эхтиёжлар мавжуд. Ўћил бола хам силаб-сийпалашга мухтож бўлади. Катта бўлган сари ўћил болага хам џиз болага мехр кўрсатишнинг жисмоний мулоџот усулидан фойдаланмаслик керак деб ўйламанг.
Уларнинг ёши каттараётган бўлса хам, улардаги жисмоний мулоџотга бўлган эхтиёж ўшандай ўзгармасдан џолаверади. Айниџса болалар ўсмирлик даври муаммоларини бошидан кечираётган бўлса, уларни ички џарама-џаршиликлар џийнаётган, нима џилишларини билмай бошлари џотган пайтларида ота-онаси томонидан мехр-мухаббат кўриш, жисмоний таъсир олиш улар хаётида хал џилувчи ахамиятга эга. Унда бундай лахзалар џанчалик кўп бўлса, бола ўсмирлик даври џийинчиликларидан шунчаллик осон џутулади. Яна бир нарсага эътибор бериш лозим. Боладаги ўтиш даври жуда џисџа муддатли бўлиб, сиз буни џондирмасангиз, кейин аттанг џилиб џолишингиз мумкин. Ўћил болалар ёш бўлганларида жисмоний мулоџотни жуда яхши џабул џиладилар, бироџ катта бўлгани сари бу мулоџотдан ўзларини олиб џочадилар. Сабаби жамиятимизда, ўћил болани силаб-сийпалаш, у билан жисмоний мулоџотда бўлиш, ўћил болани џизбола сифат џилиб џўяди деган хато фикр бор. Азизлар фарзандларингиз билан тўћри муносабатда бўлишни истасангиз бизнинг сухбатларимизни тинглаб боринг.